Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Акмал Амоновичнинг
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Iqt409
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний шахсларнинг даромадлари ва кўчмас мулкларини солиққа тортиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш бўйича даромад солиғи ва қатʼий белгиланган солиқдан назарда тутилган имтиёзларни бекор қилиш асосида солиққа тортишнинг адолатлилигини таъминлаш ҳамда бюджет тушумларини кўпайтириш асосланган; 
фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларини олий таълим муассасаларида турмуш ўртоғининг таълим олиши учун тўловга йўналтирилган ҳолатда мазкур даромадларга солиқ имтиёзларини қўллаш таклиф этилган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича йиғилувчанлик кўрсаткичини ошириш учун мол-мулк ва ер солиғини ундириш амалиётини маҳаллалар зиммасига ўтказиш таклифи ишлаб чиқилган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қатʼий белгиланган солиқ тўлаш тартибини ҳар ойда қатʼий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлашга ўтиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб тоифаларга ажратган ҳолда солиққа тортиш механизмини қўллаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларни солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш бўйича даромад солиғи ва қатʼий белгиланган солиқдан назарда тутилган имтиёзларни бекор қилиш асосида солиққа тортишнинг адолатлилигини таъминлаш ҳамда бюджет тушумларини кўпайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 599-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 379-моддасида белгиланган имтиёзни бекор қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021-йил 13-январдаги 18/2-02082-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўлланилиб, 2020-йил давомида 0,8 млрд.сўм миқдоридаги қўшимча сумма бюджетга ундирилишига эришилган; 
фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларини олий таълим муассасаларида турмуш ўртоғининг таълим олиши учун тўловга йўналтирилган ҳолатда мазкур даромадларга солиқ имтиёзларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 
16-бандида олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтирилган суммаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар қўлланилишини назарда тутувчи меʼёрни белгилашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021-йил 13-январдаги 18/2-02082-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 55,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар солиқ тўловчи жисмоний шахс ихтиёрида қолишига эришилган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича йиғилувчанлик кўрсаткичини ошириш учун мол-мулк ва ер солиғини ундириш амалиётини маҳаллалар зиммасига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 26-декабрдаги ПҚ-458-сон “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 11-январдаги 19/11-02946-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғини аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш орқали ундиришга кўмаклашиш ва ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023-йил 1-январдан бошлаб ҳар бир ҳудуддан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган биттадан туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилиб, бунда ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли жамғармаларга йўналтирилиши белгиланган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қатʼий белгиланган солиқ тўлаш тартибини ҳар ойда қатʼий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлашга ўтиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 11-январдаги 19/11-02946-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 
30-декабрдаги “2021-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-659-сон қонуни билан И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатʼи назар, ойига қатʼий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши белгиланиб, бу ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан белгиланган имтиёз орқали солиқ йиғилувчанлиги ва ундирувчанлиги даражасини ошишига имкон яратган; 
туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб солиққа тортиш механизмини жорий этиш борасида ишлаб чиқилган таклиф инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармонига асосан шароити оғир бўлган туманларда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субектларига нисбатан имтиёзли солиқ ставкаларини қўллаш белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 
11-январдаги 19/11-02946-сонли маълумотномаси). Натижада шароити оғир яъни 5-тоифадаги 20 та туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатʼий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинган. Шу билан бирга жозибадорлиги етарли бўлмаган яʼни 4-тоифадаги 40 та туманларда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатʼий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коеффициент киритиш ҳуқуқи берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish