Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғлининг
 иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яширин иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали камайтириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Iqt457. 
Илмий раҳбар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Сатторов Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яширин иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали камайтириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқаро фонд биржаларда фаолият юритадиган трейдерларнинг даромадини солиққа тортишда трейдерлик ҳисоб рақамидан ечиб олинадиган маблағларни расмий даромад сифатида эътироф этиш ва ундан 3 фоиз миқдорида даромад солиғини жорий этиш таклиф этилган;
қурилиш корхоналарига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат этиш таклиф этилган;
яширин иқтисодиёт даражасини нақд пулга талаб методи ҳамда сўровнома ўтказиш орқали пул массасининг 1 млрд сўмга ошиши яширин иқтисодиётдаги операсиялар ҳажмини 5,52 млрд сўмга ошишига сабаб бўлиши исботланган;
яширин иқтисодиёт даражасини қўшиш асосида инфлясион таргетлашни амалга ошириш ва таргет инфлясион даражасини аниқлаш  ҳамда инфлясия кўрсаткичини ишончлилигини таъминлаш асосланган;
трансферт нархларни мустақил томонлар ўртасидаги назорат қилинмайдиган транзакцияларнинг “қиёсий назорат қилинмайдиган нархлар” ва “харажатлар йиғиндиси” методларидан фойдаланган ҳолда белгилаш асосланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яширин иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали камайтириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
халқаро фонд биржаларда фаолият юритадиган трейдерларнинг даромадини солиққа тортишда трейдерлик ҳисоб рақамидан ечиб олинадиган маблағларни расмий даромад сифатида эътироф этиш ва ундан 3 фоиз миқдорида даромад солиғини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24-январдаги №11/05-11-554 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқларни тартибга солиш функсияси қўллаш асосида бир неча турдаги транзасион харажатларнинг ҳамда маблағни ечиб олиш билан боғлиқ бўлган рискларни олди олдини олиш имконияти яратилган;
қурилиш корхоналарига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат этиш таклиф бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24-январдаги даги №11/05-11-554 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида жорий ва мавсумий ишлайдиган ишчи кучига талаб юқори бўлган корхоналарга имконият яратган ва норасмий иқтисодиётда ишловчиларнинг сонини кескин камайтиришга эришилган;
яширин иқтисодиёт даражасини нақд пулга талаб методи ҳамда сўровнома ўтказиш орқали пул массасининг 1 млрд сўмга ошиши яширин иқтисодиётдаги операсиялар ҳажмини 5,52 млрд сўмга ошишига сабаб бўлиши бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонидаги вазифаларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар режасига киритилган(Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24-январдаги даги №11/05-11-554 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида яширин иқтисодиёт даражасини бевосита ва билвосита усуллардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш методологияси такомиллаштирилган;
яширин иқтисодиёт даражасини қўшиш асосида инфлясион таргетлашни амалга ошириш ва таргет инфлясион даражасини аниқлаш  ҳамда инфлясия кўрсаткичини ишончлилигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан инфлясия кўрсаткичини хисоблаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24-январдаги даги №11/05-11-554 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида яширин иқтисодиёт даражасини ошишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш хамда инфлясия кўрсаткичини ишончли белгилаш имконияти яратилган;
трансферт нархларни мустақил томонлар ўртасидаги назорат қилинмайдиган транзакцияларнинг “қиёсий назорат қилинмайдиган нархлар” ва “харажатлар йиғиндиси” методларидан фойдаланган ҳолда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24-январдаги даги №11/05-11-554 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқдан қочиш мақсадида шакллантирилаётган трансферт нархларни тартибга солиш  ҳамда солиқ тушумлари миқдорини оширишга эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish