Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаев Бобир Чоршамиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудлар инвестиция жозибадорлигини ошириш истиқболлари», 
08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt1235. 
Илмий раҳбар: Шомиров Азизбек Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали. Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиёт шароитида ҳудудлар инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестициялардан самарали фойдаланиш ва экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирларини туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика даражаларида 3 босқичга ажратиш орқали ҳудудлар инвестиция жозибадорлигини ошириш таклиф этилган;
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос инвестицион салоҳиятидан келиб чиқиб инвестицион ресурсларни жалб қилиш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи махсус стратегияни ишлаб чиқишда мақсад ва вазифалар ҳамда устувор йўналишларни қамраб олган асосий мезонлар таклиф этилган;
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
мамлакатда инвестициявий муҳит жозибадорлигини янада ошириш ва ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида технопарк резидентларини барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар (ижтимоий солиқдан ташқари) тўлашдан озод қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ҳудудлар инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
инвестициялардан самарали фойдаланиш ва экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирларини туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика даражаларида 3 босқичга ажратиш орқали ҳудудлар инвестиция жозибадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” деб номланган учинчи устувор йўналишининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01770-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда 11,9 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан 10,1 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этган;
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос инвестицион салоҳиятидан келиб чиқиб инвестицион ресурсларни жалб қилиш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи махсус стратегияни ишлаб чиқишда мақсад ва вазифалар ҳамда устувор йўналишларни қамраб олган асосий мезонлар ҳақидаги тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” деб номланган учинчи устувор йўналишининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01770-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда хорижий инвестицияларнинг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этган;
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01770-сонли маълумотномаси). Натижада, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини (давлат акция пакетлари, улушлари, кўчмас мулк объектлари) сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилган;
мамлакатда инвестициявий муҳитнинг жозибадорлигини янада ошириш ва ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида технопарк резидентларини барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар (ижтимоий солиқдан ташқари) тўлашдан озод қилиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 606-сон «Республика ҳудудларида инновация ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил                 22 февралдаги 03-08-1-01770-сонли маълумотномаси).  

 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish