Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Зафаржон Эргашевичнинг 
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Iqt408. 
Илмий маслаҳатчи: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умурзоқов Баҳодир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садирдин Каримович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлюксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш тизимини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этиш зарурлиги асосланган;
ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун хар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиш таклиф этилган;
имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой коммунал хизматлари хақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик конпенсатсия пул тўловлари жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ишсиз деб топилган шахсларга ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлюксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш тизимини яратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли «Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 05833-сон маълумотномаси). Натижада 2022 йил учун давлат бюджетидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва демографик ўсишни рағбатлантириш мақсадида 200,0 миллиард сўм маблағ ажратилишига эришилган;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига 500 000 сўм миқдорида ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 05833-сон маълумотномаси). Натижада ногиронларга қараётганларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2022 йил 8 млрд. сўм қўшимча маблағ йўналтирилган; 
ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун хар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўловни амалга ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 05833-сон маълумотномаси). Натижада ушбу қатлам вакилларини молиявий рағбатлантириш учун давлат бюджетидан 2022 йилда 20,2 млн. сўм қўшимча маблағ йўналтирилган;
имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой коммунал хизматлари хақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик конпенсатсия пул тўловлари жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 05833-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун хар ойлик компенсатсия тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида қилиб белгиланган;
ишсиз деб топилган шахсларга ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 05833-сон маълумотномаси). Натижада ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 барабари, илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида қилиб белгиланган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish