Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Сохиб Саидмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел остеохондрозида  умуртқада ўтказилган амалиёт синдромининг дифференциал жарроҳлик  давоси», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib125.
Илмий раҳбар: Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Кобил Турсунович,  тиббиёт фанлари доктори; Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори.
 Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асоратлар патогенезига асосланган холда комплекс клиник-диагностика ва дифференциялаштирилган хирургик даволаш тактикаси усулларини такомиллаштириш орқали умуртқада ўтказилган амалиёт синдроми бўлган беморларда хирургик натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
контрастли МРТ тадқиқоти ёрдамида сигнал характеристикасининг интенсивлигига ва эпидурал фиброзда контраст модданинг депо ҳосил қилганлигига кўра такрорий оғриқ синдроми ва неврологик дефицит сабабларини дифференциал диагностика қилиш самарадорлиги исботланган; 
75-100 мм2 оралиғида нисбий стеноз ва 75 мм2 дан кам бўлган мутлақ стеноз параметрларини қўллаш орқали амалиёт қилинган умуртқа синдромининг ривожланишини башорат қилиш тактикаси хамда  кейинги даволаш усулини ишончли танлаш имконияти, жумладан ламинотомия ёки декомпрессив ламинэктомия ва транспедикуляр фиксация усулларини танлаш асосланган; 
оғриқ синдроми ва неврологик дефицитнинг патогенетик ривожланишига олиб келувчи ишлаб чиқилган - марказий ва латерал стеноз,   вертикал қўшни сегментда 6ммгача  бўлган протрузиялар, ностабиллик ва листез, қўшни дисклардаги дегенератив ўзгаришлар каби омиллар аниқланган, ва уларга асосланган холда оғриқли синдромни ривожланишини башорат қилиш имконияти исботланган; 
умуртқа равоғи ва артикуляр ўсиқларни қисман қирғоқли резекцияси усулини қўллаш орқа мия канали нейроваскуляр тузилмаларининг етарли даражада декомпрессиясига ва умуртқа ҳаракат сегментининг барқарорлигини сақлаб қолишга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 28 мартидаги 02-6/320-сон  хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: контрастли МРТ тадқиқоти ёрдамида сигнал характеристикасининг интенсивлигига ва эпидурал фиброзда контраст модданинг депо ҳосил қилганлигига кўра такрорий оғриқ синдроми ва неврологик дефицит сабабларини дифференциал диагностика қилиш самарадорлиги исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 22.05.2020йилдаги ва Тошкент шаҳар ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида 09.03.2021йилдаги  12а буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларни ташхислашда текширув усули бўлган контрастли МРТ орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча юқори технологик текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларни ташхислашда контрастли МРТ белгисини ташхислаш учун нафақат нейрохирурглар, балки травматолог ортопедлар, вертебрологлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр таёрлашни шарт эмаслиги хисобига иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларни ташхислаш ёки истисно қилиш учун шу беморларда эрта ташхис қуйиш талаб қилиниши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2490000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
иккинчи илмий янгилик: 75-100 мм2 оралиғида нисбий стеноз ва 75 мм2 дан кам бўлган мутлақ стеноз параметрларини қўллаш орқали амалиёт қилинган умуртқа синдромининг ривожланишини башорат қилиш тактикаси хамда  кейинги даволаш усулини ишончли танлаш имконияти, жумладан ламинотомия ёки декомпрессив ламинэктомия ва транспедикуляр фиксация усулларини танлаш самарали эканлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 27.10.2021 йилдаги ва Тошкент шаҳар ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида 24.11.2021йилдаги  78а буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларнинг 31(21%)да умуртқа канали стенози аниқланди ва бартараф этилди; •умуртқа канали абсолют стенозида декомпрессив ламинэктомия ва ТПФ мосламаси билан стабилизация қилиш ва нисбий стенозида  умуртқалар аро декомпрессив интреламинэктомия қилиш орқали асоратларни олдини олишга эришилди;. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 11,5 кундан 8.8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 647 минг сўмга камайтирди (РИНИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 249000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми бўлган беморларнинг ташхислашда йўл қўйилган хатолар оқибатида амаллиётдан кейинги диск чурраси кайталаниши илгириги ва бошқа умуртқа погонаси сохаларида 75(51%), амаллиётдан кейинги ностабиллик хлати 28 (19%), умуртқа погонаси канали стенози 31(21%), жаррох хатоси 7 (4,7%), амаллиёт сохасида эпидураль фиброз 4 (2,7%) ва псевдоменингорадикулоцеле – 2 (1,12%) каби асорталар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 249000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган; 
учинчи илмий янгилик: оғриқ синдроми ва неврологик дефицитнинг патогенетик ривожланишига олиб келувчи ишлаб чиқилган - марказий ва латерал стеноз,   вертикал қўшни сегментда 6ммгача  бўлган протрузиялар, ностабиллик ва листез, қўшни дисклардаги дегенератив ўзгаришлар каби омиллар аниқланган, ва уларга асосланган холда оғриқли синдромни ривожланишини башорат қилиш имконини берувчи дастур Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 27.10.2021 йилдаги ва Тошкент шаҳар ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида 24.11.2021йилдаги буйруқ 78а билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми ривожланишини башорат қилишда жисмоний зўриқиш, амалиёт қилинган сохалардан бошқа сегментлардаги протрузиялар, умуртқа поғонаси канали стенози, амаллиёт қилинган соха ва ундан қўшни сохаларда ностабиллик ва умуртқа силжиши, қандли диабет, умуртқа поғонаси жарохати, бел сохаси умуртқа поғонаси лордози силлиқлашиши, хамда умурқаларааро дискларда дегенератив ўзгаришлар каби омиллар мухим роль уйнади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 11,5 кундан 8.8 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 647 минг сўмга камайтирди (шифохонада  1 кун қолиш 249000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача150 000 сўм дори воситалари сарфланади); • реабилитация харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун(бошқа тиббий муассасаларда даволаниши) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдроми ривожланишини башорат қилишда орқали асоратларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 249 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 27 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: умуртқа равоғи ва артикуляр ўсиқларни қисман қирғоқли резекцияси усулини қўллаш орқа мия канали нейроваскуляр тузилмаларининг етарли даражада декомпрессиясига ва умуртқа ҳаракат сегментининг барқарорлигини сақлаб қолишга олиб келиш тиббий тадбирлари Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 27.10.2021 йилдаги ва Тошкент шаҳар ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида 24.11.2021йилдаги 78а буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • умуртқа равоғи ва артикуляр ўсиқларни қисман қирғоқли резекциясини қуллаш эрта даврда асосий гуруҳда 60,9% ва назорат гуруҳининг 45%, ўрта даврда 70,1% асосий гурух ва назорат гуруҳининг 50% ва кечки даврда асосий гуруҳ 72,4% ва назорат гуруҳи 51,6% беморларида даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилашга имкон берди; • таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш амаллиёт қилинган умуртқа синдроми билан хасталанган беморларда ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган;  • беморда ташхислаш ва қўшимча текширув усулидан – контрастли МРТ текширув усули 7(4.7%) мақбул ва самаралигиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) умуртқада ўтқазилган амаллиёт синдромида қуйидаги амаллиёт турлари қўлланилди: диск чуррасини интерламинар олиш 80 та беморда, декомпрессив ламинотомия 8 та беморда, декомпрессив ламинэктомия 3 та, декомпрессив ламинэктомия ва ТПФ 21 та, декомпрессив ламинотомия ва ТПФ 15та, декомпрессив ламинотомия ва ТПФ+PLIF 15та, Менингорадикулолиз 3та, Псевдоменингорадикулоцелени олиш ва орқа мия қаттиқ пардасини герметизация қилиш 2та беморда бажарилган; Хулоса: Амалиёт қилинган умуртқа синдромини дифференциал жарроҳлик даволашдан фойдаланиш анъанавий даволаш билан солиштирганда эрта даврда асосий гуруҳда 60,9% ва назорат гуруҳининг 45%, ўрта даврда 70,1% асосий гурух ва назорат гуруҳининг 50% ва кечки даврда асосий гуруҳ 72,4% ва назорат гуруҳи 51,6% беморларида даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилашга имкон берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish