Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Интизор Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёнлар колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларининг патоморфологияси ва дифференциал диагностикаси”, 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (Ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/V63.
Илмий раҳбар: Элмурадов Бозорбой Ахтамович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD. 06/29.10.2021.V.139.01.
Расмий оппонентлар: Илясов Азиз Саидмуротович, биология фанлар доктори, профессор; Кулиев Баходир Амриддинович, ветеринария фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда илк бор қуёнларнинг аралаш ҳолда кечувчи колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларининг эпизоотик ҳолатини ўрганиш, тарқалиш даражасига аниқлик киритиш, мавсумийлиги ва этиологик омилларини ўрганиш, қуён организмининг биологик параметрлари асосида эрта диагностикаси ва дифференциал диагностикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамизнинг турли ҳудудларидаги қуёнчилик фермер хўжаликларида аралаш ҳолда кечган колибактериоз-сальмонеллёз 46,0%, алоҳида колибактериоз 33,0%, сальмонеллёз эса 21,0 фоизни ташкил этиши аниқланган;
қуёнлар аралаш колибактериоз-сальмонеллёзининг пайдо бўлиши ва тарқалиши йил мавсумига боғлиқ эмаслиги ва зоогигиеник талабларнинг бузилиши натижасида доимий учраб туриши аниқланган;
қуёнларнинг аралаш колибактериоз-сальмонеллёзини тезкор аниқлаш мақсадида қондаги иммуноморфологик кўрсаткичларига кўра В-лимфоцитларнинг 19 фоизга ва Т лимфоцитларнинг 85 фоизга кўпайиши, Т-супрессор лимфоцитлар 21 фоизга камайиши, гомеостазнинг пасайиши, умумий иммунитетнинг гиперфаоллиги аниқланган;
қуёнларнинг аралаш колибактериоз-сальмонеллёзини алоҳида учрашига нисбаттан барча паренхематоз органларда геморагияси, фибрин тугунларнинг ҳосил бўлиши натижасида мураккаб ўзгаришлари аниқланиб, патоморфологик ва бактериологик дифференциал диагностикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуёнлар колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларининг патоморфологик дифференциал диагностикаси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Қуёнларни парваришлаш ва уларда учрайдиган касалликларга қарши кураш» бўйича тавсиянома тасдиқланган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021 йил 12 май №5-сонли маълумотнома). Ушбу тавсияларнинг ветеринария амалиётига жорий этилиши натижасида қуёнлар колибактериоз-сальмонеллёзига қарши кураш ва даволаш ишларини самарали олиб боришга эришилган.
«Қуёнларнинг аралаш бактериал (колибактериоз ва сальмонеллёз) инфекциясининг дифференциал патоморфологик диагностикаси» бўйича тавсиянома тасдиқланган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 17 март №4-сонли маълумотнома) Натижада қуёнларнинг колибактериоз ва салмонеллёз касаллиги алоҳида ҳамда аралаш кечганда касалликларга эрта дигноз қуйиш ва дифференциал диагностика қилиш услуби касалликка қарши курашда самарали мезон бўлиб хизмат қилган. 
2020-2022 йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ, Ургут туманларининг шахсий хонадонларидаги ҳамда Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол тумани «Икром Махмудов», «Сангзор-кўкбулоқ манзараси Алибеков», Навоий вилоятидаги Кармана тумани, «Қўрғон дала» ва Тошкент вилоят Қуйи чирчиқ туманида «С.Шамуратов» фермер хўжаликларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 17 март №4-сонли маълумотнома). Натижада мавжуд 39173 бош қуёнлар текширилиб 822 бош касал қуёнлар аниқланди ва патоморфологик дифференциал диагностикаси ишлаб чиқилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish