Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Шухрат Махмутовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олманинг турли эколого-географик гуруҳлари хўжалик-биологик хусусиятлари ва уларнинг селексион қимматлиги”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx507
Илмий раҳбар: Байметов Карим Исаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Раҳманкулов Мурод Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жўраев Эркин Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олманинг маҳаллий, четдан келтирилган навларини биологик, хўжалик ва технологик хусусиятларини танлаш, шунингдек, селекция учун бошланғич материал сифатида истиқболли намуналарни ажратиш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида олманинг маҳаллий ва четдан келтирилган навлари муҳим биологик, қимматли-хўжалик хусусиятлари ўрганиш асносида селекция учун хўжалик-қимматли белгилари мос бўлган олма нав намуналари танлаб олинган;
ўсимликлар генофондидан географик келиб чиқиши турлича бўлган олманинг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича электрон маълумотлар базаси яратилган ва генофонднинг ахборот базасига киритилган;
олма навларининг бир гектар майдонга ҳисобланган ҳосилдорлик кўрсаткичларини дарахтларнинг шох-шабба проексияси юзасига ҳамда шох-шаббалари ҳажмига нисбатан ўртача тескари коррелятсион боғланганлиги исботланган;
мевалардаги қуруқ модда таркиби ва умумий қанд миқдори ҳамда аскорбин кислотаси билан кучсиз тескари коррелятсион боғланганлиги аниқланган;
иқтисодий кўрсаткичлар юқори бўлган эртапишар олма навлари орасида Июнское раннее ва Сувенир навлари; ўртапишар олма навлари орасида эса Ред Атлас, Джули ред, Табистона, шунингдек, Калвил розовий, Табистона, Скифянка, Ред Атлас навлари, кечпишар навлар орасидан Вайне спур, Валентин ва Ливодийское ҳамда Ричаред навлари ишлаб чиқаришга жорий қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олманинг турли эколого-географик гуруҳларига мансуб навларини хўжалик-биологик хусусиятлари бўйича танлаб олиш ҳамда селекцияга бошланғич материал сифатида тавсия этиш бўйича олинган натижалари асосида:
Тошкент вилоятининг боғдорчилик ҳудудларида ҳамда республикамизнинг марказий, жанубий ва Фарғона водийси вилоятларида катта майдонларда экиш учун олманинг Джонаки летний, Ред атлас, Вайне спур, Ниагара, Валентин, Ливодийское, Калвил розовий, Ричаред, Хусне Юсуп, Табистона, Қизил Жонақи, Апорт кроваво-красний, Сувенир, Грамма юбилейное, Июнкое раннее, Скифянка, Джули ред ва Катта Жонақи навлари тавсия қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 07 сентябрдаги 02/029-3649-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар хил муддатларда пишиб етиладиган, атроф-муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамли навларни кенг тарқалиши, ҳудудларда барқарор мева етиштириш имконини берган;
олманинг Джонаки летний, Ред атлас, Вайне спур, Ниагара, Валентин, Ливодийское, Калвил розовий, Ричаред, Хусне Юсуп, Табистона, Қизил Жонақи, Апорт кроваво-красний, Сувенир, Грамма юбилейное, Июнкое раннее, Скифянка, Джули ред ва Катта Жонақи навлари 2015-2020 йиллар мобайнида Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов ва Сариосиё туманларидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жами 17,7 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 07 сентябрдаги 02/029-3649-сон маълумотномаси). Натижада, олманинг янги ва интродуксия қилинган навларини экилиши ҳисобига стандарт навларга нисбатан 70-75 % юқори рентабелликка эришилиб, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари учун мос бўлган олманинг навлар мажмуиси шакллантирилган;
олманинг Джонаки летний, Ред атлас, Вайне спур, Ниагара, Валентин навлари Қибрай туманидаги “Кендербек агро”, “Мухиддин Голд агро”, “Исмоил бобо”, “Байтқўрғон Бобохон” ва “Сайёра агро Нур Файз” фермер хўжаликларида 10,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 07 сентябрдаги 02/029-3649-сон маълумотномаси). Натижада, олманинг янги ва интродуксия қилинган навларини экилиши ҳисобига стандарт навларга нисбатан 75-90 % юқори рентабелликка эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish