Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Фарогат Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда амалий сотсиологик тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмлари» 22.00.01 – Сотсиология назарияси, методологияси ва тарихи. Сотсиологик тадқиқот усуллари (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/S39.
Илмий раҳбар: Алиқориев Нуриддин Сафоқориевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлар доктори, профессор; Сеитов Азамат Пулатович, сотсиология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда амалий сотсиологик тадқиқотлар самарадорлигига таъсир этувчи омилларга таяниб амалий сотсиологик тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалий сотсиологик тадқиқотларнинг фундаментал асосларини янада такомиллаштиришга йўналтирилган саморефлекция, ўзини-ўзи ташкиллаштириш сингари синергетик усулларнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон амалий сотсиологик мактаби тажрибаларини амалиётга самарали жорий қилиш омили эканлиги асослаб берилган;
амалий сотсиологик тадқиқотлар шаклланиши, хусусан, унинг тармоқланиши (дифференциатсиялаши), молиялаштирилиши, ижтимоий масʼулият институтларининг такомиллаштирилиши шароитида шахснинг сотсиологик позитсиялари эволютсияси очиб берилган;
сотсиал ҳодисаларни илдизини очиб беришда бир бирини тўлдирувчи умумий, махсус сотсиологик назариялар асосида амалий сотсиологик тадқиқотларнинг олиб борилишини йўлга қўйилиши аҳолининг давлат бошқаруви органларига бўлган ишончини оширишга таъсир қилувчи омил сифатида асослантирилган;
сотсиологик тадқиқотлар ўтказишнинг илмий асосланган (пилотаж, интервю, анкета сўрови ва ҳ.к.) кетма-кетлигини «ҳозир ва шу ерда» тамойили асосида амалга оширишда миллий рақамли тизимни йўлга қўйилиши зарурати асослантирилган;
миллий қонунчиликнинг ривожланишининг бугунги босқичида «жамоатчилик фикри» тушунчасининг бир хир талқин қилиниши мақсадида қонунчиликка «жамоатчилик фикри» тушунчасини киритиш, шунингдек амалий сотсиологик тадқиқотларни олиб бориш соҳасини комплекс тарзда ҳуқуқий тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикасининг «Сотсиологик тадқиқотлар тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда амалий сотсиологик тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмлари бўйича тадқиқот натижаларидан:
амалий сотсиологик тадқиқотларнинг фундаментал асосларини яна-да такомиллаштиришга йўналтирилган саморефлекция, ўзини-ўзи ташкиллаштириш сингари синергетик усулларнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон амалий сотсиологик мактаби тажрибаларини амалиётга самарали жорий қилиш омили эканлиги асослаб берилганлигига оид ҳулосалардан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2021 йилда «Оила ва жамият: маънавий-ахлоқий дунё» номли сотсиологик тадқиқот амалиётида илк бор эксперимент тарзда фойдаланилган. («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 4 августдаги 01-16/221-2-сон маълумотномаси). Натижада сотсиологик тадқиқотлар ўтказишда маълумотлар тўплаш жараёнининг холислиги ва тадқиқот натижаларининг самарадорлигида сотсиологнинг касбий маҳоратининг ахлоқий такомиллашувига доир этик қоидаларни илмий-назарий, амалий жиҳатларининг такомиллашувида амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатган;
амалий сотсиологик тадқиқотлар шаклланиши, хусусан, унинг тармоқланиши (дифференциатсиялаши), молиялаштирилиши, ижтимоий масʼулият институтларининг такомиллаштирилиши шароитида шахснинг сотсиологик позитсиялари эволютсияси очиб берилганлигига оид  ҳулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 августдаги 03/08-1003-сон маълумотномаси) Жумладан, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ИИ..Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятни кенг тарғиб қилиш, «Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари» ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари йўналиши 10.Банди Жамиятда фаол фуқаролик позитсиясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида «Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари» мавзусида аҳоли орасида сотсиологик тадқиқотларни ўтказиш ва натижалар асосида мақсадли-манзилли амалий ишларини ташкил этишда ўз натижасини берган; 
сотсиал ҳодисаларни илдизини очиб беришда бир бирини тўлдирувчи умумий, махсус сотсиологик назариялар асосида амалий сотсиологик тадқиқотларнинг олиб борилишини йўлга қўйилиши аҳолининг давлат бошқаруви органларига бўлган ишончини оширишга таъсир қилувчи омил сифатида асослантирилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан 2018 йилдаги ЎРҚ-474-сонли Қонуннинг «Жамоатчилик фикрини ўрганиш» деб номланган 13-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш таклифи ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтнинг 2021 йил 24 декабрдаги 02-08-1049-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларни инобатга олган ҳолда, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 44-бандида жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан шаклларини, уларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунни қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланган;
сотсиологик тадқиқотлар ўтказишнинг илмий асосланган (пилотаж, интервю, анкета сўрови ва ҳ.к.) кетма-кетлигини «ҳозир ва шу ерда» тамойили асосида амалга оширишда миллий рақамли тизимни йўлга қўйилиши зарурати асослантирилганлигига .оид таклифлардан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Сотсиологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5667-сон Фармонининг 2-банди «Г» қисмида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 4 августдаги 01-16/222-2-сон маълумотномаси). Натижада сотсиологик тадқиқотларнинг сифат жиҳатидан янги ва замонавий тадқиқот амалиётини шакллантиришга эришилган ҳамда амалий сотсиологик тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштиришда амалий аҳамиятини очиб бериш имконини берган;
миллий қонунчиликнинг ривожланишининг бугунги босқичида «жамоатчилик фикри» тушунчасининг бир хир талқин қилиниши мақсадида қонунчиликка «жамоатчилик фикри» тушунчасини киритиш, шунингдек амалий сотсиологик тадқиқотларни олиб бориш соҳасини комплекс тарзда ҳуқуқий тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикасининг «Сотсиологик тадқиқотлар тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилганлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан сотсиологик тадқиқотлар ўтказишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, соҳадаги тизимли муаммоларни комплекс тарзда ҳуқуқий тартибга солиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтнинг 2021 йил 24 декабрдаги 02-08-1049-сон маълумотномаси). Натижада амалий сотсиологик тадқиқотлар ўтказишни сифат жиҳатидан ижобий натижаларга эришилиши ва қонун ижодкорлигида жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиётининг илмий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish