Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Хасан Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Спорт ёшларнинг турмуш даражасини оширишнинг ижтимоий индикатори сифатида» 22.00.01 – Сотсиология назарияси, методологияси ва тарихи. Сотсиологик тадқиқот усуллари (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/S34.
Илмий раҳбар: Алиқориев Нуриддин Сафоқориевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Абдуазимов Оқилжон, сотсиология фанлари доктори (DSc); Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон спорт тизимини сотсиологик жиҳатдан ўрганиш орқали ёшларнинг турмуш даражасини оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда соғлом турмуш даражасини сотсиологик технологиялар орқали  мустаҳкамлашда аҳолининг турли қатламлари соғлигини муҳофазалашга қаратилган  иш тартиби ва ротсионал дам олиш, зарарли одатлардан воз кечиш, сифатли овқатланиш, жисмоний маданиятга риоя қилиш, позитив фикрлаш каби сотсиологик мезонлар ишлаб чиқилган;
ёшларда соғлом турмуш тарзини оила ва маҳалла орқали тўғри ташкил этишда спортнинг сотсиал мобилликдаги ижтимоий-маданий капитали, ижтимоий мослашуви, ижтимоий тартибга солиш сифатидаги сотсиомаданий хусусиятлари очиб берилган;
жамиятда “компютер ва телефон синдроми”ни спорт институти орқали олдини олишда жисмоний фаолиятни танлашдаги тарбиявий, таълимий ва соғломлаштириш функсияларининг ёшлар кундалик турмуш тарзига сингдирилиши сотсиологик  асослантирилган; 
ёшларни соғлом турмуш тарзига ижтимоийлаштиришда таълимда спорт агенти бўлган промоутерликни йўлга қўйилиши иқтидорли талабаларни ижтимоий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш орқали жамиятга профессионаллик даражасини баҳолаш селекциялашнинг самараси сотсиологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спорт ёшлар турмуш даражасини оширишнинг ижтимоий индикатори сифатидаги ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамиятда соғлом турмуш даражасини сотсиологик технологиялар орқали  мустаҳкамлашда аҳолининг турли қатламлари соғлигини муҳофазалашга қаратилган  иш тартиби ва ротсионал дам олиш, зарарли одатлардан воз кечиш, сифатли овқатланиш, жисмоний маданиятга риоя қилиш, позитив фикрлаш каби сотсиологик мезонлар ишлаб чиқилганлигига оид таклифлари «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2021 йилда ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари: ўзи, ўз мамлакати ва дунё тўғрисида»ги фикрини ўрганиш бўйича сотсиологик тадқиқотининг сўровномасидаги В1, В2, В12 (В бўлим. Ижтимоий кайфият) ва С2 (С бўлим. Ҳаётий йўналишлар ва қизиқишлар) саволларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 25 августдаги №01-16/250-сонли маълумотномаси). Натижада «Ёшлар ҳаётида спортнинг ўрни ва роли» номли сотсиологик тадқиқот дастури ишлаб чиқилиб, ёшлар турмуш даражасининг моддий ва маънавий индикаторларини баҳолаш методологиясини аниқлашга хизмат қилган;
ёшларда соғлом турмуш тарзини оила ва маҳалла орқали тўғри ташкил этишда спортнинг сотсиал мобилликдаги ижтимоий-маданий капитали, ижтимоий мослашуви, ижтимоий тартибга солиш сифатидаги сотсиомаданий хусусиятлари очиб берилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси «Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури»нинг 2-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги олдинги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги №03-17-02/8065-сонли маълумотномаси, ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 10 январдаги №06-01/06/13/150-сон маълумотномаси). Натижада миллий спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш ва ривожлантириш асосида соғлом турмуш тарзини жорий этишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
жамиятда “компютер ва телефон синдроми”ни спорт институти орқали олдини олишда жисмоний фаолиятни танлашдаги тарбиявий, таълимий ва соғломлаштириш функсияларининг ёшлар кундалик турмуш тарзига сингдирилиши сотсиологик  асослантирилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонининг 69-мақсади: «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш»даги вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Агентлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги №2-13-23-2779-сонли маълумотномаси, ҳамда 2023 йил 6 январдаги № 4-13-23-23-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллалардаги спорт иншоотлардан мақсадли фойдаланиб, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантиришда ҳамда оилалардаги жисмоний маданият методика сифатида хизмат қилган;
ёшларни соғлом турмуш тарзига ижтимоийлаштиришда таълимда спорт агенти бўлган промоутерликни йўлга қўйилиши иқтидорли талабаларни ижтимоий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш орқали жамиятга профессионаллик даражасини баҳолаш селекциялашнинг самараси сотсиологик асослантирилганлигига оид хулосалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловасидаги «Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури»нинг 2, 3 ва 4 бўлимларидаги вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 2021 йил 26 августдаги №11/1465-сонли маълумотномаси ҳамда 2023 йил 16 январдаги №03/24-сонли маълумотномаси). Натижада таълим тизимида «спорт агенти»ни (промоутерлик ёки менежерлик) жорий қилиб, сотсиологик мониторинг қилиш орқали иқтидорли спортчиларни танлаб олишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish