Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулҳакимов Салим Ўраловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ёшлар касбий интеллектуал салоҳиятини оширишнинг сотсиал асослари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/S21.
Илмий раҳбар: Латипова Нодира Мухтаржановна, сотсиология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат Пулатович, сотсиология фанлари доктори; Юнусов Алишер Бобомуродович, сотсиология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшлар касбий интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда ривожлантиришнинг сотсиал асосларини аниқлаш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда интеллектуал меҳнат менталитетини ривожлантиришда шахснинг хулқ-атвор, ижтимоий фикр ҳамда ўзаро ҳаракат ва муносабатлар доирасида кечадиган виртуал оламнинг сотсиал трансформатсион ҳамда сотсиосинергетик хусусиятлари очиб берилган;
жамият ҳаётида маълум бир касб, малака ва ёш кадрларга бўлган эҳтиёжлар ўртасидаги оптимал мувозанатга эришишда ёшларнинг қобилиятларидан келиб чиқиб касбий ўзини ўзи англашига қаратилган кўпфунксионалли, мураккаб ва узлюксиз ижтимоий имтиёзларни эътиборга олиш механизми сотсиологик асослантирилган;
ёшларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришда уларнинг кучли, кучсиз томонларини ва имкониятларини эътиборга олиб, таълимда инновацион муҳитни йўлга қўйилиши орқали касбий масъулиятни оширишга йўналтирилган «касбий ақл»ни меҳнат бозорида рақобатбардош маҳсулот сифатида мустаҳкамланиши сотсиологик асослантирилган;
жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар жараёнида ёшларни касбий жавобгарлик дастурларига жалб қилишнинг ижтимоий мазмунини аниқлашга йўналтирилган интеллектуал капитал, билимларни тизимли бошқариш, ахборот таъминоти каби таркибий қисмларини  бажарадиган асосий сотсиологик вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёшлар касбий интеллектуал салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштириш ғояларини ўрганиш асосида:
ёшларда интеллектуал меҳнат менталитетини ривожлантиришда шахснинг хулқ-атвор, ижтимоий фикр ҳамда ўзаро ҳаракат ва муносабатлар доирасида кечадиган виртуал оламнинг сотсиал трансформатсион ҳамда сотсиосинергетик хусусиятларини очиб бериш бўйича хулосалардан 2019 йил 10 сентябр куни «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғоя асосида «Мустақиллик карвони» тарғибот акцияси ва турли кўрик танловларни ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 26 сентябрдаги 0209-1302-сон далолатномаси). Натижада ёшларнинг касбий интеллектуал салоҳиятидан маънавий-маърифий соҳани бошқариш тизимини илмий асослаб беришга хизмат қилган; 
жамият ҳаётида маълум бир касб, малака ва ёш кадрларга бўлган эҳтиёжлар ўртасидаги оптимал мувозанатга эришишда ёшларнинг қобилиятларидан келиб чиқиб, касбий ўзини ўзи англашига қаратилган кўп функсионалли, мураккаб ва узлюксиз ижтимоий имтиёзларни эътиборга олиш лозимлиги бўйича хулосалардан 2019 йил 18 июнда мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланаётган 5-7 ёшли тарбияланувчилар ўртасида «Китобхон-болажон» кўрик-танловида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2019 йил 13 сентябрдаги 04-13/4189-сон далолатномаси). Натижада ёшлар иттифоқи ташкилотларида соҳаларни инновацион ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва касбий интеллектуал салоҳиятни оширишга хизмат қилган;
ёшларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришда уларнинг кучли, кучсиз томонларини ва имкониятларини эътиборга олиб, таълимда инновацион муҳитни йўлга қўйилиши орқали касбий масъулиятни оширишга йўналтирилган «касбий ақл»ни меҳнат бозорида рақобатбардош маҳсулот сифатида мустаҳкамланиши юзасидан, шунингдек, «Маҳаллаларда истиқомат қилувчи истеъдодли ёшларнинг иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш» бўйича хулоса ва тавсияларидан Андижон шаҳридаги «Самарқанд» ва «Чоргузар» маҳалла фуқаролар йиғинларида, «Ёшлар касбий интеллектуал салоҳияти ва бандлик масалалари» мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этишда фойдаланилган (Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 17 октябридаги 02-03/700-сон далолатномаси). Натижада маҳаллаларда ёшларнинг касбий интеллектуал салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг муаммоларини ўрганишга оид лойиҳаларни илмий асослаш имконини берган; 
жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар жараёнида ёшларни касбий жавобгарлик дастурларига жалб қилишнинг ижтимоий мазмунини аниқлашга йўналтирилган интеллектуал капитал, билимларни тизимли бошқариш, ахборот таъминоти каби таркибий қисмларини  бажарадиган асосий сотсиологик вазифалари бўйича хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти Кенгашининг 2018 йил 30 ноябрдаги 4-сонли баённомаси билан маъқулланган «Сотсиология» номли ўқув қўлланмада «Сотсиологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш» деб номланган ИХ бобнинг 4-параграфини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-03-3727-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотга оид тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали эмпирик сотсиологик тадқиқотлар ўтказиш имкони кенгайди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish