Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмова Висола Раимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 реабилитация давридаги беморларда сўлак безлари патологиясини даволашни такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2283.
Илмий раҳбар: Бекжанова Олга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Aнтонова Aлександра Aнатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кенг қамровли клиник ва лаборатория текшируви асосида COVID-19 реабилитация давридаги беморларда сўлак безлари патологиясини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVIDдан кейинги даврдаги беморларда стоматологик патологияни (ксеростомия, оғиз бўшлиғининг клиник қуруқлиги ва ҳаёт сифатининг пасайиши) COVIDдан кейинги даврнинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
клиник ва лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра, COVIDдан кейинги даврнинг клиник кечиши саливация даражасининг пасайишига, аралаш сўлакнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ва ЛПО-AОС тизими балансининг ўзгаришига таъсири аниқланган; 
ултратовуш текшириш усули ёрдамида тизимли яллиғланиш даражаси ва қон гиперкоагуляциясининг паренхимадаги структур ўзгаришларнинг оғирлиги билан боғлиқлиги исботланган;
сўлак безлари патологиясининг пайдо бўлиши ва оғирлик даражасини башорат қилиш учун анамнестик, клиник ва лаборатория кўрсаткичлари мажмуаси ёрдамида аниқланадиган, COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ бўлган сўлак безлари патологиясини аниқлаш ва даволаш имконини берадиган усул ишлаб чиқилган;
COVIDдан кейинги даврдаги беморларда сўлак безлари патологиясини даволашда антиоксидант Тиатриозолин ва Лонгидаза фермент препарати ёрдамида саливацияни стимуляциялаш, ЛПО-AОС мувозанатини тартибга солиш ва сўлак безлари паренхимасини тиклашга ёрдам берадиган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июль №04-x/11-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: COVIDдан кейинги даврдаги беморларда стоматологик патологияни (ксеростомия, оғиз бўшлиғининг клиник қуруқлиги ва ҳаёт сифатининг пасайиши) COVIDдан кейинги даврнинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган. COVID-19 билан касалланган беморларнинг шикоятлари, умумий ҳолати, бу касалликларнинг намоён бўлиш частотаси, уларнинг COVID-19 касаллиги ўртасидаги боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда клиник баҳолаш имконини берувчи, стоматологик патологиянинг оғирлиги ва юзага келишини баҳолашнинг клиник мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Клиническая характеристика частоты встречаемости и тяжести стоматологической патологии у пациентов, перенесших CОVID-19» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/762-сон маълумотномаси) ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси (20.07.2022 й.; №39) ҳамда Самарқанд шаҳар Стоматология поликлиникаси (11.07.2022 й.; №52) Терапевтик стоматология бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 8н-р/15-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVIDдан кейинги даврда беморларда ксеростомиянинг пайдо бўлиши ва мавжудлиги хавфини, уларни ташҳислаш, даволаш ва кузатиш усулларини билишлари муҳимдир; олинган натижалар стоматолог томонидан ўрганилаётган беморларни диспансер кузатув зарурлиги тўғрисида хулоса қилиш учун асос бўлди. Оғиз бўшлиғи ксеростомиясининг оғирлигини баҳолаш, даволаш ва олдини олиш билан бир қаторда COVID-19 нинг реабилитация тадбирлари тизимига киритиш зарурлиги асосланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалий стоматологияда оғирлик даражасини баҳолашнинг ярим миқдорий усулидан фойдаланиш ва COVID дан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини башорат қилиш усули касалликнинг оғирлик даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашнинг объектив воситаси бўлиб, патологияни ташхислашга, касалликни тўхтатиш ва ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган терапевтик ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Ўз вақтида ва тўғри ташҳис қўйиш беморнинг ҳаёт сифати яхшиланишига, касаллик варақаси кунлари сонининг камайишига ва тартибсиз дори воситаларини ишлатилишини олдини олишга ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилик: клиник ва лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра, COVIDдан кейинги даврнинг клиник кечиши саливация даражасининг пасайишига, аралаш сўлакнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ва ЛПО-AОС тизими балансининг ўзгаришига таъсири аниқланган. Бу эса COVID-19 билан касалланган беморларда cўлак безлари патологиясини ривожланиш хавфини эрта аниқлашга, касалликни тўхтатиш ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берувчи, стоматологик патологиянинг оғирлиги ва юзага келишини баҳолашга қаратилган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Клиническая характеристика частоты встречаемости и тяжести стоматологической патологии у пациентов, перенесших CОVID-19» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/762-сон маълумотномаси) ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси (20.07.2022 й.; №39) ҳамда Самарқанд шаҳар Стоматология поликлиникаси (11.07.2022 й.; №52) Терапевтик стоматология бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 8н-р/15-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғиз бўшлиғида короновирус инфекциясини ўтказган беморларда интоксикация ва соматик касалликларнинг организмга умумий таъсири билан бошланган патологиянинг тарқалишини аниқланди. Ташхис қўйиш, етарли терапия ва кузатувни шакллантириш учун стоматологларни ушбу ҳолат ҳақида хабардор қилиш муҳимдир; сўлак безларининг тизимли касалликлардаги гипофункциясини аниқлашда ушбу касалликлардан келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш учун сўлак безларининг функционал фаоллиги ва дисфункциясини баҳолаш муҳим ахамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Aмалий стоматологияда оғирлик даражасини баҳолашнинг ярим миқдорий усулидан фойдаланиш ва COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини башорат қилиш усули касалликнинг оғирлик даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашнинг объектив воситаси бўлиб, патологияни ташхислашга, касалликни тўхтатиш ва ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган терапевтик ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Ўз вақтида амалга оширилган ташхис ва даво чораси иқтисодий жиҳатдан ҳаражатларнинг камайишига ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: ультратовуш текшириш усули ёрдамида тизимли яллиғланиш даражаси ва қон гиперкоагуляциясининг паренхимадаги структур ўзгаришларнинг оғирлиги билан боғлиқлиги исботланган ва ОМERACТ ярим миқдорий баҳолашга асосланган сўлак безларининг ультратовуш текшируви натижасида, COVIDдан кейинги даврда сўлак безлари дисфункциясининг оғирлик даражасини башоратлаш учун ташҳислаш сифатини оширадиган ва даволаш самарадорлигини баҳолайдиган усул ишлаб чиқилди. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси (20.07.2022 й.; №39) ҳамда Самарқанд шаҳар Стоматология поликлиникаси (11.07.2022 й.; №52) Терапевтик стоматология бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 8н-р/15-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: УТТ МРТ ёки МСКТ текширувига нисбатан ноинвазив; текширувга махсус тайёргарликни талаб қилмайди; текширув нархи анча арзон; деярли хамма ДПМ ларида мавжуд. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалий стоматологияда оғирлик даражасини баҳолашнинг ярим миқдорий усулидан фойдаланиш ва COVID дан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини башорат қилиш усули касалликнинг оғирлик даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашнинг объектив воситаси бўлиб, патологияни ташҳислашга, касалликни тўхтатиш ва ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган терапевтик ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Ўз вақтида амалга оширилган ташҳис ва даво чораси иқтисодий жиҳатдан ҳаражатларнинг камайишига ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик: Сўлак безлари патологиясининг пайдо бўлиши ва оғирлик даражасини башорат қилиш учун анамнестик, клиник ва лаборатория кўрсаткичлари мажмуаси ёрдамида аниқланадиган, COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ бўлган сўлак безлари патологиясини аниқлаш ва даволаш имконини берадиган усул ишлаб чиқилган, бу еса нафақат патологиянинг пайдо бўлиши ва оғирлик даражасини, балки даволаш тактикаси ва стратегиясини олдиндан белгилаш ва унинг самарадорлигини назорат қилиш имконини берувчи башорат қилиш усули ва сўлак бези патологиясининг оғирлик даражасини баҳолаш усули ишлаб чиқилган. Усулнинг сезгирлигини 93,59%; ўзига хослик - 91,04% ва умумий сезувчанлик - 92,41% ни ташкил қилади. Сўлак безлари патологияси ва стоматологик патологиянинг оғирлигини башорат қилишга қаратилган илмий натижалар асосида «Прогноз клинического течения патологии слюнных желез у пациентов, перенесших COVID-19» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/763-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси (20.07.2022 й.; №39) ҳамда Самарқанд шаҳар Стоматология поликлиникаси (11.07.2022 й.; №52) Терапевтик стоматология бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 8н-р/15-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларда сўлак безлари патологиясини ривожланиш хавфини аниқлайдиган клиник ва анамнестик кўрсаткичларни таҳлил қилиш, касаллик хафвини камайтиришга қаратилган даволаш ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини аниқлаш ва даволашга ёрдам берувчи, ишлаб чиқилган башоратлаш усули клиник амалиётда фойдаланиш самараси аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалий стоматологияда оғирлик даражасини баҳолашнинг ярим миқдорий усулидан фойдаланиш ва COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини башорат қилиш усули касалликнинг оғирлик даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашнинг объектив воситаси бўлиб, патологияни ташхислашга, касалликни тўхтатиш ва ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган терапевтик ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Ўз вақтида амалга оширилган ташхис ва даво чораси иқтисодий жиҳатдан ҳаражатларнинг камайишига ёрдам беради.
бешинчи илмий янгилик: COVIDдан кейинги даврдаги беморларда сўлак безлари патологиясини даволашда антиоксидант Тиатриозолин ва Лонгидаза фермент препарати ёрдамида саливацияни стимуляциялаш, ЛПО-AОС мувозанатини тартибга солиш ва сўлак безлари паренхимасини тиклашга ёрдам берадиган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган ва унинг юқори самарадорлиги оғиз бўшлиғининг ксеростомия ҳисси ва оғиз бўшлиғининг клиник қуруқлигини камайтириш, сўлак безлари паренхимасини, ЛПО-AОС баланси ва аралаш сўлакнинг функционал ва физик-кимёвий параметрларини тиклашга ижобий таъсири билан исботланган. Даволашнинг умумий самарадорлиги 48,00% дан ошган. COVIDдан кейинги даврда сўлак безлари патологиясини оғирлигини экспресс режимда миқдорий баҳолаш дастури ишлаб чиқилди ва оғирлик даражасига кўра даволаш схемаси қўлланилди («Количественный метод оценки тяжести патологии слюнных желез у пациентов в реабилитационном периоде COVID-19. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси (20.07.2022 й.; №39) ҳамда Самарқанд шаҳар Стоматология поликлиникаси (11.07.2022 й.; №52) Терапевтик стоматология бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 8н-р/15-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: саливациянинг ўзига хос хусусиятлари, оғиз суюқлигидаги ЛПО-AОС жараёнлари ҳолати бўйича тадқиқот натижасида олинган маълумотлар COVIDдан кейинги даврда сўлак безлари патологияси патогенезини тушунишни сезиларли даражада кенгайтиради. COVIDдан кейинги даврнинг турли оғирлик даражасига эга беморларда оғиз суюқлигининг гомеостатик тизимини бузилишининг оғирлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар даволаш ва профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш учун асосдир. COVID-19 билан касалланган беморларда сўлак безлари патологиясини даволаш бўйича ишлаб чиқилган схеманинг юқори самарадорлиги оғиз бўшлиғининг ксеростомия ҳисси ва оғиз бўшлиғининг клиник қуруқлигини камайтириш, сўлак безлари паренхимасини, ЛПО-AОС баланси ва аралаш сўлакнинг функционал ва физик-кимёвий параметрларини тиклашга ижобий таъсири билан исботланган; асосий гуруҳдаги беморларда аралаш сўлакнинг ЛПО – AОС балансини нормаллашиш самарадорлиги назорат гуруҳига нисбатан 56,94% дан ошди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалий стоматологияда оғирлик даражасини баҳолашнинг ярим миқдорий усулидан фойдаланиш ва COVIDдан кейинги ҳолат билан боғлиқ сўлак безлари патологиясини башорат қилиш усули касалликнинг оғирлик даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашнинг объектив воситаси бўлиб, патологияни ташхислашга, касалликни тўхтатиш ва ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган терапевтик ва профилактика чораларини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Ўз вақтида ва тўғри ташҳис қўйиш беморнинг ҳаёт сифати яхшиланишига, касаллик варақаси кунлари сонининг камайишига ва тартибсиз дори воситаларини ишлатилишини олдини олишга ёрдам беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish