Sayt test rejimida ishlamoqda

Насретденова Дилдора Одиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланишида фиброз биомаркерининг прогностик аҳамияти” 14.00.05 – “Ички касалликлар” (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4. PhD/Tib 2230.    
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
           Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019Тib30.02.
         Расмий оппонентлар: Раҳимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори,  Муҳамедова Муяссар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори профессори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда клиник_ташҳис кўрсаткичлар билан Галектин-3 фиброз биомаркери ўзаро боғлиқлигини ва  СЮЕ ривожланишидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўтказилган коронавирус инфекцияси фонида юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан оғриган беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг (СЮЕ) эрта ривожланиши ва авж олишига нисбатан махсус фиброз биомаркери – Галектин-3 нинг прогностик аҳамияти асосланган.
СЮЕ билан оғриган беморларда ковиддан кейинги даврда Галектин-3 миқдорининг ошиши фонида клиник-лаборатор ва гемодинамик кўрсаткичлар ўртасида корреляцион алоқа аниқланган.
беморларни даволаш-ташхислаш тактикасида муҳим аҳамиятга эга бўлган фиброз маркери Галектин-3 нинг ковиддан кейинги даврда СЮЕ ФСнинг эрта авж олишидаги роли ва ҳиссаси исботланган.
Ковиддан кейинги даврда миокард фиброзини эрта прогноз қилиш учун Галектин-3 миқдорига мос равишда СЮЕ билан оғриган беморларни юритиш тактикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг  2023-йил 20 июндаги 06/012 сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2021-йил 10-декабрдаги 03/8779-сонли хати юборилган): 
биринчи илмий янгилик: ўтказилган коронавирус инфекцияси фонида юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан оғриган беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг (СЮЕ) эрта ривожланиши ва авж олишига нисбатан махсус фиброз биомаркери – Галектин-3 нинг прогностик аҳамияти таҳлил қилиш Тошкент шаҳар Шайхонтохур  тумани 40-Оилавий поликлиникаси 2022 йилнинг 27 августдаги 135-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти кардиология маркази 2022 йилнинг 9 сентабрдаги  62-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув СЮЕ касаллигини ўтказган ва COVID-19 касаллиги билан касалланган беморларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда касаллик асоратларини олдини олишда назарий ва амалий тиббиёт учун имкониятни  кенгайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: короновирус инфекциясини ўтказган ЮИК билан оғриган беморларда Галектин-3 ни қондаги миқдорини аниқлаш, COVID-19 дан кейинги даврда СЮЕ ривожланишини эрта ташхислаш ва авж олишини прогнозлаш усули сифатида баҳолаш, эрта ташхислашни йўлга қўйиш орқали улар қўшимча текширувлардан (эхокардиография (ЭхоКГ), натрийуретик пептидлар) дан воз кечиш ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 206000 сўм, бир нафар бемордан 124000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: Галектин-3 фиброз маркерини қондаги миқдорий таҳлилини баҳолаш COVID-19 дан кейинги даврда СЮЕ ривожланишини эрта ташхислаш ва прогнозлаш усули сифатида тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга инновацион ишланма сарфланган маблағларни оқлайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, коронавирус касаллигини ўтказган асосий юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК) мавжуд беморларда Галектин-3 биомаркерини миқдорий баҳолаш ёрдамида COVID-19 дан кейинги даврида СЮЕ ривожланишини эрта ташхислаш усули самарали бўлиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 38100  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 124000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: СЮЕ билан оғриган беморларда ковиддан кейинги даврда Галектин-3 миқдорининг ошиши фонида клиник-лаборатор ва гемодинамик кўрсаткичлар ўртасида корреляцион алоқа мавжудлиги Тошкент шаҳар Шайхонтохур  тумани 40-Оилавий поликлиникаси 2022 йилнинг 27 августдаги 135-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти кардиология маркази 2022 йилнинг 9 сентабрдаги  62-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ касаллигини ўтказган ва COVID-19 касаллиги билан касалланган беморларни қон босими (систолик қон босими (САБ) (r=0,36; p=0,05) ва диастолик қон босими (ДАБ)) билан бевосита корреляцияга эга бўлади (r=0,35; p=0,05)), клиник шкала ва синамалар орқали эрта ташхислаш ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СЮЕ билан оғриган беморларда ковиддан кейинги даврда Галектин-3 миқдори билан биргаликда қон босимни ўлчаш, функционал синамаларни ўтказиш бепул. Шу билан биргаликда лаборатор кўрсаткичлардан протромбин индекси (ПТИ), қисман фаоллаштирилган тромбопластин вақти (ҚФТВ) ва гемодинамик кўрсаткичлардан қонни ортиб бериш функциясини аниқлаш юқори самарадорликка эга. СЮЕ билан оғриган беморларнинг умумий текширувига 1478000 сўм маблағ кетади. Тадқиқотимизда исботланган корреляцион алоқани ҳисобга олсак бизнинг текширувларда (ПТИ, ҚФТВ, Галектин-3, эхокардиография (ЭхоКГ)) 322000 сўм маблағ кетади. Хулоса: COVID-19 ўтказган беморларда, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган логистик усулда кенг ёритилган, СЮЕ эрта ривожланиши ва авж олишини эрта прогнозлашда Галектин-3, ПТИ, ҚФТВ ларни аниқлаш умумий амалиёт шифокори учун қулай ҳисобланади ва 1 нафар бемор учун бюджетдан ташқари ва бюджет маблағларни 1156000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: беморларни даволаш-ташхислаш тактикасида муҳим аҳамиятга эга бўлган фиброз маркери Галектин-3 нинг ковиддан кейинги даврда СЮЕ ФСнинг эрта авж олишидаги роли ва ҳиссаси Тошкент шаҳар Шайхонтохур  тумани 40-Оилавий поликлиникаси 2022 йилнинг 27 августдаги 135-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти кардиология маркази 2022 йилнинг 9 сентабрдаги  62-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Галектин – 3 нинг ўртача миқдори 1,3 марта ишончли даражада юқори бўлиб, бу мос ҳолда ўртача 20,4±0,13 нг/мл ва 16,1±0,07 нг/мл қийматларини ташкил этди (r<0,05). Шуниндек эркакларда қондаги Галектин - 3 нинг ўртача концентрацияси 19,6±0,11 нг/мл ни ташкил этди, бу эса аёллар қонида Галектин – 3 нинг ўртача кўрсаткичларидан, тегишлича 16,5±0,09 нг/мл статистик аҳамиятли даражада 1,2 баробар ошганлигидан далолат беради (r<0,05). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СЮЕ фиброз жараёнини исботлаб берувчи маркерлар кўп, улар натрий уретик пептид (НУП) (мия НУП, С-тип, Д-тип) ва Галектин-3. НУП қонда қисқа муддатда сақланганлиги учун, Галектин-3 миқдорини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари НУП нинг ҳар бир типини аниқлаш 121000 сўмдан бўлиб Галектин-3 аниқлаш ҳар бир бемор учун 82900 сўмни ташкил қилади, бюджетда ташқари 38100 сўмни  тежаб қолиш имконини беради. Хулоса: Галектин-3 COVID-19 ўтказган беморларда СЮЕ ривожланишини эрта аниқлаш ва авж олинишини прогнозлашда аҳамиятли бўлиб иқтисодий ва ижтимоий самарадорликка эга ҳамда ишлатилган маблағларни оқлайди. Кекса ёшли эркаклар қонида Галектин-3 нинг юқори даражаси қайд этилиши, бу организмдаги фиброз ва пролифератив жараёнларни фаоллашишига ва фиброз жараёнини исботлаб берувчи маркерларни қўшимча текширишдан воз кечиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 38100 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни  550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ковиддан кейинги даврда миокард фиброзини эрта прогноз қилиш учун Галектин-3 миқдорига мос равишда СЮЕ билан оғриган беморларни юритиш тактикаси оптималлаштириш Тошкент шаҳар Шайхонтохур  тумани 40-Оилавий поликлиникаси 2022 йилнинг 27 августдаги 135-сонли буйруқ билан, Хоразм вилояти кардиология маркази 2022 йилнинг 9 сентабрдаги  62-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳар иккала гуруҳдаги беморларда Галектин-3 концентрациясини қайта таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар ушбу биомаркер миқдорининг коронавирус ўтказилгандан сўнг бир ой ўтгач олинган ўртача кўрсаткичларга нисбатан деярли 2 марта камайганлигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 га чалинган 50% (24 нафар) ва ковид инфекциясисиз 53,7% (29 нафар) беморда клиник симптомларни баҳолаш шкаласи (КХБШ) ва ОДЮС бўйича ижобий динамика (ўртача асосий гуруҳда 2,2 балл ва 402 м; ковид инфекциясини ўтказмаган СЕЮ билан оғриган беморларда - 2,3 балл ва 430 м), оёқларда шишлар, юракнинг қисқариш частотаси (ўртача 72,3) ва жисмоний зўриқишда нафас қисишининг камайиши қайд этилди.  Ушбу маълумотлар мос равишда NYHA таснифи бўйича СЮЕнинг ижобий динамикасини кўрсатди, яъни коронавирус инфекциясидан сўнг қайта текширувдан ўтказилган 24 бемордан 22 (91,6%) нафарида ва ковид инфекциясисиз 29 бемордан 23 (74%) нафарида СЮЕ нинг I ва II ФС гача пасайиши аниқланди. Олинган маълумотлар ковид инфекцияси ўтказилгандан сўнг 6 ой ўтгач СЮЕ билан оғриган беморлар қонида Галектин-3 миқдорининг сақланганлигини кўрсатди. Галектин-3 концентрациясининг ижобий динамикаси беморларнинг деярли ярмида СЮЕ ФСни пасайтириш имконини берди. Бунда беморларнинг врач томонидан тайинланган стандарт терапияга риоя қилиши ва ковиддан кейинги даврда уларнинг клиник ҳолати мониторингини юритилиши муҳим аҳамиятга эгалигини кўрсатди. СЮЕ оғриган беморлар учун логистик усул ишлаб чиқарилди. Унга асосан ковиддан кейинги даврида СЮЕ асоратланган беморларда баҳолаш прогнозини аниқлаш мумкин. Ушбу усул бир нечта қадамлардан иборат бўлиб, 5 йилдан ортиқ ЮИК ва АГ хасталанган беморларда клиник-анамнестик (тез чарчаш, хансираш, юрак тез уруши ва ҳоказо симптомлар), баҳолаш шкалалари ва инструментал текширишлар асосида СЮЕ ни мониторинг қилиш зарур. Бунинг негизида  қонда Галектин-3 концентрацияси баланд ва ҳавфи юқори гуруҳидаги беморлар, айниқса кекса ёшдаги эркаклар, яқин 1 йил ичида стандарт терапия фонида - прогноз қониқарсиз ҳисоблангани сабабли ушбу маркерни аниқлаш орқали беморларнинг текширувига қаратилган пуллик ҳаражатлари 1156000 сўмга камайтирилган (СЮЕ  ташхислашда  текширувларни (ЭхоКГ, ПТИ, КФТВ, НУП,Галектин-3,ЭЧТ, ҚБТ, ҚУТ, СУТ) ўтказиш  1478000 сўмни ташкил қилади, натижада бир бемор ҳисобидан 322000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: Беморда қонда Галектин-3 миқдорини аниқлаш СЮЕ ташхислаш учун кетадиган (инструментал текширувлар – ЭхоКГ 85000сўм, лаборатор кўрсаткичлар – НУП 121000сўм, қон умумий ва биохимик таҳлиллари учун  950000 сўм ) ортиқча сарф харажатлардан воз кечишга олиб келди, яъни 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1156000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни касалхонада даволаниш кунларининг қисқариш ҳисобига иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish