Sayt test rejimida ishlamoqda

Қувондиқов Сардорхон Сидиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1755.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш имкониятлари жараён тузилмасининг таркибий компонентларини ҳиссий-эмоционал, аксиологик-функсионал ва амалий-фаолиятли кўрсаткичлар натижасига мазмунан уйғунлаштириш ҳамда миллий қадриятларга мос шаклланган ўз Ватани ва халқига содиқликни обектив баҳолаш мезонларининг валидлигини прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш жараёни миллий ўзликни англаш, миллат ўтмиши, аждодлар меҳнати ва қаҳрамонлигини улуғлаш ҳамда умуминсоний қадриятлар интериоризациясининг когнитив ва ҳиссий ижтимоий ва шахсдаги индивидуалликнинг диалектик бирлиги билан трансформациялашишига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели муаммоли маъруза, кейс, интерфаол машқлар ва тренинглар таъсирчанлигини таълим мақсадларига уйғун ривожлантириш ҳамла даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш сифатларини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишлар натижадорлигини босқичма-босқич кенгайтириб боришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш мазмуни реал вазиятлар бўйича ўқув-тарбиявий жараёнларни кооператив тарзда амалга ошириш, “талаба – ватанпарвар – фуқаро – ижтимоий фаол ўқитувчи” концерти динамиклигини мунтазам кенгайтириб бориш ҳамда ватанпарварликни ривожлантирувчи эҳтиёж ва когнитив фаоллик мотивацияларини шахсий хусусиятларга адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш имкониятлари жараён тузилмасининг таркибий компонентларини ҳиссий-эмоционал, аксиологик-функсионал ва амалий-фаолиятли кўрсаткичлар натижасига мазмунан уйғунлаштириш ҳамда миллий қадриятларга мос шаклланган ўз Ватани ва халқига содиқликни обектив баҳолаш мезонларининг валидлигини прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (Футбол)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-186 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг умумкасбий ва ижтимоий-маданий компетенсияларини ривожлантиришга шароит яратилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш жараёни миллий ўзликни англаш, миллат ўтмиши, аждодлар меҳнати ва қаҳрамонлигини улуғлаш ҳамда умуминсоний қадриятлар интериоризациясининг когнитив ва ҳиссий ижтимоий ва шахсдаги индивидуалликнинг диалектик бирлиги билан трансформациялашишига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (Футбол)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-186 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели муаммоли маъруза, кейс, интерфаол машқлар ва тренинглар таъсирчанлигини таълим мақсадларига уйғун ривожлантириш ҳамла даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш сифатларини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишлар натижадорлигини босқичма-босқич кенгайтириб боришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (Футбол)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-186 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ватанпарварлик фазилатини шакллантиришга тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш мазмуни реал вазиятлар бўйича ўқув-тарбиявий жараёнларни кооператив тарзда амалга ошириш, “талаба – ватанпарвар – фуқаро – ижтимоий фаол ўқитувчи” концерти динамиклигини мунтазам кенгайтириб бориш ҳамда ватанпарварликни ривожлантирувчи эҳтиёж ва когнитив фаоллик мотивацияларини шахсий хусусиятларга адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (Футбол)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-186 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ватанпарварлик фазилатини шакллантиришга тайёрлашнинг услубий таъминотини ривожлантиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish