Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Ботир Бердиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)(педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3114.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари педагогик жараённинг мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив ва идентив хусусиятларини таълим мақсадларига кўра адаптив интеграциялаш ҳамда инновацион таълим муҳитига мақсадли-динамик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни маъруза машғулотларига қўйилган методик талабларнинг дидактик комплексини ташкилий-структуравий яхлитлаш ҳамда индивидуал ва дифференциал таълим технологияларининг эмоционал-рағбатловчи ва вариатив хоссалари интегративлигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги методик компетентликнинг касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, педагогик фаолиятга қадриятли-мотивацион муносабатни аниқлаш мезонларини белгилаш ҳамда интуитив, меъёрий, фаол ва креатив даражаларини изчил аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари амалий-лаборатория машғулотларини виртуал воситалар асосида ташкил этиш, талабаларда билим олишга қизиқишни уйғотишнинг инновацион-ижодий муҳитини яратиш ҳамда ижодий-техник фикрлашни ривожлантиришга қаратилган фаразларни илгари суриш, анализ, синтез ва умумлаштириш методларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича натижалар асосида;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари педагогик жараённинг мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив ва идентив хусусиятларини таълим мақсадларига кўра адаптив интеграциялаш ҳамда инновацион таълим муҳитига мақсадли-динамик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий физикадан масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1258 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада техника олий таълим муассасаларида физиканинг электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини назарий асослари ва хозирги холатини таҳлил этиш имкони яратилган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни маъруза машғулотларига қўйилган методик талабларнинг дидактик комплексини ташкилий-структуравий яхлитлаш ҳамда индивидуал ва дифференциал таълим технологияларининг эмоционал-рағбатловчи ва вариатив хоссалари интегративлигини таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий физикадан масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1258 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини маъруза машғулотларига қўйилган дидактик ва методик талаблар мазмунини аниқлаш имкони яратилган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги методик компетентликнинг касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, педагогик фаолиятга қадриятли-мотивацион муносабатни аниқлаш мезонларини белгилаш ҳамда интуитив, меъёрий, фаол ва креатив даражаларини изчил аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Умумий физикадан масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1258 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг физикадан билим сифатларини ошириш модели, талабалар тайёргарлиги даражасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
техника олий таълим муассасаларида электромагнитизм бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари амалий-лаборатория машғулотларини виртуал воситалар асосида ташкил этиш, талабаларда билим олишга қизиқишни уйғотишнинг инновацион-ижодий муҳитини яратиш ҳамда ижодий-техник фикрлашни ривожлантиришга қаратилган фаразларни илгари суриш, анализ, синтез ва умумлаштириш методларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий физикадан масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-1258 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда фанга оид билим олишга қизиқишни уйғотишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish