Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Нодирабегим Усмонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қуръони Карим тафсиридаги ўхшатишларнинг лингвистик хусусиятлари (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол” асари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2163.
Илмий раҳбар: Нурманова Дилфуза Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.32.01.
Расмий оппонентлар: Жамолиддинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида илк бор муқаддас диний манба – Қуръони Каримни теолингвистиканинг тадқиқ объекти сифатида тавсифлаш ҳамда унинг тафсиридаги ўхшатиш конструксияларининг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ўхшатиш амалиётида уни бажарувчи биргина инсон эмаслиги далилланиб, ўхшатиш амали Аллоҳ таало       инсоният ва борлиқ, инсон      инсоният ва борлиқ каби икки босқичда амалга оширилиши асосланган;
ўхшатиш конструксияларининг шаклий-мазмуний қурилиш механизми очиб берилиб, у тўрт компонентдан иборат бўлгандагина объектни тўлақонли тавсифлаши далилланган;
Қуръони Карим тафсиридаги ўхшатишлар икки босқичда очиб берилиб, тил босқичида ўзбек тилшунослигида мавжуд ўн тўртта ўхшатиш тури тўрт компонент асосида тавсифланган, нутқ босқичида илк бор прагматик ўхшатиш тури мавжуд экани исботланган;
ўзбек тилшунослигида диний матн муаллифининг роли белгиланган ҳамда шу асосда иккита - муқаддас диний манбалар ва диний матнлар фарқланиб, уларнинг таркибий қисмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўхшатиш конструксияларининг шаклий-мазмуний қурилиш механизми тадқиқи бўйича эришилган илмий хулосалар асосида:
ўхшатиш конструксияларининг шаклий-мазмуний тузилиши борасидаги жаҳон ва ўзбек олимларининг қарашлари шарҳи, ўхшатиш тўрт компонентдан иборат бўлгандагина тадқиқ объектини тўлақонли тавсифлай олиши юзасидан келтирилган далиллар; ўхшатиш конструксиялари тадқиқидаги икки хил назарий босқич, хусусан, тил босқичида ўзбек тилшунослигида мавжуд ўхшатиш турларини тўрт компонент асосидаги тавсифи, нутқ босқичида прагматик ўхшатиш тури мавжуд экани бўйича илмий-назарий ёндашувлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган Ф3-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 17 ноябрдаги 327-рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги назарий қарашларнинг қиммати ортиши ва бойитилишига эришилган;
Қуръони Карим тафсиридаги ўхшатишларнинг лингвистик тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилиши 2018-2020-йилларга мўлжалланган БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” номли амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 28 октябрдаги 04/1-3546-сон маълумотномаси). Натижада, ўхшатиш конструксияларининг шаклий-мазмуний тузилиши, ёндош ҳодисалар билан интеграл ва дифференциал жиҳатлари борасидаги қарашлар мукаммаллашган;
“Тафсири Ҳилол” асарида келтирилган ўхшатиш конструксияларининг лингвистик тадқиқи бўйича эришилган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Радиомулоқот” ва “Муҳим мавзу” дастурлари ссенарийларини (2021-2022 йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасасининг 2022-йил 21-ноябрдаги 03-09-636-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришларнинг илмий методологик ва амалий долзарблигини таъминлашга эришилган;
ўхшатиш амалиётининг икки босқичи юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатларнинг азалий қадриятларимизнинг ифодаси эканлигини кенг ёритишда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Ҳидоят сари” дастурлари ссенарийларини (2021-2022 йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 04-36-1903-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришларнинг илмий методологик ва амалий долзарблигини таъминлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish