Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурханова Дилнозахон Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қариндошлик атамалари тизимида супплетив муносабатлар”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil233.
Илмий раҳбар: Бердалиев Абдували, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.32.01.
Расмий оппонентлар: Кўчимов Шухрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор; Рахимов Усмонжон Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қариндошлик атамалари тизимига хос супплетив муқобилларнинг гипоним, эквоним ҳамда гетероним сингари мантиқий-лисоний ҳодисаларга муносабатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилининг лексик тизимида алоҳида луғавий-мазмуний майдон тарзида шаклланган қариндошлик атамалари парадигмасини ташкил қилувчи вертикал ва горизонтал чизиқ қариндошлик гуруҳлари, уларнинг ҳар бирига хос луғавий бирликларнинг ифода ва мазмун планига  мансуб гендериологик жиҳатлар асосланган;
вертикал ва горизонтал чизиқ қариндошлик атамалариаро гетеронимик хусусиятлар, улар таъсирида шаклланувчи жуфт сўзларнинг вазифа ва маънолари, вертикал ва горизонтал чизиқ қариндошлик маъносини билдирувчи луғавий бирликлараро ҳосил бўлувчи эквонимик муносабатлар, уларнинг луғавий антонимия билан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари далилланган;
вертикал ва горизонтал чизиқ қариндошлик маъноларининг бир луғавий бирлик семантик қурилишида синхрон-синкретик мавжудлиги ва уларнинг луғавий-мазмуний вариантлари очиб берилган, вертикал ва горизонтал чизиқ қариндошлик атамаларининг этимологияси  ва уларнинг байналминал характери исботланган;
вертикал  ва горизонтал чизиқ тизимига хос қариндошлик атамалари маъносининг жинсга кўра фарқли ва бетараф (нейтраллашган) жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қариндошлик атамалари парадигмаси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
     ўзбек тили  лексикасида алоҳида луғавий мазмуний майдон тарзида шаклланган қариндошлик атамалари парадигмасини ташкил қилувчи қариндошликнинг вертикал ва горизонтал чизиқ гуруҳларига ажратиш ва таҳлил қилиш бўйича берилган хулосалардан Ўзбекистон ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Тил миллат кўзгуси” мавзусидаги эшиттиришларини эфирга тайёрлашда самарали фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 28-февралдаги маълумотномаси). Натижада қариндошлик гуруҳлари, уларнинг ҳар бирига хос луғавий бирликларнинг ифода ва мазмун планлари юзасидан чиқарилган хулосалар мазкур телерадиоканал материалларининг лисоний жиҳатдан мукаммаллашувига хизмат қилган;
ўзбек тили  қариндошлик номлари тизимини  функсионал-семантик парадигма асосида ўрганиш,  уларнинг инсоният ҳаётида тутган ўрни ва мотивациясини тадқиқ этиш бўйича берилган хулосалардан “Эрудит” мақсадли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзР  Мудофаа вазирлигининг 2022-йилдаги 10/947-сон маълумотномаси). Натижада қариндошлик маъносини билдирувчи луғавий бирликлараро ҳосил бўлувчи эквонимик муносабатлар асосида олинган хулосалар   ушбу лойиҳанинг илмий ва амалий жиҳатдан бойиши учун манба бўлиб хизмат қилган;
горизонтал чизиқ  қариндошлик атамаларини улар англатган шахсларнинг жинсига кўра фарқли гуруҳларга, шунингдек, маъносида жинсга кўра нейтраллашган гуруҳларга ажратиб таҳлил қилиш бўйича берилган хулосалардан “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзР  Маданият вазирлигининг 2022-йилдаги 1/124-сон маълумотномаси). Натижада  қариндошлик номлари таҳлилидан фойдаланиш асосида лойиҳа бўйича бажарилган тадқиқотнинг мазмуни мукаммаллашган ва илмийлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish