Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаджанова Нодирабегим Насимхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мулоқот жараёнида лисоний мансублик тавсифи ва турлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1695.
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шоҳидахон Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи: Қўқон давлат педагогика институти PhD.03/04.06.2021.Fil.32.01
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc); Қурбонов Элбек Элмуродович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
 Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мулоқот вазиятида иштирок этувчиларнинг актуал,ёшга хос, ҳудудий, синф(мулк)ий, диний, маданий, миллий, насл-насаб, этатик  мансублик  хусусиятларини ва уларни ифодалаш усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мансублик субектлараро диалог-мулоқот маконида ҳам ижтимоий, ҳам маиший жиҳатларига алоқадор ва лисоний шахснинг ҳаётий позициясини таъминловчи, ўзини ўзи шакллантирувчи психологик базани яратувчи ҳодиса сифатида унинг ижтимоий гуруҳга хос нутқий услубида, тил бирликларини қўллашида акс этиши далилланган;
мансублик ҳодисаси шахслараро муносабатнинг икки кўринишига: расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари; норасмий мулоқот одамнинг шахсий муносабатларига ва хулқ-атворига асосланиши, унинг тури ва шаклини, ички семантик тузилишини белгилашда когнитив, коннотатив ва ҳиссий жиҳатлар синтезланиши мулоқот хулқи, нутқий этикет, суд-ҳуқуқ, гендер масалалари доирасида асосланган;
тил ташувчиларининг мўтадил мансублик муҳитидан ўзгарувчан ва ўзгача маданий доирага ўтиши ва унга мувофиқлашув жараёнларидаги субдискурсининг  "кераксиз", “(жуда) тан олинмаган”, “ўз уйидагидек ҳис қила олмаслик” сифатлари орқали далилланган;
лисоний мансубликнинг ёшга хос мансублик, ҳудудий мансублик, синф(мулк)ий мансублик, диний мансублик, маданий мансублик,  миллий-этник мансублик, насл-насаб мансублиги, этатик (давлатга) мансублик турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мулоқот жараёнида лисоний мансублик тавсифи ва турларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лисоний шахснинг ҳаётий позициясини таъминловчи, ўзини ўзи шакллантирувчи психологик базани яратувчи ҳодиса сифатида унинг  ижтимоий гуруҳга хос нутқий услубида, тил бирликларини қўллашида акс этиши хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли эшиттиришлар ссенарийсини (2021-2022-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 7-майдаги 04/36-568-сон маълумотномаси). Натижада лисоний мансубликнинг ёшга хос мансублик, ҳудудий мансублик, миллий-этник мансублик, насл-насаб мансублиги, этатик (давлатга) мансублик турлари бўйича олинган илмий-назарий хулосалар эшиттиришларнинг илмий-нутқий базаси  учун асос вазифасини бажарган;
расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари; норасмий мулоқот одамнинг шахсий муносабатларига ва хулқ-атворига асосланиши, унинг тури ва шаклини, ички семантик тузилишини белгилашда когнитив, коннотатив ва ҳиссий жиҳатлар синтезланиши мулоқот хулқи, нутқий этикет, суд-ҳуқуқ, гендер масалалари каби илмий янгиликларидан Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Нажмиддинов раҳбарлигида С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2022-йил 29 октябрдаги 298-сон маълумотнома). Натижада тил ташувчиларининг мўтадил мансублик муҳитидан ўзгарувчан ва ўзгача маданий доирага ўтиши ва унга мувофиқлашув жараёнлари асосида олий таълим муассасаларида маъруза ҳамда семинар машғулотларида фойдаланиладиган материаллар тўлдирилиб, услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
           лисоний мансубликнинг ёшга хос мансублик, ҳудудий мансублик, синф(мулк)ий мансублик, диний мансублик, маданий мансублик, миллий-этник мансублик, насл-насаб мансублиги, этатик(давлатга) мансублик турлари билан боғлиқ илмий хулоса ва натижаларидан Андижон давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-18 Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022-йил 31 октябрдаги 39/08-3912-сон маълумотнома). Натижада оммавий мулоқотнинг лисоний маданиятни шакллантириш метод ва методологиясини ишлаб чиқишда мулоқот мансублигига доир назарий ва амалий материаллар  қўлга киритилган;
тил ташувчиларининг мўтадил мансублик муҳитидан ўзгарувчан ва ўзгача маданий доирага ўтиши ва унга мувофиқлашув жараёнларидаги субдискурси билан боғлиқ илмий хулосаларидан Андижон давлат университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ 20170926286. Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университети 2022-йил 31 октябрдаги 39/08-3913-сон маълумотнома). Натижада суд ва тергов мулоқоти доирасида мансубликни тўғри белгилаш тергов хулосаларини аниқлаштириши очиқланган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish