Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаюпова Саодат Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссосликшифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари(педагогик олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогикафанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: B2023.3.PhD/Ped4686.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика  университети.
Илмий раҳбар: Қораев Самариддин Баракаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК  рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий опонентлар: Қодиров Қувондиқ Айтбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Мавланова Саидахон Умаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим муассасаларида замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик олий таълим муассасаларида замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг ижтимоий омиллари ҳамда педагогик-психологик функсияси мазмуни глобаллашув жараёнининг яхлитлашув, замон ва макон бирлиги тамойилларини замонавий талаба шахсига қўйилаётган малакалар (ташкилотчилик, коммуникатив, гностик) ҳамда қобилиятлар (когнитив, дидактик, академик, персептив) билан интеграсиялаш асосида аниқлаштирилган;
замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг фунсионал модели давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўйган талабларини ижтимоий буюртма билан мувофиқлигини илмий прогнозлаштириш, таълимий мослаштириш ва методик ривожлантириш орқали замонавий талаба профессиограммасини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талаба шахсига индивидуал ёндашув орқали таълим-тарбия сифатини оширишнинг амалий механизмларитаълим ва тарбия интеграсиясини таъминлаш ҳамда талабанинг ривожланиш векторини тўғри йўналтиришга қаратилган замонавий фанларни (АРТ, ТИМЕ менежмент, халқаро баҳолаш дастурлари, CЛИЛ, мнемоника) ўқитишни йўлга қўйиш орқали такомиллаштирилган;
кластер ёндашувининг замонавий талаба шахсини шакллантиришдаги педагогик имкониятлари индивидуал ёндашувга асосланган замонавий дарсларни ташкил этиш тизимини ўқитиш стратегиясига талабалар билан ишлашнинг индивидуал траекториясини белгилаш асосида сингдириш орқали ривожлантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий педагогик таълим тизимида замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришбўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
глобаллашув жараёнининг яхлитлашув, замон ва макон бирлиги тамойилларини замонавий талаба шахсига қўйилаётган малакалар (ташкилотчилик, коммуникатив, гностик) ҳамда қобилиятлар (когнитив, дидактик, академик, персептив) билан интеграсиялаш асосида аниқлаштирилган педагогик олий таълим муассасаларида замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг ижтимоий омиллари ҳамда педагогик-психологик функсияси мазмуни, таълим ва тарбия интеграсиясини таъминлаш ҳамда талабанинг ривожланиш векторини тўғри йўналтиришга қаратилган замонавий фанларни (АРТ, ТИМЕ менежмент, халқаро баҳолаш дастурлари, CЛИЛ, мнемоника) ўқитишни йўлга қўйишни илмий асослаш орқали такомиллаштирилган талаба шахсига индивидуал ёндашув орқали таълим-тарбия сифатини оширишнинг амалий механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялардан «Умумий педагогика» номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий  таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-буйруғи, рўйхат рақами 314-91). Натижада, замонавий талаба шахсига қўйилаётган давлат ва жамият талабаларини аниқлаштиришга эришилган;
давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўйган талабларини ижтимоий буюртма билан мувофиқлигини илмий прогнозлаштириш, таълимий мослаштириш ва методик такомиллаштириш орқали замонавий талаба профессиограммасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган замонавий талаба шахсини шакллантиришнинг фунсионал модели, олий педагогик таълимда замонавий талаба шахсини касбий тарбиялаш тизими бўйича илмий хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023 йил 20 июлдаги  416/1-сон далолатномаси). Натижада, педагогик таълим мазмуни, индивидуал таълим технологиясини таълим амалиётига татбиқ этиш механизмлари  такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашувга асосланган замонавий дарсларни ташкил этиш тизимини кластер ёндашуви асосида ўқитиш стратегиясига талабалар билан ишлашнинг индивидуал траекториясини белгилаш асосида сингдириш орқали аниқлаштирилган кластер ёндашувининг замонавий талаба шахсини шакллантиришдаги педагогик имкониятлари, олий педагогик таълим муассасаларида замонавий талаба шахси профессиограммаси, замонавий талаба шахсининг касбий-психологик портрети бўйича таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси “Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Тонг нафаси” эшиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023 йил 20 июлдаги Ўз/Р-02-02/155-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар билан тарбиявий ишларни ташкил қилиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish