Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабоев Нозимжон Хошимжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амарантнинг янги маҳаллий навлари асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 - Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/K151.
Илмий маслаҳатчи: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат униварситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, DSc.03/29.10.2021.K/T.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Ваҳобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматова Иродахон Юсуповна, кимё фанлари доктори, доцент; Шомуратов Шавкатбек Абдуғаниевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амарантнинг янги маҳаллий навлари, стевия, сут қушқўнмаси, маҳсар асосида янги турдаги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари яратиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хоссалари асосида ТИФ ТН бўйича янги код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амарантнинг “Улуғнор” нави асосида марказий асаб тизимининг фаоллигини сақлаб туриш учун қонни кислород билан тўйинтиришга ёрдам берадиган, овқат ҳазм қилиш трактининг нормаллашишига ижобий таъсир этадиган, иштаҳани яхшилайдиган “СКВАЛЕАМИН НЕО” озиқ-овқат қўшилмаси яратилган;
Амарантнинг “Марҳамат” нави асосида жигар ва ўт пуфагининг функсияларини қўллаб-қувватлайдиган, ичак фаолиятини яхшилайдиган ва метеоризм ҳамда спазмларни камайтирадиган “СКВАЛЕМАРИН” озиқ-овқат қўшилмаси яратилган;
Амарантнинг “Ўзбекистон-М” нави асосида иммун тизимининг фаоллигини ва атроф-муҳитнинг ноқулай омилларига организмнинг қаршилигини оширадиган, организмнинг инфекцияларга қарши ҳимоя кучларини рағбатлантирадиган ва яллиғланиш, шамоллаш жараёнларини ривожланишини бартараф этадиган “СТЕВИАМАР” озиқ-овқат қўшилмаси яратилган;
олинган биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари токсик эмаслиги ва кундалик рационда кўплаб касалликлар профилактикаси учун функсионал овқатланишда фойдаланиш мумкинлиги исботланган.
олинган озиқ-овқат қўшилмаларига янги ТИФ ТН товар кодлари ишлаб чиқилган;
янги биологик фаол қўшилмаларни товар ҳолатига келтириш ҳамда истеъмолга чиқариш учун техник-меъёрий хужжатлар тўплами яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амарант ўсимлиги асосида янги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амарант ва бошқа доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқилган “СКВАЛЕАМИН НЕО”, “СКВАЛЕМАРИН”, “СТЕВИАМАР” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини “СИФАТ АГРО СЕРВИС” МЧЖ да ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома берилган (№000431, 2019 й.). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган.
Амарант ва бошқа доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқилган “СКВАЛЕАМИН НЕО”, “СКВАЛЕМАРИН”, “СТЕВИАМАР” озиқ-овқат қўшилмалари учун техник шарт (Ц 26821898-001:20л8) ва технологик йўриқнома (ТИ 26821898-001:2019) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 декабрдаги 36-8/3270-сон ва 2019 йил 7 мартдаги 36-8/685-сон хатлари). Натижада, амарант ўсимлиги асосида янги турдаги озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификациялаш ва ишлаб чиқариш имконини берган.
Амарант асосида ишлаб чиқилган “СКВАЛЕАМИН НЕО”, “СКВАЛЕМАРИН”, “СТЕВИАМАР” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари товар сифатида ТИФ ТН бўйича синфланиб, уларга “амарант асосида олинган озиқ-овқат қўшимчалари” учун – 1212 99 950 1 ва “амарантнинг майдаланган уруғлари кукуни, ялпиз, сафлор барглари ва гуллари асосида тайёрланган биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 99 950 2 халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган, ҳамда давлат божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий божхона лабораториясининг 2022 йил 1 июлдаги 16/05-22-0368-сон маълумотномаси). Натижада мазкур турдаги озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish