Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Гавҳар Музравжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси бўйича Кушинг синдром юрак-қон томир асоратларининг клиник-патогенетик жиҳатлари» 14.00.03– “Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Тib740.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aкадемик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Зулайҳо Миралиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нуриллаева Наргиза Муҳтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кушинг синдроми билан оғриган беморларда юрак-қон томир тизимининг ҳолатини ва ўткир юрак-қон томир ҳалокатлари хавф омилларини табақалаш билан кардиоваскуляр асоратларнинг ривожланишида 15-ўсиш омилининг фарқланишининг ўрнини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КС билан оғриган беморларда касалликнинг босқичини ҳисобга олган ҳолда 99м Технетрил билан бир фотонли эмиссион компютер томографияси ёрдамида миокарднинг радиоизотоп перфузион сцинтиграфиясидан фойдаланиш имконияти асосланган;
КС билан касалланган беморларнинг фаол ва ремиссия босқичида юрак-қон томир асорати хавфи юқори эканлигини кўрсатадиган перфузия бузилишларининг ҳақиқий тарқалиши ва яққоллигини баҳолашда дипиридамол билан юкламали синаманинг роли исботланган;
насл (гипофиз, буйрак усти, ектопик), касаллик босқичи (фаол, ремиссия), гиперкортицизм, жинс ва ёшни ҳисобга олган ҳолда, КС билан оғриган беморларда кардиоваскуляр зарарланишларнинг учраш даражаси тўғрисидаги янги маълумотлар асосланган;
15-ўсиш омилининг фарқланиши цитокинларининг КС билан касалланган беморларда кардиоаваскуляр асоратлар ривожланиши ва натижаларидаги ўрни асосланган;
Ўзбекистон Республикасида КС билан оғриган беморлардаги ўлимларнинг сабаблари ва учраш сони асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aкадемик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 05 июлдаги 7-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Кушинг синдром билан оғриган беморларда касалликнинг босқичини ҳисобга олган ҳолда 99 Технетрил изотопининг билан бир фотонли эмиссион компютер томографияси ёрдамида миокарднинг радиоизотоп перфузион сцинтиграфиясидан фойдаланиш имконияти асосланганлиги Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2023-йил 12 июндаги №24-н сонли буйруғи ва Қашқадарё филиалининг 2023-йил 31-майдаги №65-Т сонли буйруғи орқали амалиётига татбиқ етилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф етилган ёндашув Кушинг синдром билан оғриган беморларда миокарддаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми билан оғриган беморларда миокарднинг радиоизотоп сцинтиграфиясидан фойдаланиб ундаги ўзгаришларни эрта аниқлаш, дифференциал ташҳислаш учун зарур бўлган ортиқча лаборатор маркерлар, асбобий текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган сарф-харажатларни иқтисод қилишга олиб келади. Хулоса: Кушинг синдром билан оғриган беморларда касалликнинг босқичини ҳисобга олган ҳолда 99 м Технетрил билан бир фотонли эмиссион компютер томографияси ёрдамида миокарднинг радиоизотоп перфузион сцинтиграфиясидан фойдаланиш натижасида юракдаги ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 450.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Кушинг синдром билан касалланган беморларнинг фаол ва ремиссия босқичида юрак-қон томир асорати хавфи юқори эканлигини кўрсатадиган перфузия бузилишларининг ҳақиқий тарқалиши ва яққоллигини баҳолашда дипиридамол билан юкламали синаманинг роли исботланганлиги Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2023-йил 12 июндаги №24-н сонли буйруғи ва Қашқадарё филиалининг 2023-йил 31-майдаги №65-Т сонли буйруғи орқали амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув кушинг синдром билан оғриган беморларда касалликнинг фаол ёки ремиссия босқичидан қатъий назар миокарддаги коронар етишмовчиликларни эрта ташхислаш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалликнинг босқичига ва дипиридамол юкламасидан кейинги Технетрил 99 изотопининг жойлашишига кўра миокард перфузион сцинтиграфияси ҳолатларини ўрганиш беморларда коронар қон айланиш етишмовчилигини қўшимча инвазив текширувлар (коронар ангиография) ўтказмасдан аниқлаш имконини беради. Бу эса ўрта ҳисобда ҳар бир бемордан 1 млн 500 минг сўм тежалишига олиб келади. Хулоса: Кушинг синдром билан касалланган беморларнинг фаол ва ремиссия босқичида юрак-қон томир асорати хавфи юқори эканлигини кўрсатадиган перфузия бузилишларининг ҳақиқий тарқалиши ва яққоллигини баҳолашда дипиридамол билан юкламали синаманинг ўтказилиши бир нафар бемор ҳисобига сарфланган маблағдан 1 млн 500 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Насл (гипофиз, буйрак усти, ектопик), касаллик босқичи (фаол, ремиссия), гиперкортицизм, жинс ва ёшни ҳисобга олган ҳолда, Кушинг синдром билан оғриган беморларда кардиоваскуляр зарарланишларнинг учраш даражаси тўғрисидаги янги маълумотлар асосланганлиги Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2023-йил 12 июндаги №24-н сонли буйруғи ва Қашқадарё филиалининг 2023-йил 31-майдаги №65-Т сонли буйруғи орқали амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: насл (гипофиз, буйрак усти, ектопик), касаллик босқичи (фаол, ремиссия), гиперкортицизм, жинс ва ёшни ҳисобга олган ҳолда, Кушинг синдром билан оғриган беморларда кардиоваскуляр зарарланишларнинг учраш даражаси тўғрисидаги янги маълумотлар асосида беморларни ўз вақтида монанд даволаш, уларнинг ҳаёт сифати ҳамда умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Беморларда кардиоваскуляр ўзгаришларни аниқлаш учун ягона умумлашган алгоритмдан фойдаланиш ортиқча ҳаракатлар ва сарф ҳаражатларни тежайди; 2) Ташҳислаш алгоритмидан фойдаланиб мақсадсиз лаборатор асбобий текширишлар ва дори-дармонлар қўланилишининг олдини олиш беморлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига олиб келади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Шифохонага даволаниш муддатининг 10 кундан 8 кунга камайтирилиши Aкадемик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказида даволанаётган бир бемор учун 560.000 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Кушинг синдроми бўлган беморларда насл (гипофиз, буйрак усти, эктопик), касаллик босқичи (фаол, ремиссия), гиперкортицизм, жинс ва ёшни ҳисобга олган ҳолда кардиоваскуляр асоратларни эрта ташхислашда ишлаб чиқилган алгоритмдан фойдаланиш муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга.
 туртинчи илмий янгилик:15-ўсиш омилининг фарқланиши цитокинларининг Кушинг синдром билан касалланган беморларда кардиоаваскуляр асоратлар ривожланиши ва натижаларидаги ўрни тўғрисида янги маълумотлар келтирилганлиги Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2023-йил 12 июндаги №24-н сонли буйруғи ва Қашқадарё филиалининг 2023-йил 31-майдаги №65-Т сонли буйруғи орқали амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми билан касалланган беморларда 15-ўсиш омилининг фарқланишининг юқори даражаси кардиоваскуляр асоратлар ривожланиш хавфининг юқорилиги билан боғлиқ ва белгиланган клиник хавф билан бир қаторда қўшимча башорат қилувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдром билан оғриган беморларда ёши, жинси, гиперкортицизм сабаби ва касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда 15-ўсиш омили даражасини ўрганиш ва даво муолажаларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 650.000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 2.300.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Кушинг синдром билан оғриган беморларда кардиоваскуляр асоратларни ташҳислашни оптималлаштириш сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1млн 250 минг сўмни ташкил этади.
бешинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида Кушинг синдром билан оғриган беморлардаги ўлим сабаблари ва учраш сони асосланганлиги Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2023-йил 12 июндаги №24-н сонли буйруғи ва Қашқадарё филиалининг 2023-йил 31-майдаги №65-Т сонли буйруғи орқали амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдром билан оғриган беморларда ўлим сабаблари ва учраш сони асосланганлиги Республикамизда аҳоли саломатлигини яхшилашга ҳамда умр кўриш давомийлигини узайтиришга хизмат қилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми мавжуд беморларда юрак қон-томир асоратларини ташҳислашни оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 1.200.000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 2.300.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида кушинг синдром билан оғриган беморлардаги юрак қон-томир асоратларини ерта ташхислаш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида уларда ўлим сабаблари ва учраш сони кескин камайтиради ҳамда ортиқча текширишлар учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1 млн. 560 минг сўмни ташкил этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish