Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратова Насиба Алишеровнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизлик билан касалланган ва глюкозага турғунлиги бузилган беморларда углевод алмашинуви ҳолатига турли усулдаги бариатрик аралашувларнинг таъсири», 14.00.03– Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2069.
Илмий раҳбар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Камалов Телман Туляганович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизлик, глюкозага турғунлиги бузилган ва қандли диабет билан касалланган беморларни даволашда турли бариатрик аралашувларнинг углевод алмашинуви ҳолатига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морбид семизликни бариатрик жарроҳлик амалиёти билан даволаш орқали тана вазни ва унинг индексини камайтиришда слив резекция ва гастрошунтлаш усулларининг самарадорлиги асосланган;
семизлик ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда бариатрик аралашувларнинг углевод алмашинуви кўрсаткичларига ижобий таъсири аниқланган;
гастрошунтлаш амалиётидан сўнг қандли диабетнинг 2-тури билан касалланганларда гликемия ва гликирланган гемоглобин кўрсаткичларининг турғун пасайиши сабабли, қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларини бекор қилиниши асосланган;
илк бор грелин, глюкагонсимон полипептид-1 ва глюкозага боғлиқ инсулинтроп полипептид кўрсаткичларини 2-тур қандли диабет ремиссиясида истиқболли аҳамияти аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 03 июлдаги 07/017 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: морбид семизликни бариатрик жарроҳлик амалиёти билан даволаш орқали тана вазни ва унинг индексини камайтиришда слив резексия ва гастрошунтлаш усулларининг самарадорлиги асослангани Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти филиали бўйича 01.12.2022 йилдаги 70-Т-сонли буйруқ ҳамда Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 08.12.2022 йилдаги 49-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морбид семизликни даволашда бариатрик аралашувларни қўллаш орқали қисқа муддатда меъёрий тана вазнига эришилади. Бу эса жамиятдаги морбид семизликка чалинган беморларнинг турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабетнинг 2-тури ривожланишининг олди олиниб, бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: морбид семизликни бариатрик жарроҳлик амалиёти билан даволаш орқали тана вазни ва унинг индексини камайтириш орқали беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабетнинг 2-тури ривожланишини олдини олиб, бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: семизлик ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда бариатрик аралашувларнинг углевод алмашинуви кўрсаткичларига ижобий таъсири аниқланганлиги Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти филиали бўйича 01.12.2022 йилдаги 70-Т-сонли буйруқ ҳамда Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 08.12.2022 йилдаги 49-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастрошунтлаш жарроҳлик амалиётини қўллаш орқали тана вазни индексининг меъёрий кўрсаткичларига ва гликемик компенсатсияга эришиш имконини бериб, беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган, унинг меҳнатга лаёқатлилигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морбид семизлик ва қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда гастрошунтлаш амалиёти қисқа вақт ичида тана вазни ва гликемияни меъёрий кўрсаткичларга эришишига сабаб бўлиб, беморларда семизликка қарши дори воситалари учун сарфланадиган харажатларни камайишига олиб келган. Озиш учун қўлланиладиган дори воситаларига 1 кунда 6000 сўм сарфланиши инобатга олинса, 1 ойда 180000 сўмни тежаш имконини беради. Хулоса: гастрошунтлаш амалиётини ўтказган беморларда 6 ой давомида семизлик компенсатсиясига, гликемик компенсатсияга эса 3 ойда эришилган. Бу эса озиш учун дори дармонларга кетадиган ўртача бир ойлик 180000 сўм сарф-харажатни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: гастрошунтлаш амалиётидан сўнг қандли диабетнинг 2-тури билан касалланганларда гликемия ва гликирланган гемоглобин кўрсаткичларининг турғун пасайиши сабабли, қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларини бекор қилиниши асосланганлиги Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти филиали бўйича 01.12.2022 йилдаги 70-Т-сонли буйруқ ҳамда Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 08.12.2022 йилдаги 49-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:гастрошунтлаш амалиётидан сўнг қандли диабетнинг 2-тури билан касалланганларда гликемия ва гликирланган гемоглобин кўрсаткичларини 1,3,6,12 ойлар давомида текшириш гликемик компенсатсияга эришилганини кўрсатди. Бу эса гастрошунтлаш амалиётининг нафақат семизликни бартараф этишга балки қандли диабетнинг турғун ремиссиясига эришишига ҳам хизмат қилган. Бундан ташқари, ушбу патологияларни даволашга ва асоратларини олдини олишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастрошунтлаш амалиётидан сўнг беморларда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларини бекор қилиниши, бир кунда сарфланадиган гипогликемик воситалар учун ўртача 19400 сўм тежалишига имкон берган. Ушбу даволаш усули тез ва самарали даволаш имконини берганлиги амбулатор даволаниш вақтини 4 кунга камайтириш имконини берган. Бир кунлик даволаниш 41500 сўмга тўғри келишини ҳисобга олсак, 4 кунлик тежалган маблағ ҳар бир бемор учун 166000 сўмни ташкил этган. Хулоса: морбид семизлик ва қандли диабетнинг 2-тури кузатилган беморларда гастрошунтлаш амалиёти қўлланилишининг  иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун 166000 сўмни ташкил этган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор грелин, глюкагонсимон полипептид-1 ва глюкозага боғлиқ инсулинтроп полипептид кўрсаткичларини 2-тур қандли диабет ремиссиясида истиқболли аҳамияти аниқланганлиги Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти филиали бўйича 01.08.2022-йилдаги 70-Т-сонли буйруқ ҳамда Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 22.05.2022-йилдаги 49-сонли буйруқ далолатномаси далолатномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастрошунтлаш амалиётини ўтказган беморларда нормогликемия кузатилиши, қандли диабетнинг эрта ва кечки асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Шу билан бирга қонда грелин, глюкагонсимон полипептид-1 ва глюкозага боғлиқ инсулинтроп полипептид кўрсаткичларини прогностик мезон сифатида тавсия этилиши тиббий ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли эканлиги исботланган. Гормонларни баҳолаш натижасида тавсия этилган қон зардобида грелин, глюкагонсимон полипептид-1 ва глюкозага боғлиқ инсулинтроп полипептидларни аниқлаш ва баҳолаш ушбу касаллик ташхисоти ва унинг истиқболини белгилаш учун ташхисий ва прогностик мезонлар сифатида тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастрошунтлаш амалиётидан сўнг беморларда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларни бекор қилиниши, бир кунда сарфланадиган гипогликемик воситалар учун ўртача 19400 сом тежалишига имкон берган. Ушбу даволаш усули тез ва самарали даволаш имконини берганлиги амбулатор даволаниш вақтини 4 кунга камайтирган. Бир кунлик даволаниш 41500 сўмга тўғри келишини ҳисобга олсак, 4 кунлик тежалган маблағ ҳар бир бемор учун 166000 сўмни ташкил этган. Хулоса: морбид семизлик ва қандли диабетнинг 2-тури кузатилган беморларда гастрошунтлаш амалиётини қўлланилишининг  иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун 166000 сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish