Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Улуғбек Дархоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ташқи нафас, қоннинг газ таркибини баҳолаш ва даволашни мувофиқлаштириш» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2676.
Илмий раҳбар: Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд ўпка гипертензияси аниқланган беморларда эндотелиал дисфуксия, ташқи нафас ҳамда қоннинг газ таркибини баҳолаш ва даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморларда юрак ўнг қисмлари дисфункцияси яққолроқ намоён бўлишини ўнг бўлмача кўндаланг ўлчами, ўпка артерияси диаметри ва ундаги систолик босим билан бир қаторда юрак ўнг бўлаги дисфункциясини тасдқиқловчи асосий маркер уч тавақали қопқоқлар систолик харакат амплитудасида ҳам ишончли ўзгаришлар аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар қонининг кислород билан тўйинганлик даражаси ва унинг парциал босими инфекция ўтказмаганларга нисбатан ишончли пастлиги (p<0.001) исботланган;
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар касалликни стандарт давосида эплеренондан фойдаланиш ва кўшимча эмпаглифлозин (диампа) буюриш ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини ижобий ўзгариши асосланган;
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар комплекс давоси таъсирида қон газ таркибининг ижобий ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 15 июндаги 06/007-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023- йил 4- майдаги 03-23/03-х сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморларда юрак ўнг қисмлари дисфункцияси яққолроқ намоён бўлишини ўнг бўлмача кўндаланг ўлчами, ўпка артерияси диаметри ва ундаги систолик босим билан бир қаторда юрак ўнг бўлаги дисфункциясини тасдқиқловчи асосий маркер уч тавақали қопқоқлар систолик харакат амплитудасида ҳам ишончли ўзгаришлар аниқланиши Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси (2022-йил 7 декабрдаги №114 сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2021-йил 9-ноябрдаги №325-У/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд COVID-19 ўтказган беморларда юракнинг ўнг қисмидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда кузатиладиган оғир асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ўнг қоринча дисфункцияси белгиларини эрта аниқлаш орқали юракнинг бошқа касалликларининг дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, асбобий текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:COVID-19 билан касалланган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 260.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
 иккинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар қонининг кислород билан тўйинганлик даражаси ва унинг парциал босими инфекция ўтказмаганларга нисбатан ишончли пастлиги (p<0.001) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси (2022-йил 7 декабрдаги №114 сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2021-йил 9-ноябрдаги №325-У/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:олинган натижалар сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд ва COVID-19 ўтказган беморларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда ташқи нафас фаолияти ва қоннинг газ таркибидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ва даво муолажаларини олиб бориш уларнинг даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. бир нафар бемор учун бир кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250.000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200.000 сўмни ташкил этади. Шифохонага даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500 минг сўм, бюджет ҳисобидан эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан 500.000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар касалликни стандарт давосида эплеренондан фойдаланиш ва кўшимча эмпаглифлозин (диампа) буюриш ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини ижобий ўзгаришини Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси (2022-йил 7 декабрдаги №114 сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2021-йил 9-ноябрдаги №325-У/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд COVID-19 касаллигини ўтказган беморларда стандарт даво негизида эплеренон ва эмапалифлозин препаратларини қўллаш эндотелиал дисфункцияни барқарорлаштириб ташқи нафас фаолиятини яхшилашга ҳамда ўпка гипертензиясини пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу гуруҳга мансуб беморларни даволашдаги полипрагмазиянинг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)Беморлар ортиқча асбобий ва лаборатор текширувларининг тежалиши; 2)мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишини олдини олиш беморлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига олиб келади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси Кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250.000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200.000 сўмни ташкил этади. Шифохонада даволаниш 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500.000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса:COVID-19 ўтказган сурункали гепатит касаллиги мавжуд беморларда ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда шифохонада даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400.000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 млн. 500.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги негизида ўпка гипертензияси аниқланган COVID-19 ўтказган беморлар комплекс давоси таъсирида қон газ таркибининг ижобий ўзгаришини аниқланиши Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси (2022-йил 7 декабрдаги №114 сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2021-йил 9-ноябрдаги №325-У/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда стандарт даво негизида эплеренон ва эмпалгифлозин препаратларни биргаликда қўллаш, қоннинг газ таркибига ижобий тасир кўрсатиб, уларнинг жисмоний юкламаларга чидамлилигини ҳамда ҳаёт сифати оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 касаллигини ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда даво муолажаларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 590.000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 3.240.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда қоннинг газ таркибини аниқлаш ва ўз вақтида комплекс даво муолажаларини олиб бориш, сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1 млн. 360 минг сўмни ташкил этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish