Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузуддинов Нурмухамет Саурбекович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “рақамли технология ёрдамида беморларни олиналиган тиш протезлари билан даволаш сифатини ошириш”, 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2512.
Илмий раҳбар: Гаффоров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нугмон Лукмонович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Калбаев Абибулла Акбураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Кирғизистон), Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия халклар дўстлиги университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий, самарали материаллар, техника ва технологияларни қўллаб клиник, функционал, физик ва механик жихатидан ортопедик стоматология клиникаси учун юқори сифатли олинадиган протезларни ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 илк бор тиш қаторидаги нуқсонлар ёши катталар; шаҳар ва (79,3%) ва қишлоқ (90,6%) аҳолиси учун юқори кўрсаткичларда ташкил қилинди, тўлиқ тишсизлик шаҳар (22,6%) ва қишлоқ (24,2%) аҳолисида аҳамиятли фарқи аниқланди, шунингдек, ортопедик стоматологик ёрдамга эҳтиёж шаҳар (79,3%) ва қишлоқ (90,6%) аҳолиси орасида ўзига хос боғлиқликларда кузатилиши асосландиган;
сунъий қоплама тишлар шаҳар (45,4%) ва қишлоқ (14,8%) аҳолисида сезиларли фаркларда, кўприксимон тиш протезлари шаҳар (37,2%) ва қишлоқ (35,2%) аҳолисида, тўлиқ олиб кўйиладиган протезлар шаҳарда (17,3%) ва қишлоқ аҳолисида (15,1%) ахамиятсиз фаркланиши, асосий омиллар -шахсий ортопедик стоматологик парвариш даражаси пастлиги ва шахснинг протез сифатидан қониқмаслиги исботланган;
илк бор силикон билан изолация ёрдамида қисман олинадиган протезлар ишлаб чиқаришда милк сўрғичи шикастланиши олдини олиши ва чайнаш ҳаракатлари пайтида уларнинг шикастланишини бартараф қилинганлиги тўғрисида фойдали модел ишлаб чиқилган;
илк бор ОБ юқори танглай сохаси – торусда оғриқ сезувчанлиги клиник тасниф яратилди ва ОБШҚнинг оғриқ сезиш чегараларига асос солинди; 1-турдаги торус чегараси қалинлиги 0,4-0,6 мм, 2-турдаги торусни юмшоқ таглик чегараси қалинлиги 0,6 - 0,8 мм, 3- турда - торус билан суяк хосиласини 1,2-1,4 мм чегараси ва протез асоси торус билан 1,0 мм оралиқ белгиланиб дифференциал ёндашувда клиник аниқлик исботландиган;
илк бор олиб кўйиладиган тиш протезларини тайёрлашда кўлланилаётган хом-ашёнинг физик-механик, таркибий-сифатий хусусиятларини ахамияти асосланди, комплекс ёндашув – протезнинг гигиеник ва технологик, шиллик қаватнинг клиник ва топографик омиллари протезлашнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 6 июндаги №5 сон хулосасига кўра:
эпидемиологик, клиник, функционал, физик-механик тадқиқотлар асосида беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши, олиб қўйиладиган пластинкали протезларни тайёрлашда янги хом-ашёларни, янгича торус клиник классификацияси, ОБШҚнинг оғриқ соҳаларининг янгича нуқталари ҳамда даволаш сифатини оширувчи комплекс ёндашувда, рақамли технологиялар кенг фойдаланиш асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: иккиламчи адентия мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Учтепа болалар стоматология поликлиникаси Козогистон республикаси, Алматы шахар ТОО “Dr. Bibi clinic” ва “Intersity” клиникалар амалиётига (16.01.2023й. № 8н-р/89, 8н-р/90) жорий этилган ва ҚР 6592 сонли 19.08.2021 йилдаги модел патенти олинган (3-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иккиламчи адентияни самарали ташхислаш, даволаш, бемор эхтиёжини тўла қондириш учун рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланиб, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қаттиқ танглайдаги торус соҳаси ва ОБШҚнинг танглайдаги оғриқни сезиш соҳасининг синфланиши, олиб қўйиладиган тиш протезлари хом-ашёларининг технологик сифатини баҳоловчи моделлар таклиф қилиниб, муаллифлик патентлари олинганлиги билан асосланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш ҳаражатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: битта беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; кисман иккиламчи адентияни ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи – 2 403 200сўм; ҳисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 2 105 000сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 298 200 сўмни ташкил қилди). Хулоса: қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 298 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
комплекс тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш асосида милк сўрғичи жароҳатларининг олдини олиш ва ортопедик даволовчи ускуналарни лойиҳалашда торусни чегаралаш таъминланган. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб қўйиладиган тиш протезларини ишлаб чиқариш техникасини амалиётга жорий этиш амалий стоматологияда янги замонавий протезларни қўллаш учун янги усул яратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: иккиламчи адентия мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Учтепа болалар стоматология поликлиникаси, Козогистон республикаси, Алматы шахар ТОО “Dr. Bibi clinic” ва “Intersity” клиникалар амалиётига (16.01.2023й. № 8н-р/89, 8н-р/90) жорий этилган ва ҚР 6592 сонли 19.08.2021 йилдаги модел патенти олинган (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўлиқ иккиламчи адентияни тиклашда беморлар ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайдиган олиб куйиладиган пластинкали протезларни тайёрловчи янги хом-ашёлар ва торуснинг клиник классификацияси ҳамда ОБШҚнинг оғриқ соҳалари илмий асосланиб модел патенти билан тасдиқланди. Даволаш сифатини оширувчи комплекс ёндашувга амал қилиш илмий самарадорликни оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: бир беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; қисман иккиламчи адентия ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи умумий – 2 403 200 сўм; ҳисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 2 005 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 398 200 сўмни ташкил қилди) ташкил қилган. Хулоса: қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларда, самарали протезлаш усулини ва протезлашдаги хом-ашёларнинг сифатини, ОБШҚдаги қаттиқ танглайдаги торус соҳасининг оғриқни сезиши бўйича нуқталарни синфлаш усулларининг яратилиши ва даволаш амалиётида жорий қилиниши беморлар ижтимоий яшаш тарзини яхшилаши, иқтисодий жиҳатдан ҳар-бир бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 398 200 сўм тежалишига имкон беради.
шундан иборатки, эпидемиологик, клиник, функционал, физик-механик тадқиқот материаллари асосида беморлар ҳаёт сифатини яхшиланишини таъминлайдиган олиб қўйиладиган пластинкали протезларни тайёрловчи янги хом-ашёлар ва торуснинг клиник классификацияси ҳамда ОБШҚнинг оғриқ соҳалари илмий асосланиб модел патенти билан тасдиқланди ҳамда даволаш сифатини оширувчи комплекс ёндашувга амал қилиш илмий асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: иккиламчи адентия мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш  Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Учтепа болалар стоматология поликлиникаси Козогистон республикаси, Алматы шахар ТОО “Dr. Bibi clinic” ва “Intersity” клиникалар амалиётига (16.01.2023й. № 8н-р/90, 8н-р/90) жорий этилган (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўлиқ иккиламчи адентияни тиклашда беморлар ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайдиган олиб қўйиладиган пластинкали протезларни тайёрловчи янги хом-ашёлар ва торуснинг клиник классификацияси ҳамда ОБШҚнинг оғриқ соҳалари илмий асосланиб модел патенти билан тасдиқланди ҳамда даволаш сифатини оширувчи комплекс ёндашувга амал қилиш илмий самарадорликни оширди, қисман иккиламчи адентияни ташхислаш бўйича тавсия этилган синфланишнинг яратилиши илмий-амалий жиҳатдан ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга, беморлар ОБ гигиенасининг яхшиланишига, уларнинг ижтимоий талабларининг қондирилишидек самарадорликка эришишга асос бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: битта беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; қисман иккиламчи адентия ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи – 2 403 200 сўм; ҳисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 2 075 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 328 200 сўм) ташкил килди. Хулоса: қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволашда қўлланилаётган хом-ашёнинг технологик тавсифини, ОБШҚ қаттиқ танглайдаги оғриқ сезувчанлик соҳасини торус майдони бўйича синфланиши, оқибатда ОБ гигиенасининг яхшиланишига эришишда замонавий технологик ускуналар ва ёндашувлардан кенг фойдаланиш имкониятларининг амалиётга тўғри тадбиқ қилиниши, давлат бюжетини, биринчи навбатда беморларнинг ижтимоий ҳам иктисодий маблағларини 328 200 сўм тежаш имкониятини яратади.
комплекс тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш асосида милк сўрғичи жароҳатларининг олдини олиш ва ортопедик даволовчи ускуналарни лойиҳалашда торусни чегаралаш таъминланади. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб қўйиладиган тиш протезларни ишлаб чиқариш техникасини амалиётга жорий этиш амалий стоматологияда янги замонавий протезларни қўллаш учун янги эшикларни очади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: иккиламчи адентия мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Учтепа болалар стоматология поликлиникаси Козогистон республикаси, Алматы шахар ТОО “Dr. Bibi clinic” ва “Intersity” клиникалар амалиётига (16.01.2023й. № 8н-р/90, 8н-р/90)) жорий этилган  (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун кисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволашда ОБШҚ қаттиқ танглай соҳаси сезувчанлиги бўйича синфланишинг яратилиши, кқўлланилаётган хом-ашёнинг технологик тавсифини аниқлаш ва кўрсатмаларга таяниб қўлланилиши, ОБ гигиенасининг яхшиланишига олиб келди ҳамда тиш қаторлари нуқсонларини самарали бартараф қилиб, овқат чайнаш фаолиятини тикланиши орқали аҳоли орасида ижтимоий эхтиёжни қондирилишига эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг давлат бюжети ва беморлар шахсий маблағини тежалишига, яъни тез-тез сунъий тиш протезларини янгилашга, ОБ гигиенасини яхшиланиши сабаб-бесабаб врачга қатновини камайишига, ташхислашдаги замонавий усулнинг қўлланилиши орқали, самарали ва ўз вақтида тиббий стоматологик ёрдам ташкиллаштириш орқали умумий хисобда амбулатория шароитида 1 бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 308 200 сўмгача камайишига эришилди. Хулоса: қисман иккиламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши учун самарали ютуқлар; ОБШҚдаги оғриқ сезиш соҳалари синфининг яратилиши, протез хом-ашёсининг технологик таркибини инобатга олиб қўлланилиши орқали, ОБ гигиеник ҳолатини яхшиланиши, ташхислаш ва даволаш босқичларида замонавий автоматлаштирилган тизимдан кенг фойдаланиш имкониятларидан самарали фойдаланиш илмий-амалий жиҳатидан асосланади ва амалиётга тадбиқ этиш учун ишланмалар, таклифлар яратилиб патентланган. Беморлар учун стоматология амалиётида ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги аниқ манбаларининг ҳар бир бемор учун 308 200 сўмгача иқтисод қилиш имконияти яратилган. Н.С. Рузуддинов «Рақамли технология ёрдамида беморларни олинадиган тиш протезлари билан даволаш сифатини ошириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 31 мартдаги 7н-з/11-сонли хулосаси Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир марталик даволашда 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 328 200 сўм иқтисод қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish