Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуродова Мавлуда Қодиралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўшқаторлаб экилган ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига туп сон қалинлигининг таъсири”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx528
Илмий раҳбар: Орипов Раззоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Турсунов Иброхимжон Абдухалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг эртапишар “Омад” навини ўсиши, ривожланиши ва пахта ҳосилдорлигига ҳамда толанинг технологик сифат кўрсаткичларига турли кўчат қалинлигида парвариш қилишнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги пушталарга яккақатор ва қўшқатор усулида сҳигит экиб, ғўзанинг “Омад” навидан юқори ва сифатли пахта ҳосили этиштиришда мақбул туп сон қалинлиги ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ишлаб чиқилган;
сҳигитлар баҳорда текис ерга яккақатор усулида,110-120 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида экилганга нисбатан кузда пушта олиб, баҳорда яккақатор қилиб 110-120 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида экиш кўчат қалинлигини 3,6 минг туп/га дан 4,1 минг туп/га гача, 140-150 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида 29,6 минг туп/га дан 29,8 минг туп/га гача, 150-160 минг туп кўчат қалинлигида 38,1 минг туп/га дан 38,7 минг туп/га гача, баҳорги пуштага қўшқатор қилиб 150-160 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида экилганга нисбатан кузда пушта олиниб, баҳорда 150-160 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида экилганида 9,3 минг туп/га дан 9,6 минг туп/га гача, 170-180 минг туп назарий кўчат қалинлигида экилганида 26,3 минг туп/га дан 26,9 минг туп/га гача юқори бўлиши исботланган;
бир ўсимликда кўсаклар сонини кўчат қалинликларига боғлиқ ҳолда камайиб бориши кузатилиб, баҳорда текис майдонга якка қатор қилиб 110-120 минг туп/га кўчат қалинлигида экилганга нисбатан кузги пуштага яккақатор қилиб 140-150 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида 0,4-1,0 донага, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида, 150-160 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида 1,0-1,1 донагача, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилиб, баҳорда пуштага қўшқатор қилиб 150-160 минг туп/га кўчат қалинлигида экилганга нисбатан, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган, кузги пуштага 150-160 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида 0,2-0,6 донага, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган, 170-180 минг туп/га кўчат қалинлигида 0,5-0,7 донагача камайиб борганлиги аниқланган;
минерал ўғитлар меъёрлари ҳамда кўчат қалинликларини пахта ҳосилдорлигига таъсири сезиларли бўлиб, юқори пахта ҳосилдорлиги кузги пуштага яккақатор қилиб, 110-120 минг назарий кўчат қалинлигида экилиб, минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида 36,8 с/га ни ташкил этган бўлса, кузги пуштага қўшқатор қилиб, 170-180 минг туп/га назарий кўчат қалинлигида минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида 40,8 с/га пахта ҳосили олиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилоятининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг «Омад» навини кузги пушталарга қўшқатор экиш усулида мақбул туп сон қалинлигини яратиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Чигитни қўшқаторлаб экиш муддати ва меъёрлари” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 21-сентябрдаги 07/22-04/6751-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида қўшқатор усулида пахта етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўзанинг “Омад” навини турли кўчат қалинлигида парваришлаш технологияси Пастдарғом тумани “Усто Темир” фермер хўжалигида 53 гектар, “Фирдавс Фаррух Хайдаров чашмаси” фермер хўжалигида 41 гектар, жами 94 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 21-сентябрдаги 07/22-04/6751-сон маълумотномаси) Натижада чигитларини кузги пушталар яккақатор усулида 140-150 минг туп/га, ва қўшқатор усулида 170-180 минг туп/га экиш орқали юқори смарадорликка эришилган;
кузги пуштага яккақатор усулида 140-150 минг туп/га ва қўшқатор усулида 170-180 минг туп/га кўчат қалинлигида парваришлаш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 21-сентябрдаги 07/22-04/6751-сон маълумотномаси).  Натижада гектаридан 37,2-40,8 сентнердан пахта ҳосили олиниб, умумий даромад гектаридан 25,3-26,9 млн сўмни, соф даромад 5,7-8,0 млн сўмни, рентабеллик даражаси 29-41% ни ташкил этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish