Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамов Фозилжон Зокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқларда фосфогипсни қўллашнинг тупроқ хоссалари ва ғўза экинида минерал ўғитлар самарадорлигига таъсири”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx615
Илмий раҳбар: Ортиков Тулкин Кучкарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Сайимбетов Алишер, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида тупроқ сингдириш комплексидаги сингдирилган натрий катиони миқдорига боғлиқ ҳолда органик ўғит гўнг ҳамда турли меъёрдаги фосфогипсни тупроқ сингдириш комплекси таркиби ва агрокимёвий хоссалари ҳамда ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда қўлланиладиган минерал ўғитлар самарадорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида ғўзада азотли (250 кг/га), фосфорли (175 кг/га) ва клаийли (125 кг/га) ўғитлар фонида органик ўғит - гўнг (30 т/га) ва кимёвий мелиорант - фосфогипсни (4 т/га) мақбул қўллаш (шудгор остига 3 йилда бир маротаба) меъёр ва муддатлари аниқланган;
суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида 30 т/га гўнг ва 4 т/га меъёрдаги фосфогипсни минерал ўғитлар (Н250 П175 К125) фонида қўлланилганда тупроқдаги сингдирилган асослар таркибининг ўзгаришига ижобий таъсири аниқланиб, Cа2+ катиони улушини минерал (Н250 П175 К125) ўғитларни ўзи алоҳида қўлланилган вариантга нисбатан 14,48 % га ортишига ва На+ катиони улушини эса 5,62 % га камайишига олиб келиши илмий асосланган;
суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида 30 т/га гўнг ва 4 т/га меъёрдаги фосфогипсни минерал ўғитлар фонида қўллашнинг тупроқдаги аммонийли ва нитратли азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашувчан калий динамикасига таъсири аниқланиб, мавсум охирида аммонийли ва нитратли азот миқдори мос равишда 29,7 ва 35,4 мг/кг ни, ҳаракатчан фосфор ва алмашувчан калий миқдори эса 35,5 ва 282 мг/кг ни ташкил этганлиги аниқланган;
мелиоратив ҳолати яхшиланган тупроқларда қўлланилган минерал ўғитларни ингичка толали ғўзанинг “Сурхон-14” навини ўсиш-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва толасининг технологик кўрсаткичларига ижобий таъсири илмий-назарий томондан асосланган ва ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минерал ўғитлар фонида органик ўғит-гўнг ҳамда фосфогипсни суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида ғўзада қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
минерал ўғитлар фонида органик ўғит-гўнг ҳамда фосфогипсни суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида ғўзада қўллаш юзасидан “Суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқларда фосфогипсни қўллашнинг тупроқ хоссалари ва ғўза экинида минерал ўғитлар самарадорлигига таъсири” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9-апрелдаги 
05/05/1553-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномадан Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқларида унумдорликни ошириш ва сақлаш, минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ҳамда ғўзадан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
минерал ўғитлар фонида органик ўғит-гўнг ҳамда кимёвий мелиорант - фосфогипсни суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқларда ғўзада биргаликда қўллаш технологияси Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида жойлашган “Сурхон Коттон Техтиле Cлустер” МЧЖ ХКнинг 50,0 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9-апрелдаги 05/05/1553-сон маълумотномаси). Натижада, минерал ўғитлар фонида органик ўғит – гўнг ва кимёвий мелиорант – фосфогипснинг таъсири тупроқ сингдириш комплексидаги натрий катиони миқдорига боғлиқ ҳолда ўрганилганлиги ва уни ишлаб чиқариш шароитида кенг тарғибот қилиниши эвазига ғўзанинг ингичка толали “Сурхон-14” навинидан юқори ва сифатли пахта ҳосили олинган.
минерал ўғитларни йиллик Н250 П175 К125 кг/га меъёрида органик ўғит - гўнгни 30 т/га ва кимёвий мелиорант - фосфогипсни 4 т/га меъёрида қўллаш технологияси Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги пахта етиштирувчи “Хожимурод бобо 2018” ва “Бағрикенг бандихон” фермер хўжаликларида жами 
46,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 
9-апрелдаги 05/05/1553-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, минерал ўғитлар фонида органик ўғит - гўнг ва кимёвий мелиорант - фосфогипсни қўллаш ҳисобига 35,0 с/га пахта ҳосили олишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish