Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасаидов Лутфилло Пайзулло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизими тарихи (Наманган вилояти мисолида, 1991-2021 йиллар), 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar621.
Илмий раҳбар: Дехканов Наримон Бурхонжонович, сиёсий фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Шамсиева Махфузахон Хўжа қизи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси халқ таʼлими тизими тарихини 1991–2021-йилларда Наманган вилояти мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида мустақилликнинг дастлабки йилларида янги мактаблар қурилишида сифат ва меъёр даражаси, ўқув фанларига мослаштирилиши, демографик ҳолат инобатга олинмаганлиги шароитида “Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий Дастури” асосида мактабларда капитал реконструксия ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилгани, унда муассасаларнинг замонавий компютерлар билан таъминлаш масаласи Наманган шаҳри, Учқўрғон, Чуст, Тўрақўргон тиманларида янада устувор бўлганлиги аниқланган;
Наманган вилоятида узлюксиз таʼлим тизимини ривожлантириш мақсадида мактабларнинг бошлангʻич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш тизими жорий этилгани, Буюк Британия, Германия каби давлатлар билан чет тилларни ўқитишда ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани, айниқса ўқувчиларни табақалаштирилган ҳолда ўқитиш амалиёти борасидаги муваффақиятли тажриба республика миқёсида оммалаштирилганлиги асосланган;
Наманган вилоятида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, ривожлантириш мақсадида янги ихтисослашган ҳамда ҳудудий тўрт ёналишдаги 222 та таянч мактабларининг ташкил этилиши, бошқарувни ислоҳ қилиш орқали халқ таълими тизимига малакали менежерларни тайинлаш, хориждан мутахассислар жалб қилиш каби омиллар муассасаларда таълим сифати ва самарадорлигини ортишига хизмат қилганлиги, ҳар йили ўтказиладиган анъанавий маҳаллий ва халқаро миқёсдаги турли танловларда 354 нафар мактаб ўқувчиларнинг иштироки орқали жаҳонга маълум бўлганлиги очиб берилган;
Наманган вилояти халқ таълими тизимида юқори малакали, изланувчан, ўзининг “маҳорат мактаби”га эга муаллимларни рағбатлантириш, таълим сифати паст бўлган мактабларда янгича ўқитиш услубларини ўргатиш учун олий таълим муассасалари, академик лицей ва ихтисослашган мактаблар ўқитувчиларидан иборат “мобил методик гуруҳлар” ташкил қилинганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021-йилларда Наманган вилояти халқ таʼлими соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан берилган илмий хулоса ва таклифлар асосида;
Наманган вилоятида мустақилликнинг дастлабки йилларида янги мактаблар қурилишида сифат ва меъёр даражаси, ўқув фанларига мослаштирилиши, демографик ҳолат инобатга олинмаганлиги шароитида “Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий Дастури” асосида мактабларда капитал реконструксия ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилгани, унда муассасаларнинг замонавий компютерлар билан таъминлаш масаласи устувор бўлганлиги, узлюксиз таʼлим тизимини ривожлантириш мақсадида мактабларнинг бошлангʻич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш тизими жорий этилгани, Буюк Британия, Германия каби давлатлар билан чет тилларини ўқитишдаги ҳамкорликни йўлга қўйилгани, айниқса ўқувчиларни табақалаштирилган ҳолда ўқитиш амалиёти борасидаги муваффақиятли тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маʼрифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таʼлим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурлари сенарийларини (2021-2022-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 17-ноябрдаги 04-36-1904-сон маʼлумотномаси). Натижада, радио эшиттиришларнинг илмий долзарблигини ортишига хизмат қилган;
Наманган вилоятида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, ривожлантириш мақсадида янги ихтисослашган ҳамда ҳудудий тўрт ёналишдаги 222 та таянч мактабларини ташкил этилиши, бошқарувни ислоҳ қилиш орқали халқ таълими тизимига малакали менежерларни тайинлаш, хориждан мутахассислар жалб қилиш каби омиллар муассасаларда таълим сифати ва самарадорлигини ортишига хизмат қилганлиги, ҳар йили ўтказиладиган анъанавий маҳаллий ва халқаро миқёсдаги турли танловларда 354 нафар мактаб ўқувчиларнинг иштироки орқали жаҳонга маълум бўлганлигига оид маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида янги кўргазма ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 30-ноябрдаги 01-01/4070-сон маʼлумотномаси). Натижада, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буйрувчиларнинг таʼлим соҳасининг ривожланиши бўича билим ва тасаввурларини бойишига хизмат қилган;
Наманган вилояти халқ таълими тизимида юқори малакали, изланувчан, ўзининг “маҳорат мактаби”га эга муаллимларни рағбатлантириш, таълим сифати паст бўлган мактабларда янгича ўқитиш услубларини ўргатиш учун олий таълим муассасалари, академик лицей ва ихтисослашган мактаблар ўқитувчиларидан иборат “мобил методик гуруҳлар” ташкил қилинганлигига оид натижалардан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлиги 2022-йил 19-декабрдаги 89-06-40-сон маʼлумотномаси). Натижада, талаба ёшларнинг халқ таʼлими соҳаси ривожи доирасидаги билимларини янада ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish