Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Икрамжон Анваржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар (Фарғона водийси вилоятлари мисолида, 1991-2020-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tar725.
Илмий раҳбар: Алиханов Мухаммаджон Махаммадсолиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуломович, тарих фанлари доктори; Шарафиддинов Абдуғаффор, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020-йилларда Ўзбекистоннинг олий таълим тизимидаги ўзгаришларни Фарғона водийси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1991-2020-йилларда олий таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишда Фарғона водийси вилоятларининг ўзига хос бўлган жиҳатлари, жумладан аҳоли зичлиги, ҳудудда олий таълим муассасаларининг камлиги, қабул квоталарида мавжуд демографик ҳолат инобатга олинмаганлиги оқибатида мактаб битирувчиларнинг маҳаллий ОТМларга қамрови кам бўлганлиги далилланган;
Фарғона водийси вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг мустақилликнинг дастлабки йилларидаги моддий-техник ҳолати қониқарли даражада эмаслиги, 2011-йилдан бошлаб капитал реконструксия ва жорий таъмирлаш ишлари белгиланган талаб бўйича тизимли олиб борилгани, замонавий лаборатория, компютер билан таъминлаш каби муаммолар инновацион характердаги ёндашувлар татбиқ этиш орқали бартараф этилгани асосланган; 
Фарғона водийси вилоятларидаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлилиги оширишга қаратилган сифатли таълим берилишини янада такомиллашуви, талаба-ёшларни замонавий билимларни пухта эгаллаш механизмларининг жорий этилиши, аҳоли яшаш манзиллари ҳудудий кесимида қабул квоталарининг ажратилиши (анклав ҳудудлар, Сўх тумани), юқори малакали мутахассислар билан таъминланиши соҳанинг ривожига ҳизмат қилганлиги далилланган;
Фарғона водийси вилоятларидаги олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш бўйича ислоҳотлар уч босқичга амалга оширилгани аниқланиб, соҳадаги ютуқларнинг ўзига хос жиҳатлари ва омиллари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари олий таълим соҳасидаги юз берган ўзгаришларни ўрганишдан олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
1991-2020-йилларда олий таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишда Фарғона водийси вилоятларининг ўзига хос бўлган жиҳатлари, жумладан аҳоли зичлиги, ҳудудда олий таълим муассасаларининг камлиги, қабул квоталарида мавжуд демографик ҳолат инобатга олинмаганлиги оқибатида мактаб битирувчиларнинг маҳаллий ОТМларга қамрови кам бўлганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида олий таълим соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган бир қатор телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва дастурлар (“Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли эшиттиришлар) тайёрланди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 2-февралдаги 04-36-226-сон далолатномаси). Натижада, телетомошабинларда олий таълим тизимидаги ютуқ ва муаммолар, уларнинг эчимларига доир билимларини янада ортишига хизмат қилган;
Фарғона водийси вилоятларидаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлилиги оширишга қаратилган сифатли таълим берилишини янада такомиллашуви, талаба-ёшларни замонавий билимларни пухта эгаллаши механизмларини жорий этилиши, аҳоли яшаш манзиллари ҳудудий кесимида қабул квоталарининг ажратилиши (анклав ҳудудлар, Сўх тумани), юқори малакали мутаҳассислар билан таъминланиши соҳанинг ривожига ҳизмат қилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига мувофиқ нашр этилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022-йил 12-декабрдаги 02/01-01-99-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим соҳасида юз берган ўзгаришларни архив ҳужжатлари маълумотлар асосида ёритилиши “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув қўлланмасининг бойитилишига хизмат қилган ҳамда бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабаларни мазкур мавзулар бўйича кўпроқ маълумотлар олишларига имкон берган;
Фарғона водийси вилоятларидаги олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш бўйича ислоҳотлар уч босқичга амалга оширилгани аниқланган, ҳамда соҳадаги ютуқларнинг ўзига хослиги, омиллари, натижаларига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар” 10-банди “Узлюксиз маънавий тарбия Консепсияси”нинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий семинарини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 12-декабрдаги 384-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар, қўлга киритилган ютуқлар тўгʻрисидаги маълумотлардан таргʻибот ишларида, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish