Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Мўминжон Юсуповичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт таркибидаги айрим компонентларни тадқиқи қилиш ва улардан халқ табобатида фойдаланиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 - Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/K163.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат униварситети, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, DSc.03/29.10.2021.K/T.60.05.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Мақсадбек Мўйдинович, кимё фанлари доктори, доцент; Шамсиддинов Исроилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор; Исломов Акмал Хушвақович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим нефт ва нефт маҳсулотлари таркибидан нафтен кислоталарини ажратиб олиш, таркиби, тузилиши, хоссаларини аниқлаш ҳамда нефт маҳсулотлари асосида янги турдаги табиий суртмалар ишлаб чиқиш ва синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор масс- ва хромато-масс-спектрометрик анализ усуллари ёрдамида Ўзбекистон Серний ва Қозоғистон аралаш нефти таркибидаги нефт кислоталари миқдори аниқланган;
Илк бор техник нефт фракциясининг  200℃ да ҳайдашда чиқадиган қолдиқ таркибининг 5,5 % ини енгил ва техник дизел ёқилғисини 350℃ да қолдиғи таркибининг 7,5 % ини оғир нафтен кислоталари ташкил қилиши исботланган;
нефт кислоталарининг молекуляр тузилиши, алифатик, нафтеник ва ароматик шунингдек, уларнинг триметилсилил ҳосилалари ва уларнинг масс-спектрларида интенсивлик тақсимоти ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
ишқорий чиқиндиларни экстракция билан ёғсизлантириш, сўнгра уларни минерал кислота билан нафтен кислоталарига айлантириш ва нафтен кислоталари олишнинг адсорбсион тозалашга асосланган узлюксиз ишлаши учун асосий технологик схема яратилган;
айрим нефт фракцияси асосида ишлаб чиқилган “Малҳам” табиий суртма таркибидаги углеводородлар таркиби ва тузилиши хромато-масс-спектрометрия усули ёрдамида аниқланган;
“Малҳам” номли табиий ташқи фойдаланиш учун суртма учун ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт таркибидаги айрим компонентлар ва улардан халқ табобатида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
айрим нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш натижасида олинган қолдиққа каустик сода, натрий карбонат, калсий гидроксид ва мис тузлари таъсир эттириб, нафтен кислота тузларини олиш технлогияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ амалиётига жорий этилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ инг 2023 йил 24 мартдаги №02-03-01/53-сон, 2023-йил 4-майдаги №02-03-01/176-сон маълумотномалари). Натижада, нафтен кислоталарнинг тузларига минерал кислоталар таъсир эттириб нафтен кислота олиш, ҳамдан нафтен кислоталарининг айрм рангли тузларини олиш имконини берган;
нефт фракцияси маҳсулотлари асосида олинган “Малҳам” номли ташқи суртма ТИФ ТН бўйича синфланиб, унга “нефт фракциясидан олинган, асосий компоненти суюқ парафин (50% дан юқори) бўлган углеводородлар аралашмаси сақлаган нефт маҳсулотлари” учун – 2710 20 900 1 янги товар коди божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 30 майдаги 17/05-23-0372-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби ташқи фойдаланиш учун табиий суртмаларни экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган;
нефт фракцияси маҳсулотлари асосида олинган “Малҳам” номли табиий суртмани “Олтин Водий” МЧЖ да ялпи маҳсулот сифатида ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаш тизими томонидан мувофиқлик сертификати олинган (№УЗ.СМТ.01.378.55392883, 2020 й.). Натижада, мазкур ташқи фойдаланиш учун табиий суртмани талаб даражасида идентификациялаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish