Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаева Гулноз Анорбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шорсу доломити асосида комплекс таъсир этувчи суюқ ўғитлар олиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3582.
Илмий раҳбар: Аскарова Маъмура Комиловна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тўлқин Исомуродович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: доломитни нитрат кислотаси билан парчалаб, ҳосил бўлган  маҳсулоти, ФФМ-физиологик фаол моддалар, макро ва микроэлементлар  асосида комплекс таъсирга  эга суюқ ўғитларни олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доломитни нитрат кислота билан парчалаш жараёнининг оптимал технологик кўрсаткичлари: нитрат кислотанинг концентрацияси - 40%, ҳарорат  30÷40 ºС, кислотани бериш тезлиги   V=10÷16 г/мин, олинган маҳсулот кальций ва магний нитратлари йиғиндиси  41-42%   ни ташкил қилиши исботланган;
кальций, магний, аммоний нитратлар, нитрат ва ацетат моноэтаноламмонийлар  ва микроэлементлардан иборат сувли системалардаги компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви натижаси асосида политермик эрувчанлик диаграммалари ва  «таркиб-хоссалари» диаграммалари яратилган;
диаграммада  таркибдаги янги  Ca(NO3)2·NH2C2H4OH таркибли бирикманинг ҳосил бўлиши ва унинг кристалланиш майдони маълум ҳарорат ва концентрация оралиғида чегараланган, бирикманинг индивидуаллиги  кимёвий, физик-кимёвий таҳлил усуллари аниқланган;
компонентларнинг нисбати, мақбул таркиби ва янги суюқ ўғитлар олиш жараёнини  технологик режими, уларни олиниш технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Шорсу» доломити асосида комплекс таъсирга эга бўлган янги суюқ ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида Cu, Co, Ni, N, Ca, Mg, K ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсирга эга суюқ ўғитлар олиш технологияси   «Elektrokimyozavod» QK AJ нинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишлар рўйхати»га киритилган («Elektrokimyozavod» QK AJнинг 2022 йил 10 июндаги  219-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу суюқ ўғитлар ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига самарали таъсир кўрсатиб, ҳосилдорликни  ошириш имконини беради;
комплекс таъсир этувчи суюқ ўғитларни Тошкент давлат аграр университетининг тажриба участкаларида пиёз ва "брокколи" карамига қўллаш орқали амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 07/21-21-9865-сон маълумотномаси). Натижада, янги препаратлардан фойдаланилганда КАС ўғитига нисбатан пахта хомашёсида 2,3-4,0 ц/га, буғдойда 3,0 ц/га ва карамда 2-3 ц/га ҳосилдорликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish