Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Аллаяр Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилувчи ёнғин-қутқарув хизмати фаолиятини такомиллаштириш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2981.
илмий раҳбар: Қурбанбаев Шухрат Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими т.ф.д., профессор Бекназаров Хасан Сайибназарович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи, т.ф.ф.д. (PhD), доцент Сабиров Эркабой Эркинбаевичлар тавсия этилди. Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади республика шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизматлари тезкор фаолиятини моделлаштириш асосида куч ва воситаларини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ёнғин-қутқарув хизмати фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
республика шаҳар (туман)ларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ёнғин хавфлилик даражаларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган усуллар асосида ёнғин хавфининг объектив даражасини аниқлаш имконини берувчи ва ёнғин хавфи комплекс кўрсаткичини баҳоловчи самарали индекс модели ишлаб чиқилган;
республика шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизмати бўлинмаларига келиб тушадиган чақирув оқимлари, бўлинмаларнинг чақирувларга ўртача етиб бориш ва хизмат кўрсатиш каби кўрсатгичларини бўлинмалар тезкор фаолиятининг математик моделлаштириш параметрлари сифатида ҳамда бўлинмаларнинг ўртача ҳаракатланиш тезлигини 25–45 км/сгача қабул қилиш мумкинлиги аниқланган;
республика шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизматини лойиҳалаштиришда зарур бўладиган куч ва воситаларни аниқлашда ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғин жойига ўртача етиб бориш вақтини 7 дақиқа, максимал етиб бориш вақтини 12 дақиқагача, ёнғин-қутқарув деполарининг хизмат кўрсатиш радиусини максимал 3800 – 4000 метргача, хизмат кўрсатиш майдони 38,5 – 42,2 км2гача белгилаш лозимлиги аниқланган;
шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизмати учун зарур бўлган куч ва воситалар сонини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ва математик моделлаштириш асосида ёнғин-қутқарув депоси, асосий, махсус ёнғин-қутқарув автомобиллари, шахсий таркиб сонини ва унга сарфланадиган сарф-харажат миқдорини 2,8 баробаргача тежаш усуллари такомиллаштирилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилувчи ёнғин-қутқарув хизмати фаолиятини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республика шаҳар (туман)ларнинг ёнғин хавфининг комплекс кўрсаткичини баҳоловчи индекс модели, шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизматлари учун зарур бўлган ёнғин-қутқарув деполари, куч ва воситаларини аниқлаш алгоритми, ёнғин-қутқарув деполарининг хизмат кўрсатиш майдони ва радиусини моделлаштириш усуллари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2023 йил 15 апрелдаги 8/5/17-589-сонли маълумотномаси). Республика ҳудудида ёнғин хавфининг комплекс даражасини аниқлаш, ёнғин-қутқарув хизматларининг тезкор фаолияти самарадорлигини ошириш, ўз вақтида ётиб бориш ва ёнғинларни самарали бартараф этиш  самарадорлиги 10-15% гача яхшиланган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish