Sayt test rejimida ishlamoqda

Отажонов Қаҳрамон Отажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ауцорсинг хизматларини ривожлантириш асосида давлат харидларини сифатли таъминлаш йўллари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2908.
Илмий раҳбар: Салайев Санъатбек Комиловисҳ, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ауцорсинг хизматлари асосида давлат харидларининг сифатини ошириш бўйича илмий амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра иқтисодиётни трансформациялаш шароитида “ауцорсинг хизматлари” тушунчасининг мазмуни давлат харидлари тизимига жорий қилиш, харидларини бажариш сифатини ошириш шартлари ва омиллари, давлат бозорида очиқ рақобатни кучайтириш ва унинг монополлашув тенденсияларини камайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
давлат харидлари тизимида ауцорсинг асосида тақдим этилган ижтимоий хизматларнинг бажарилиш сифатини шартнома амал қилиш муддати бошланган даврдан хизматларнинг дастлабки тўлиқ технологик цикли якунига кўра эрта аниқлаш орқали бюджет маблағлари тежалишини таъминлаш таклифи асосланган;
давлат хизматлари ауцорсингини ташкил қилишда ауцорсерни танлашда чегаравий харажатлар асосида иқтисодий самарадорликни миқдорий баҳолаш, зарурий талаблар доирасида энг мақбул тўлов эвазига даромад олиш имкониятига эга бўлган ауцорсерларни танлашга кўра иқтисодий-сифат жиҳатдан ёндашув асосланган;
Ўзбекистонда ауцорсинг хизматлари асосида давлат харидларининг сифатини ошириш ёʻналишлари асосида истиқболда тежаладиган маблағларнинг 2027-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ауцорсинг хизматлари асосида давлат харидларининг сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра иқтисодиётни трансформациялаш шароитида “ауцорсинг хизматлари” тушунчасининг мазмуни давлат харидлари тизимига жорий қилиш, харидларини бажариш сифатини ошириш шартлари ва омиллари, давлат бозорида очиқ рақобатни кучайтириш ва унинг монополлашув тенденсияларини камайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган назарий-услубий материалларидан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Рақамли иқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи). Ушбу такомиллаштирилган назарий-услубий материалларининг ўқув қўлланмага киритилиши натижасида талабаларда ауцорсинг хизматлари ва давлат харидлари тизими тушунчаларининг иқтисодий мазмунини кенгроқ тушуниш, бюджет маблағларини тежаш бўйича статистик таҳлилни такомиллаштириш, бюджет харажатлари ва даромадларига оид тезкор, ишончли, бирламчи маълумотларни олиш имкониятлари яратилган;
давлат харидлари тизимида ауцорсинг асосида тақдим этилган ижтимоий хизматларнинг бажарилиш сифатини шартнома амал қилиш муддати бошланган даврдан хизматларнинг дастлабки тўлиқ технологик цикли якунига кўра эрта аниқлаш орқали бюджет маблағлари тежалишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг 2023-йил 10-июндаги 01/1078-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ауцорсинг хизматларини ривожлантириш асосида бюджет юкламасини 1,46 марта камайтириш имкони яратилган;
давлат хизматлари ауцорсингини ташкил қилишда ауцорсерни танлашда чегаравий харажатлар асосида иқтисодий самарадорликни миқдорий баҳолаш, зарурий талаблар доирасида энг мақбул тўлов эвазига даромад олиш имкониятига эга бўлган ауцорсерларни танлашга кўра иқтисодий-сифат жиҳатдан асосланган ёндашувдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг 2023-йил 10-июндаги 01/1078-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётда қўлланилиши электрон ауксион ва дўкон бўйича эълон суммасини 1 фоизга ошиши иқтисод қилинган бюджет маблағларини мос равишда 0,63 ва 0,36 фоизга ошишини таъминлаш имконини яратган;
Ўзбекистонда ауцорсинг хизматлари асосида давлат харидларининг сифатини ошириш ёʻналишлари асосида истиқболда тежаладиган маблағларнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг 2023-йил 10-июндаги 01/1078-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз қийматларининг амалиётда қўлланилиши натижасида эълон суммасини 37,6 фоизга қисқартириш орқали бюджет маблағларининг тежалишига эришилиши билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish