Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекбаев Рауф Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рене Генон ва унинг анъанавийлик ва маданиятлараро мулоқот синтезидаги ўрни (компаративистик таҳлил)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal665.
Илмий раҳбар: Каримов Раҳмат Раҳмонович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Омонова Махфурат Мурод қизи, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рене Геноннинг фалсафий меросини анъанавийлик ва маданиятлараро мулоқот синтезидаги ўрнини компаративистик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рене Генон қиёсий ва маданиятлараро фалсафий ғояларнинг “Шарқ-Ғарб” дихотомиясини енгиш ва замонавий дунёнинг коъпмаданиятли манзарасини тушунишга компаративистик услуб орқали эришиш ва ҳар бир маданиятнинг идентиклигини сақлашдаги асосий векторларининг генераторлик аҳамияти очиб берилган;
маданиятлараро фалсафа ҳамда Рене Генон анъанавийлигида маданиятлар мулоқоти полилогигача кенгайиши ва бу фақатгина Шарқ ва Ғарб маданиятларининг дихотомик бўлиниши эмас, балки кўп қутбли замонавий дунёда турли маданиятлар фалсафий анъаналарнинг тарихий ўзаро таъсири сабабли алоқасини та'минлаши асосланган;
Рене Генон фалсафасида анъана феномени экстраполяцияси (ёйилиши) маданиятнинг ма'навий ҳолатини белгилаши, унинг трансцендентлик билан алоқасини акс эттириши, оила ва шахснинг анъанавий қадриятлари билан белгиланадиган замонавий ҳолатини ифодалаши, маданий-сивилизацион тараққиётдаги диннинг ўрнини муайян вазиятларда белгилаши ҳамда анъанавий қадриятлар, оилавий муносабатлар, маънавий маданият ва ахлоқ замонавий маданиятнинг ривожланганлигини глобализация таъсирида асосий кўрсатгичи эканлиги аниқлаб берилган;
Шарқ ва Ғарб сивилизацияларининг ўзаро муносабати контекстида маданиятлараро коммуникация ва маданиятлараро мулоқотнинг методологик фарқлари уларнинг глобал муаммолар ва зиддиятларни ҳал қилиш жараёнидаги замонавий дунёнинг инқирози туфайли та'сири ҳамда консептуал аҳамияти, бунда анъана феномени ва Рене Геноннинг анъанавийлик фалсафасининг эвристик роли унинг ҳаёти давомида диний ва умуминсоний трансформацияси мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рене Геноннинг фалсафий меросини анъанавийлик ва маданиятлараро мулоқот синтезидаги ўрнининг компаративистик нуқтаи назардан тадқиқ этиш натижаларида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Рене Генон қиёсий ва маданиятлараро фалсафий ғояларнинг “Шарқ-Ғарб” дихотомиясини енгиш ва замонавий дунёнинг коъпмаданиятли манзарасини тушунишга компаративистик услуб орқали эришиш ва ҳар бир маданиятнинг идентиклигини сақлашдаги асосий векторларининг генераторлик аҳамиятига оид хулосасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлар ҳамда маданий-ма'рифий ишларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 24-февралдаги 14-07-210-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ишларнинг даражаси ошишига хизмат қилган;
маданиятлараро фалсафа ҳамда Рене Генон анъанавийлигида маданиятлар мулоқоти полилогигача кенгайиши ва бу фақатгина Шарқ ва Ғарб маданиятларининг дихотомик бўлиниши эмас, балки кўп қутбли замонавий дунёда турли маданиятлар фалсафий анъаналарнинг тарихий ўзаро таъсири сабабли алоқасини та'минлаши хулосасидан Республика ма'навият ва ма'рифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика ма'навият ва ма'рифат марказининг 2023-йил 25-мартдаги 02/22-249-сон маълумотномаси). Натижада республика аҳолиси билан олиб бориладиган ма'навий-ма'рифий ишлар, хусусан ёшларни турли маданиятларга ўзаро ҳурмат, дўстлик ва тотувлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Рене Генон фалсафасида анъана феномени экстраполяцияси (ёйилиши) маданиятнинг ма'навий ҳолатини белгилаши, унинг трансцендентлик билан алоқасини акс эттириши, оила ва шахснинг анъанавий қадриятлари билан белгиланадиган замонавий ҳолатини ифодалаши, маданий-сивилизацион тараққиётдаги диннинг ўрнини муайян вазиятларда белгилаши ҳамда анъанавий қадриятлар, оилавий муносабатлар, маънавий маданият ва ахлоқ замонавий маданиятнинг ривожланганлигини глобализация таъсирида асосий кўрсатгичи эканлиги, Шарқ ва Ғарб сивилизацияларининг ўзаро муносабати контекстида маданиятлараро коммуникация ва маданиятлараро мулоқотнинг методологик фарқлари уларнинг глобал муаммолар ва зиддиятларни ҳал қилиш жараёнидаги замонавий дунёнинг инқирози туфайли та'сири ҳамда консептуал аҳамияти, бунда анъана феномени ва Рене Геноннинг анъанавийлик фалсафасининг эвристик роли унинг ҳаёти давомида диний ва умуминсоний трансформацияси ҳақидаги хулосасидан Ўзбекистон Республика Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 5-майдаги 4-13-21-1177-сон маълумотномаси). Натижада амалга оширилаётган тарғибот ишлари давомида мамлакатимиз ёшларининг маънавий-ахлоқий дунёқарашининг ўсишига, шунингдек уларга замонавий дунёнинг кўпмаданиятли манзараси очиб берилишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish