Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Хулкар Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илмий билиш имкониятларининг фалсафий таҳлили”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal154.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Давронов Зиёд Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Иззетова Эмине Мустафаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илмий билишнинг имкониятларининг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли дунё, виртуал борлиқ, атом консепсиялари замонавий онтологик муаммо сифатида оламни билиш ва англашнинг илк усуллари, имкониятлари сифатида юзага келганлиги ва трансформациялашув натижасида ижтимоий воқеликка айланганлиги  асослаб берилган;
постноклассик фандаги верификация, фалсификация, тадқиқот дастурлари, пролиферация, парадигма тамойилларининг демаркация, илмийлик мезонини белгилашда ва методологик ёндашувдаги прагноз қилишга кўра фарқи, дунёнинг яхлит илмий манзарасини ҳосил қилишдаги ўзига хослиги очиб берилган;
 инсон, жамият ва табиатни яхлит тизим сифатида талқин қилувчи замонавий парадигмаларда инсоннинг когнетив қобилиятлари ҳамда шахсий билимлар натижадорлиги эволюцион жараёнга мувофиқ тараққий этиши  ҳамда билимларнинг ўсиши анологик тарзда юз бериши исботлаб берилган;
технократлашиб бораётган мураккаб тизимларга эга дунёда суний интеллект ҳамда НБИКИ (нано-, био-, информацион-, когнетив-, ижтимоий-) конвергенсиянинг салбий оқибатларини камайтиришда фанлараро ва трасфанлараро ёндашувлар асосидаги наноепистемология ва наноепистемологик этикани глобал таълим маконида шакллантириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий билиш имкониятларининг фалсафий таҳлили аҳамиятини аниқлаш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
рақамли дунё, виртуал борлиқ, атом консепсиялари замонавий онтологик муаммо сифатида оламни билиш ва англашнинг илк усуллари, имкониятлари сифатида юзага келганлиги ва трансформациялашув натижасида ижтимоий воқеликка айланганлигига оид таклиф, тавсия ҳамда хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар” 11-банди “Бахтли бўлишнинг 10 шарти” рукни остида ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнацеварлик таянч фазилатлари мазмун-моҳиятини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ҳамда ушбу фазилатларни шакллантириш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 13-декабрдаги 02-22/543-сон маълумотномаси). Натижада тарғибот тадбирлари давомида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг илмий, фалсафий, маънавий-ахлоқий дунёқараши янада кенгайишига эришилган;
постноклассик фандаги верификация, фалсификация, тадқиқот дастурлари, пролиферация, парадигма тамойилларининг демаркация, илмийлик мезонини белгилашда ва методологик ёндашувдаги прагноз қилишга кўра фарқи, дунёнинг яхлит илмий манзарасини ҳосил қилишдаги ўзига хослиги асосида ишлаб чиқилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида мамлакат ривожида илм-фаннинг ўрни мавзусига бағишланган 2022-йил 22-ноябрда эфирга узатилган “Бугун интервю” кўрсатувида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасининг 2022-йил 1-декабрдаги 01-02-03/409-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва таклифлар кўрсатувнинг илмий мазмунини бойитишга, телетомошабинлар илмий дунёқарашини кенгайтиришга, илмий салоҳиятини ўстиришга хизмат қилган;
инсон, жамият ва табиатни яхлит тизим сифатида талқин қилувчи замонавий парадигмаларда инсоннинг когнетив қобилиятлари ҳамда шахсий билимлар натижадорлиги эволюцион жараёнга мувофиқ тараққий этиши  ҳамда билимларнинг ўсиши анологик тарзда юз бериши асосида ишлаб чиқилган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ёшлар агентлигининг амалий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 26-ноябрдаги 4-13-23-4033-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва таклифлар тадбир иштирокчиларининг илмий, фалсафий, маънавий, ахлоқий дунёқарашини шаклланишига хизмат қилган;
технократлашиб бораётган мураккаб тизимларга эга дунёда суний интеллект ҳамда НБИКИ (нано-, био-, информацион-, когнетив-, ижтимоий-) конвергенсиянинг салбий оқибатларини камайтиришда фанлараро ва трасфанлараро ёндашувлар асосидаги наноепистемология ва наноепистемологик этикани глобал таълим маконида шакллантириш заруратига оид хулоса, таклиф ва тавсиялардан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлар институтининг илмий-амалий лойиҳаларида татбиқ этилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлар институтининг 2023 йил 1 мартдаги 04/00-01/01-180-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий янгилик ва хулосалар, методологиядан илмий лойиҳаларнинг назарий асосларини ишлаб чиқишда ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялар, услубий кўрсатмалар беришда унумли фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish