Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбўтаев Исломбек Мусурмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий юксалиш ғоясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal535.
Илмий раҳбар: Абилов Ўрал Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мўминов Алишер Ғаффорович, сиёсий фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаххорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий юксалиш ғоясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий юксалишнинг герменевтик парадигмаси, унга хос бўлган интенсивлик ва инновасион хусусиятлари ҳамда жамоатчилик назорати билан боғлиқ ахборот маконидаги позитив контентларни кенг тарғиб этишда ғоявий бирликка эришишнинг технологик, информацион имкониятлари очиб берилган;
ёшлар дунёқарашида миллий ва умуминсоний қадриятларга оид дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда ёшлар ташкилотларининг структавий ва коммуникатив жиҳатдан жамоатчилик билан алоқаларни таъминлашдаги ўрни, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий зарурият сифатида сиёсий, ижтимоий, маданий жиҳатдан ёшларнинг ижтимоийлашувига боғлиқ аҳамияти миллий ўзликни англаш омили сифатида очиб берилган;
глобаллашув шароитида жамиятимиз юксалишига оид аксеологик асосларнинг ижтимоий шарт-шароит билан боғлиқ ворисийлик ва новаторликка хизмат қилиши, конструктив тенденсиялари ҳамда уларнинг муҳим натижалари мамлакатимизда либераллашув, ижтимоий тараққиёт ва жамият-давлат муносабатларига ислоҳотлар натижадорлигига кўра таъсир этиши асосланган;
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида миллий юксалишга хос фундаментал, структуравий, интегратив асослар ғоявий плюрализмни вужудга келишига ҳамда давр руҳи жамият тараққиёти, миллий стратегияни шакллантиришнинг устувор тенденсияси сифатида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил Ўзбекистонда миллий юксалиш ғоясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий асосларини тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
миллий юксалишнинг герменевтик парадигмаси, унга хос бўлган интенсивлик ва инновасион хусусиятлари ҳамда жамоатчилик назорати билан боғлиқ ахборот маконидаги позитив контентларни кенг тарғиб этишда ғоявий бирликка эришишнинг технологик, информацион имкониятларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси Сурхондарё вилоят телеведениесининг 2021-йил апрел-май ойларида эфирга узатилган «Мунаввар тонг», «Диёр янгиликлари» номли махсус телекўрсатувларининг Дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 4 апрелдаги 05-15-/704-сон маълумотномаси). Олинган натижалардан, тараққиётнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон жамиятининг миллий юксалиш имкониятлари ва истиқболлари хусусидаги кенг асосли фикрларни томашабинларга етказиш учун хизмат қилган;
ёшлар дунёқарашида миллий ва умуминсоний қадриятларга оид дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда ёшлар ташкилотларининг структавий ва коммуникатив жиҳатдан жамоатчилик билан алоқаларни таъминлашдаги ўрни, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий зарурият сифатида сиёсий, ижтимоий, маданий жиҳатдан ёшларнинг ижтимоийлашувига боғлиқ аҳамияти миллий ўзликни англаш омиллари бўйича амалий таклиф ва тавсияларидан «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда миллий ғоя тамойиллари ва мақсадларига мос равишда олиб бориш йўналишларида кенг тарғиб ва тадбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 8 июндаги 02-05-115-сон маълумотномаси). Берилган илмий хулосалар, амалий таклифлар, «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгилаб олинган вазафалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида жамиятимиз юксалишига оид аксеологик асосларнинг ижтимоий шарт-шароит билан боғлиқ ворисийлик ва новаторликка хизмат қилиши, конструктив тенденсиялари ҳамда уларнинг муҳим натижалари мамлакатимизда либераллашув, ижтимоий тараққиёт ва жамият-давлат муносабатларига ислоҳотлар натижадорлигига кўра таъсир этишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишига оид Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш, «Янги Ўзбекистон – Учинчи ренессанс сари» ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирларининг 10-банди Жамиятда фаол фуқоролик позисиясининг шаклланиш ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларининг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ўзининг «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусидаги аҳоли орасида ўтказилган сосиологик тадқиқотлар, сўровлар асосида мақсадли-манзилли амалий ишларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йилнинг 13 июндаги 141-сон маълумотномаси). Натижада, тадбирлар орқали мамлакатимиз юксалишни таъминлашга хизмат қиладиган барча соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича фуқаролар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазалар асосида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини аҳоли орасида кенг муҳокама қилиш ва бу борадаги фикрларни ҳисобга олишда муҳим аҳамият касб этган;
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида миллий юксалишга хос фундаментал, структуравий, интегратив асослар ғоявий плюрализмни вужудга келишига ҳамда давр руҳи жамият тараққиёти, миллий стратегияни шакллантиришнинг устувор тенденсияси бўйича амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосалар маънавий тарбия, миллий ғоя тарғиботи, айниқса, ёшларда мамлакат тараққиётига даҳлдорлик ҳамда ватандошлик туйғуларини шакллантиришда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган ва ундан Қўмитамиз фаолиятида, жумладан иш режаларини шакллантириш, назорат-таҳлил ва тарғибот тадбирларини ўтказишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish