Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамиров Азизжон Ниязмухамедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда толерант дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal515.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мирзаҳмедов Абдурашид Мамасидикович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация ёʻналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда толерант дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантиришнинг миллий қадриятлар тизимини антикваризм ва презентизм диалектикаси асосида сақлаб қолиш ва ривожлантириш  билан боғлиқ толерантликнинг ўзига хос бўган миллий, маданий, эътиқод билан боғлиқ диний консептуал таркибий элементлари очиб берилган;
Ўзбекистон ёшлари орасида толерантлик ниқобида тарқалаётган дезинформацион жараёнлардан миллий қадриятлар тизимини муҳофазалаш соғлом ижтимоий муҳитни таъминлаш аҳамиятига кўра ўзбек халқи этноконфессионал маънавий маданиятидаги шахслараро фуқаролик ҳамкорлик лаёқатини шакллантириш эканлиги асосланган;
толерантликнинг гуманистик, демократик, миллий тамойилларининг ёшлар дунёрашини шакллантиришда ўзаро тушуниш тажрибаси ва танқидий мулоқотнинг социомаданий жиҳатлари анъанавийлик ва замонавийлик натижаси сифатида намоён бўлиши асосланган;
Янги Ўзбекистон тараққиётида ёшларнинг толерант дунёқараши, уларнинг таълим ва тарбияси, миллий-маданий турмуш тарзининг инновацион компетенсиясини рағбатлантириш, келажак истиқболларини тушунтириш билимлар интеграциясига эришиш учун таълим тизимининг устувор йўналиши сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда толерант дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантиришнинг миллий қадриятлар тизимини антикваризм ва презентизм диалектикаси асосида сақлаб қолиш ва ривожлантириш  билан боғлиқ толерантликнинг ўзига хос бўган миллий, маданий, эътиқод билан боғлиқ диний консептуал таркибий элементларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўтқазилган маданий-маърифий тадбирларда ҳамда тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 16 сентябрдаги 14-07-1646-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши тадбирлар ҳамда тарғибот ишларини самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
Ўзбекистон ёшлари орасида толерантлик ниқобида тарқалаётган дезинформацион жараёнлардан миллий қадриятлар тизимини муҳофазалаш соғлом ижтимоий муҳитни таъминлаш аҳамиятига кўра ўзбек халқи этноконфессионал маънавий маданиятидаги шахслараро фуқаролик ҳамкорлик лаёқатини шакллантириш эканлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» каналидаги «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 12 сентябрдаги 02-31-1988-сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларда толерантлик ҳақидаги билимлар бойишига хизмат қилган;
толерантликнинг гуманистик, демократик, миллий тамойилларининг ёшлар дунёрашини шакллантиришда ўзаро тушуниш тажрибаси ва танқидий мулоқотнинг социомаданий жиҳатлари анъанавийлик ва замонавийлик натижаси сифатида намоён бўлишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизация маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизация марказининг 2022 йил 30 сентябрдаги 711-сон маълумотномаси). Натижалар Ислом сивилизация маркази фаолияти самарадорлигига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон тараққиётида ёшларнинг толерант дунёқараши, уларнинг таълим ва тарбияси, миллий-маданий турмуш тарзининг инновацион компетенсиясини рағбатлантириш, келажак истиқболларини тушунтириш билимлар интеграциясига эришиш учун таълим тизимининг устувор йўналишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси томонидан ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг 2022 йил 14 сентябрдаги 01-03/298-сон маълумотномаси). Бу партиянинг ёшлар билан ишлаш сиёсатига янгича ёндашув жараёнига ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish