Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарходжаева Хуршида Шариповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Расмий мулоқот матнининг лингвомаданий ва прагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fil508.
Илмий маслаҳатчи: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
    Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги расмий мулоқот матнларининг лингвомаданий ва  прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек расмий мулоқот матнларининг миллий-маданий хосланиши ҳамда расмий муносабатлар доирасида расмий муҳит, нутқ вазияти, расмийлик тамойиллари кабилар билан боғлиқ ҳолда яратилиши асосланган;
нутқий мулоқотнинг оғзаки, ёзма, интернет мулоқот каби турлари аниқланганиб, расмий мулоқотнинг амалга ошишида муҳим ўрин тутувчи нутқий актлар, юқори даражада қолиплашган жумлалар каби лисоний ҳамда расмий муҳит, новербал нутқ этикети, вақт регламенти каби нолисоний омиллар белгиланган;
расмий нутқий мулоқотда адресант ва адресатнинг  вазифаси аниқланиб, ушбу мулоқот турининг нутқ иштирокчиларининг мақоми, ёши, жинси, ижтимоий роли, касбий фаолияти кабилар билан бевосита боғлиқ ҳолда амалга ошиши далилланган;
расмий мулоқот матнларининг мазмуний-синтактик структураси ҳамда нутқда намоён бўладиган коммуникатив хусусиятлари кўрсатилиб, расмий нутқий мулоқотда лисоний воситалар танлови муҳим аҳамият касб этиши асосланган;
расмий мулоқот матнларининг миллий-маданий хосланишига таъсир кўрсатувчи лексик-грамматик воситалар, ўзбек тилига хос нутқий этикетлар ҳамда расмий нутқий мулоқотда хушмуомалалик ва ҳурмат тамойилларини ифодаловчи ўзбек тилининг лексик, синтактик воситалари аниқланиб, расмий мулоқотда коммуникатив стратегия ва тактиканинг қўлланиш хусусиятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида расмий нутқий мулоқот матнинг лингвомаданий ва прагматик тадқиқи натижалари асосида:
ўзбек расмий мулоқот матнларининг миллий-маданий хосланиши ҳамда расмий муносабатлар доирасида расмий муҳит, нутқ вазияти, расмийлик тамойиллари кабилар билан боғлиқ ҳолда яратилиши асосланган, прагмалингвистика ва лингвокултурология соҳаларининг  тадқиқ обекти эканлиги  далилланганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик эликтрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-833-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада оммавий лисоний маданиятда расмий мулоқот одоби, нутқий этикетларнинг муҳим ўрин тутиши асослаб бериш имконини берган;
    ўзбек тили материаллари асосида нутқий мулоқотнинг  оғзаки, ёзма, интернет мулоқот каби турлари аниқланганиб, расмий мулоқотнинг амалга ошишида муҳим ўрин тутувчи лисоний (нутқий актлар, юқори даражада қолиплашган жумлалар кабилар) ҳамда нолисоний омиллар (расмий муҳит, новербал нутқ этикети, вақт регламенти кабилар) белгиланганига доир хулосалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сон буйруғига мувофиқ 274-312 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада дарсликда расмий нутқий мулоқот турлари ҳақидаги назарий қарашлар бойитиш имконини берган;
расмий мулоқот матнларининг миллий-маданий хосланишига таъсир кўрсатувчи лексик-грамматик воситалар, ўзбек тилига хос нутқий этикетлар аниқланган, расмий нутқий мулоқотда хушмуомалалик ва ҳурмат тамойилларини ифодаловчи ўзбек тилининг лексик, синтактик воситалари аниқланган; расмий нутқий актларнинг турлари ажратилиб, расмий мулоқотда коммуникатив стратегия ва тактиканинг қўлланиш хусусиятлари ёритилганига оид хулосаларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” дастуридаги “Очиқ мулоқот”, “Қадрият” радиоешиттириш ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 2-майдаги 17-05/76-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттириш ссенарийси расмий нутқий мулоқот хусусиятларига оид билимлар билан мукаммаллаштиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish