Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшимбетов Махмуд Уразбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) юзасидан келиб чиқувчи низоларни судда кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш”, 12.00.02 -“Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослигида (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Yu349.
Илмий раҳбар: Нематов Жўрабек, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Хожиев Эркин Туйғунович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида оммавий ҳуқуқий муносабатлар доирасида маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари (маъмурий акт), ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) юзасидан келиб чиқувчи низоларни судда кўриб чиқишнинг процессуал тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириши лозимлиги асослаб берилган;
суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплаши ҳамда маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажариши зарурлиги асослаб берилган;
маъмурий ишлар бўйича исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаши кераклиги асосланган;
маъмурий органлар ва мансабдор шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши шартлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оммавий ҳуқуқий муносабатлар натижасида қабул қилинган маъмурий актлар ва ҳаракат (ҳаракацизлик) юзасидан келиб чиқувчи низоларни судда кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш йўлларини тадқиқ этиш асосида:
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 11-моддасини янги таҳрирда ишлаб чиқишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/2-09/6215-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 06-13/23-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф маъмурий органлар билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларини суднинг фаол иштироки орқали самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳуқуқий асос яратган;
суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажариши зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 11-моддасини янги таҳрирда ишлаб чиқишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/2-09/6215-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 06-13/23-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга қўшимча ваколатлар бериш орқали қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилинишига хизмат қилган;
исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаши кераклиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 67-моддасини биринчи қисмини янги таҳрирда ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/2-09/6215-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 06-13/23-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф маъмурий органлар билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиниш мақсадида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг исботлаш жараёнида масъулиятини ва фаоллигини оширишга хизмат қилган;
маъмурий органлар ва мансабдор шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 67-моддасини учинчи қисмини янги таҳрирда ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/2-09/6215-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 06-13/23-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф нафақат исботлаш жараёнида маъмурий органлар масъулиятини оширишга, балки маъмурий ҳужжатлар қабул қилиш ёки ҳаракатлар содир этишдаги масъулиятини ҳам оширишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish