Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамансурова Наргиза Хаётовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни саратонининг тарқалишини баҳолашда ультратовушнинг инновацион технологиялари» 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1219.
Илмий раҳбар: Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимлари малакасини оширишни ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Ахмаджон Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дильфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйин саратонининг тарқалишини ва касалликнинг оғирлигини баҳолашда мажмуавий ультратовуш текширувининг клиник аҳамиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон бўйни саратони ҳажмини аниқлашда ультратовуш кўрсаткичларидан, В-режимида иккиламчи кўпайтма (ИК) ва компрессион эластографияда учламчи кўпайтма (УК) дан, фойдаланилиши самарадорлиги исботланган;
илк маротаба мажмуавий ультратовуш текшируви компрессион эластография техникаси ёрдамида бачадон бўйни нуқсонининг мавжудлиги, катта ўсма ўлчамлари (УК>216 ш.б.), 6 турдаги эластографик бўялиши, бачадон бўйни саратонининг прогрессияси ривожланиш кўрсаткичлар эканлиги исботланган;
ўсма жараёнининг бачадон танасининг дистал қисмларига, қиннинг юқори учдан бир қисмига ва олд параметрийга тарқалишини баҳолашда компрессион эластографиясининг В-режимига нисбатан самарадорлиги исботланган;
илк маротаба мажмуавий ультратовуш текшируви ёрдамида аниқланган бачадон танаси миометрийнинг ингичкаланиши, ўртача интратуморал қон оқими Vps<9 см/с, УК қийматлари <10 ш.б., Е-индексининг қиймати <4,5 ва 4-5 турдаги эластографик бўялиши бачадон бўйни саратонининг нисбатан стабил кечиш тавсифлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 23 июлдаги 5-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Компрессион эластография ёрдамида мураккаб ультратовуш текшируви (УТТ) қўлланилишининг диагностик информативлигини оширадиган ва қимматбаҳо нурли тасвирлаш усулларини амалга ошириш қийин ёки мумкин бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқилган ва хақиқийлиги тадиқланган ультратовуш синтетик ўсимта ҳажм кўрсаткичлари ишлатилиши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиалига буйруқ (19.07.2022 й.; № 52 – илова 1) билан марказнинг онкогинекология бўлим амалиётига, МЧЖ “MedFayTem” буйруқ (11.07.2022 й.; № 11/01 - илова 2) ва “Parents Holiday” буйруқ (22.07.2022 й.; № 14/01 - илова 3) билан диагностик марказларнинг фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Ишлаб чиқилган синтетик ИК ва УК кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда, бачадон бўйин ўсимтасининг ҳақиқий ҳажм ўлчамларини ўз вақтида, самарали усул билан ўлчаб олинади; муқобил диагностика муолажалари учун сарфланган вақтни қисқартиради; беморларнинг бошқа нурли тадқиқот усулларига сарфланган харажатларини камайтиради, шунингдек, танланган терапия йўналиш самарадорлигини мониторинг қилишда иштирок этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. ББСда МРТ/МСКТ ёрдамида ўлчанган ўсма ҳажм кўрсаткичлари, компрессион эластография режими қўлланилган мураккаб УТТда, ўсма ҳажмини муқобил равишда ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган синтетик кўрсаткичлардан (ИК ва УК) фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги иқтисодий ҳисоб-китобларга олиб келди: диагностика марказлари ўртасида тос аъзоларининг МРТ ва компрессион эластография ёрдамида мураккаб УТТ нархларини таҳлил қилишда, ўртача нарх мос равишда 282,5+26,2 минг сўмни ва 142,5+18,1 минг сўмни ташкил қилди. Тадқиқот харажатларидан ҳисобланган фарқ натижасида, компрессион эластография режими билан ишланган мураккаб УТТдан фойдаланганда, 1 беморга диагностика муолажаларига ишлатилган ўртача нарх камайиши 140+8,1 минг сўмни ташкил қилди. Хулоса: Компрессион эластография режими қўлланилган мураккаб УТТда, ББСнинг ИК ва УК кўрсаткичлар фойдаланган ҳолларда, саратон билан чалинганм беморлар учун, ўта муҳим бўлган, диагностика ва муолажаларга ажратилган вақти қисқариши, ҳамда нархлари камайишига имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ББСда ўсма жараёнининг тарқалиш даражасини (маҳаллий тарқалиш) баҳолашда компрессион эластография режимидан фойдаланилган мураккаб УТТнинг, фақат В-режимидан фойдаланган стандарт УТТга нисбатан юқори диагностик информативлиги ва афзаллиги исботланган. Бу ББС диагностика муолажаларида мураккаб УТТ, ва айниқса, компрессион эластографиянинг информативлигини ва аҳамиятини сезиларли даражада ошириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиалига буйруқ (19.07.2022 й.; № 52 – илова 1) билан марказнинг онкогинекология бўлим амалиётига, МЧЖ “MedFayTem” буйруқ (11.07.2022 й.; № 11/01 - илова 2) ва “Parents Holiday” буйруқ (22.07.2022 й.; № 14/01 - илова 3) билан диагностик марказларнинг фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. ББСнинг маҳаллий тарқалиш даражасини баҳолашда мураккаб УТТ компрессион эластография техникаси билан фойдаланилган ҳолда, ББСнинг тўғри босқични аниқлаш эҳтимолини ошиши исботланган. Бу эса, тўғри терапия йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга, танланган даволаниш йўналишининг самарадорлигини баҳолашда беморларни динамик кузатишга, ва, шунингдек, беморларнинг бошқа нурли диагностика усуллари учун харажатларини камайтиришга имкон бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ББСнинг бирламчи маҳаллий тарқалиш даражасини баҳолаш учун нурли усулларга (МРТ / МСКТ) муқобил равишда бўлган мураккаб УТТ (В-режим, допплерография ва компрессион эластография) фойдаланганда, беморларни динамик кузатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги харажатлар таҳлили ўтказилди: 10 та хусусий клиникалар ўртасида тос аъзоларининг МРТ ва мураккаб УТТ ўртача нарх қиймати, мос равишда 274+29,6 ва 139+17,8 минг сўм миқдорида аниқланди. Маҳаллий тарқалиш даражасини баҳолашда факат мураккаб УТТдан фойдаланилганда, ҳар бир бемор учун тежамкорлик 135+11,8 минг сўмни ташкил этди. Танланган терапия йўналишининг самарадорлигини аниқлашда, қорин бўшлиғи ва кичик тос аъзоларининг визуализациясини ўтказишида МРТ ва мураккаб УТТ ўртача нарх қиймати мос равишда 677,5 + 58,7 ва 331,5+38,2 минг сўмни ташкил қилди. Танланган терапия йўналишининг самарадорлигини аниқлашда қорин бўшлиғи ва кичик тос аъзоларининг факат мураккаб УТТдан фойдаланилганда, ҳар бир бемор учун тежамкорлик 346+20,5 минг сўмни ташкил этди. Ҳулоса. Мураккаб УТТнинг компрессион эластография техникасидан фойдаланилганда ББСнинг босқичини тўғри аниқлаш эҳтимоли ошиши исботланди, адекват терапия йўналишини танлаш вақти қисқарилди, шунингдек, ББС билан оғриган беморларни дастлабки текшириш ва танланган терапия йўналиши мониторингини иқтисодий тарафдан тежамкорроқ бўлиши аниқланди.
учинчи илмий янгилик: мураккаб УТТ компрессион эластография техникаси ёрдамида, ББСнинг ривожланишига энг катта ҳисса қўшадиган белгилари аниқланган, улар туфайли, даволанишнинг режалаштириш босқичида тажовузкор терапияга муҳтож бўлган беморлар контингентини аниқланиши исботланди, бу эса, ББС билан оғриган беморларнинг омон қолиш прогнозини яхшиланишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиалига буйруқ (19.07.2022 й.; № 52 – илова 1) билан марказнинг онкогинекология бўлим амалиётига, МЧЖ “MedFayTem” буйруқ (11.07.2022 й.; № 11/01 - илова 2) ва “Parents Holiday” буйруқ (22.07.2022 й.; № 14/01 - илова 3) билан диагностик марказларнинг фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • прогрессив кечишли ББС билан касалланган бемоларни, умумий беморларнинг контингентидан, статистик жиҳатдан ишончли ажратиб беришга имкон беради; • ББСнинг прогрессив кечишли беморлар тоифаси учун адекват ва тўғри терапия йўналишини танлашга имкон беради; • даволаниб келаётган беморларни, олиб борилаётган терапия йўналишининг самарадорлигини кузатишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Амалда касалликнинг прогрессив кечишини аниқлашга ўзини ҳиссасини қўшган ва статистик жиҳатдан ишончли ББСда учрайдиган ультратовуш белгиларидан фойдаланилган ҳолда, қуйидаги иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилди: ББС билан оғриган 25 нафар беморни мураккаб УТТ компрессион эластография режими қўлланилиши ёрдамида бачадон бўйни саратони прогрессив тури 14 нафар беморда аниқланди (сарфланган маблағ – 1.995.000 сўм), қолган 9 нафар беморга қўшимча нурли тадқиқот усуллари – МРТ/МСКТ ўтказилди (нархи 3.107.500 сўм). Агар барча беморларга фақат МРТ/МСКТ ўтказилса, шунда 7.062.500 сўм маблағ сарфланарди эди. (Умумий иқтисодий самарадорлик 1.960.000 сўмни, бир бемор учун – 78.400 сўмни ташкил қилди). Хулоса: Мураккаб УТТ компрессион эластографияси билан фойдаланилганда, адекват терапия йўналишига муҳтож бўлган одамлар контингентини аниқлашга имкон берди, шунингдек, 1 нафар бемор учун терапия курсининг самарадорлигини мониторинг қилишда 78.400 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган ташхисот жадвали, беморларни аниқлаш алгоритми, электрон калькулятор ББС билан оғриган беморларнинг клиник ва башоратли ҳолатини қиммат юқори технологияли нурли тасвирлаш усулларини амалга ошириш қийин ва/ёки имконияти бўлмаган тақдирда баҳолашга имкон бериши аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиалига буйруқ (19.07.2022 й.; № 52 – илова 1) билан марказнинг онкогинекология бўлим амалиётига, МЧЖ “MedFayTem” буйруқ (11.07.2022 й.; № 11/01 - илова 2) ва “Parents Holiday” буйруқ (22.07.2022 й.; № 14/01 - илова 3) билан диагностик марказларнинг фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Қимматбаҳо нурли тадқиқот усулларини ўтказиш имконияти қийин (қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда) ёки иложи бўлмаса (чекка ҳудудларда МРТ/МСКТ аппаратларининг йўқ бўлган ҳолда), бундай вазиятларда мураккаб УТТда компрессион эластография режимини фойдаланилгандан ишлаб чиқилган ва статистик жиҳатдатдан ишончли бўлган хусусиятларга асосланган электрон калкулятор, диагностика алгоритмидан фойдаланиш, энг қулай, оммабоп ва информативлик жиҳатдан юқори даражали усули исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. ББСни тибиати кечишига қараб, беморлар контингентини аниқлашга мўлжалланган ва ишлаб чиқилган моделлаштириш усули ва диагностика алгоритмини қўллаш ва амалий ишлатиш асосида қуйидаги иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилди: ББС билан оғриган беморларда компрессион эластография ёрдамида ўтказилган 32 та мураккаб УТТдан 17 нафар беморда ББСнинг прогрессив тури (сарфланган маблағ – 2.422.500 сўм), 6 нафар беморда нисбатан барқарор кечиш (сарфланган маблағ – 855.000 сўм) бўлган, 9 нафар беморда эса, ноаниқ натижаларга эришилди ва уларга қўшимча юқори технологик нурли текшириш усуллари (МРТ/МСКТ) ўтказиш тавсия қилинди (сарфланган маблағ – 3.825.000 сўм). Умумий сарфланган маблағ қиймати 7.102.500 сўмни ташкил қилди. Агар ушбу беморларга фақат юқори технологик нурли текшириш усуллари (МРТ/МСКТ) ўтказилса, 9.040.000 сўм маблағ сарфланар эди. (Иқтисодий самарадорлик 1.937.500 сўмни ташкил этди). Хулоса: Ишлаб чиқилган диагностик алгоритми ва электрон калкулятор ББСнинг кечиш табиатини клиник ва прогностик баҳолашда қимматли иқтисодий маҳсулот, шунингдек, юқори технологияли нурли тадқиқот усулларини қийин ва / ёки имкон бўлмаган ҳолларда ижтимоий тарафдан оммабоп фойдаланиш мумкин бўлган материалдир.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish