Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Дилфуза Пушкиновнанинг
диссертация ҳимоясисиз чоп этилган мақолалар асосида 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим ўсимликларнинг ўсиши ва физиологик хусусиятларини яхшилашда биочар ва фойдали микроорганизмларнинг роли», 03.00.07- Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/B179.
Илмий маслаҳатчи: Давранов Қахрамон, биология фанлари доктори, профессор..
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: доривор ва озиқ-овқат экинларининг морфофизиологик хусусиятлари, илдиз тизимининг морфологик кўрсаткичлари ва тупроқ биокимёвий хусусиятларига биочар ва фойдали микроорганизмларнинг таъсирини (қурғоқчил ва оптимал шароитда) аниқлаш ҳамда доривор ва озиқ-овқат экинларини органик етиштиришнинг самарали усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор биочарнинг 2 ва 3% ли концентрациясида райхонинг ўсиши, хлорофилл миқдори ва илдиз морфологик кўрсаткичлари (умумий илдиз узунлиги, илдиз юзаси, илдиз диаметри, илдиз ҳажми ва илдиз майдони) ошириши, тупроқ ферментларининг (флуоресцеин диацетат, фенолоксидаза, кислотали фосфомоноэстраза ва ишқорий фосфомоноэстраза) фаоллигини оширишига самарали таъсир этиши очиб берилган;
соя илдизига B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 бактериялари аралашмаси билан ишлов берилган биочарли тупроқда илдиз тизимининг яхши ривожланиши, тугунак ҳосил бўлишининг жадаллашиши, ўсимликнинг Bradyrhizobium билан симбиотик алоқаси яхшиланиши, тупроқ озуқа моддалари ва тупроқ ферментлари фаоллигига биочар ҳамда B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 бактерияларининг биргаликдаги аралашмаси самарали таъсир этиши аниқланган;
қурғоқчил шароитида биочар ва ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи B. endophyticus 33 бактерияси билан ишлов берилганда тупроқнинг агрокимёвий хоссаларига ва тупроқ ферментларига ижобий таъсир этиши, исмалоқ ўсишини, ўсимлик баргларидаги пластид пигментлар миқдорини ошириши ва ўсимликнинг қурғоқчиликка чидамлилиги ошганлиги аниқланган; 
алоҳида биочар, алоҳида микориза замбуруғи хамда биочар ва микориза замбуруғи биргаликда қўлланилганда исмалоқ ва хелба баргидаги умумий хлорофилл, хлорофилл а, хлорофилл b ва каротиноидлар миқдорини сезиларли оширганлиги, бамия ва соя ўсимликларининг ўсишига ва илдиз тизимининг морфологик хусусиятларига ижобий таъсир этиши аниқланган;
биочар ва микориза замбуруғи биргаликда қўлланилганда тупроқнинг биокимёвий хусусиятларига самарали таъсир этиши асосида тупроқнинг микроб биомассаси, микориза замбуруғи споралари сони ва тупроқ ферментлари (ишқорли фосфомоноэстераза, дигидрогеназа, флуоресцеин диацетат) фаоллигини яхшилаши ёритиб берилган; 
ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи B. endophyticus IGPEB 33 бактерияси ва микориза замбуруғи биргаликда қўлланилганда занжабил ўсимлигининг ўсиши, ўсимлик баргининг сув сақлаш хусусиятини, баргидаги умумий хлорофилл, хлорофилл а, хлорофилл b ва каротиноидлар миқдорини ошириши, тупроқдаги азот, фосфор, углерод миқдори ошганлиги ва ферментлар (каталаза, инвертаза, уреаза ва фосфатаза) фаоллигини яхшилаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Айрим ўсимликларнинг ўсиши ва физиологик хусусиятларини яхшилашда биочар ва фойдали микроорганизмларнинг роли бўйича олинган илмий натижалар асосида :
занжабил ва райхон ўсимлигининг ўсиши, илдиз морфологик ва  физиологик хусусиятларига ва тупроқ ферментлари фаоллигига биочарнинг турли концентрацияларини таъсирини аниқлаш бўйича олинган натижалар 33 дан ортиқ хориждаги импакт-фактори (Web of Science) юқори илмий журналларда чоп қилинган (Horticulturae, 2021, Vol.7, №10, pp.1-15, №1, Web of Science, IF 2.923; Plants, 2022, Vol. 11, №13, pp.1-19, №1, Web of Science, IF 4.658; GCB Bioenergy, 2022, Vol.14, № 12,  pp.1254-1265, №1, Web of Science, IF 5.957; PLoS ONE, 2022, Vol. 17, № 2, pp.1-24, №1, Web of Science, IF 3.752; Front. Sustain. Food Syst, 2023, Vol.7, pp.1-12, №1, Web of Science, IF 5.005; Front. Plant Sci, 2022, Vol.13, pp.1-16, №1, Web of Science, IF 6.627) мақолаларда хаволалар берилган. Натижалар дуккакли, доривор ва бошқа экинларнинг ўсишини ва ҳосилдорлигини ошириш ҳамда тупроқ унумдорлигини яхшилаш имконини берган; 
соя ўсимлигининг ўсиши, тупроқ ферментлари фаоллиги ва тупроқнинг агрокимёвий хоссаларини биочар ва ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи бактериялар ёрдамида яхшилаш билан боғлиқ бўлган натижалар 40 дан ортиқ хориждаги импакт-фактори (Web of Science) юқори илмий журналларда чоп қилинган мақолаларда (Chem. Biol. Technol. Agric, 2022, Vol.9, №1,  pp.1-29, №1, Web of Science, IF 6.6; Environmental Science and Pollution Research, 2022, Vol. 29, №30,  pp.45089-45106, №1, Web of Science, IF 5.8; Plants, 2023, Vol.12, №5, p.1-30, №1, Web of Science, IF 4.658; Front Bioeng Biotechnol, 2022, Vol.10, pp.1-19, №1, Web of Science, IF 6.064) хаволалар қилинган. Натижада ўсимликнинг морфологик кўрсаткичлари билан ўсимликдаги темир ва ёғ миқдорини яхшилаш ўртасидаги ижобий боғлиқликни асослаш ва  ўсимликни абиотик омилларга чидамлилигини аниқлаш имконини берган;
исмалоқ ва ҳелба ўсимликларининг ўсиши, илдиз морфологик ва физиологик хусусиятлари ва тупроқ ферментлари фаоллигини яхшилашда биочар ва микоризанинг замбуруғининг таъсири билан боғлиқ бўлган натижалар 39 дан ортиқ хориждаги импакт-фактори (Web of Science) юқори илмий журналларда чоп қилинган мақолаларда (Biochar, 2023; Vol.5, №1, pp.1-13 №1, Web of Science, IF 12.7; J. Fungi, 2022, Vol.8, №12, pp.1-15, №1, Web of Science, IF5.724; J. Fungi, 2021, Vol. 7, №10, pp.1-14, №1, Web of Science, IF5.724; Front. Plant Sci., 2022, Vol. 13, pp.1-16, №1, Web of Science, IF6.064; Ecological Indicators, 2023, Vol.148, pp.1-12, №1, Web of Science, IF 6.263) таҳлил қилинган ва хаволалар берилган. Натижада доривор ва бошқа ўсимликларнинг ўсишини, физиологик хусусиятларини асослаш ва ўсимлик таркибидаги биологик фаол моддалар миқдорини ошириш, тупроқнинг физик-кимёвий хоссаларини яхшилаш асосида тупроқ унумдорлигини ва экинлар хосилдорлигини ошириш имконини берган; 
    бамия ва соя ўсимликларининг ўсиши, илдиз морфологик ва физиологик хусусиятларини яхшилашда ва ўсимликни қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда биочар ва микориза замбуруғининг таъсири таъсири билан боғлиқ бўлган натижалар 22 дан импакт-фактори (Web of Science) юқори илмий журналларда чоп қилинган мақолаларда (J. Fungi, 2022, Vol. 8, №12, pp.1-15, №1, Web of Science, IF 5.724; Agriculture, 2022, Vol. 12, №9, pp.1-14, №1, Web of Science, IF 3.408; Ecotoxicology and Environmental Safety, 2022,Vol. 249, pp.1-18, №1, Web of Science, IF 7.129; Horticulturae,  2023; Vol. 9, №2, pp.1-24, №1, Web of Science, IF 3.1; Agriculture, 2023, Vol.13, №7, p.1-16, №1, Web of Science, IF 3.408) берилган натижаларни талқин қилиш ва тавсифлашда ишлатилган. Натижада ўсимликлар ўсишига, озуқа моддаларининг сўрилишига, физиологик хусусиятларига ва тупроқ ферменлари фаоллигига таъсирини асослаш ва ўсимликнинг шўрланишга ва қурғоқчиликка чидамлигини аниқлаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish