Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Аброржон Хотамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тумруқ кони мирабилити ва аммоний сульфатини калий хлориди билан конверсия қилиб, калий сульфати олиш технологиясини ишлаб чиқиш» 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1714.
Илмий раҳбар: Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайирович, техника фанлари доктори; Ражабов Рўзмат, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мавжуд маҳаллий хомашёлар асосида хлорсиз, сувда тўлиқ эрувчан калий сульфат олишнинг конверсия усулида мақбул технологик параметрларини ўрнатиш ва узлуксиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
визуал-политермик усуллардан фойдаланган ҳолда, KCl, Na2SO4, K2SO4, (NH4)2SO4, NH4Cl ва H2O иштирокидаги 4 та уч компонентли системаларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари тузилиб, индивидуал ва қўш тузларнинг ҳосил бўлиш соҳалари аниқланган;
флотацион калий хлоридни Тумруқ кони мирабилити тўйинган эритмаси билан конверсияси даражаси ва кимёвий таркиби, суспензиянинг хусусиятлари, сўнг қўш туз – глазеритни олиш ва ундан KCl эритмалари билан ишлов бериб K2SO4 ва NaCl эритмаларини олиш жараёнларини технологик параметрларнинг таъсири қонуниятлари ва мақбул шароитлари аниқланган;
конверсиялаш жараёнида ҳосил бўлган суспензиядан глазерит ва ушбу суспензиядан K2SO4-ни ва тозаланган айланма эритмадан NaCl-ни ажратиш технологиясини мақбул кўрсатгичлари ўрнатилган, ҳамда Тумруқ кони мирабилити ва флотацион калий сульфат олишнинг циклик усули ишлаб чиқилган;
K2SO4∙(NH4)2SO4 синтези ва уни KCl эритмаси билан K2SO4, АКССЎ ва NH4Cl га ўтказиш жараёнларининг технологик кўрсатгичларини мақбул шароитлари ва қоидалари аниқланган; 
аммоний хлорид эритмасини циркуляция қилиб конверсиялаш жараёнида ҳосил бўладиган флотацион KCl эритмаси, (NH4)2SO4 ва АКССЎ ҳамда K2SO4 ажратиб олишнинг мақбул технологик кўрсатгичлари аниқланган;
флотацион калий хлоридини Тумруқ кони мирабилити ва аммоний сульфатлари билан ўзаро таъсирлаштириш орқали калий сульфат, натрий хлорид, калийаммонийсульфат, АКССЎ ва аммоний хлорид ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемалар ишлаб чиқилган, моддий сарф ҳисоби ва технологик меьёрлари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тюмруқ конининг мирабилити ва аммоний сулфатини флотацион калий хлориди билан конверсиялаш орқали калий сулфат, АКССЎ, калий-аммонийсулфат, натрий хлорид ва аммоний ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тумруқ конининг мирабилити асосида KClни Na2SO4 эритмалари билан конверсиялаб K2SO4 ва NaCl синтези «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 1 ноябрдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, флотацион KCl ва Тумруқ кони мирабилитидан сувда тўлиқ эрийдиган, калий сульфат ва натрий хлоридни олиш билан калийли ўғитлар ассортименти ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини беради;
флотацион KClни (NH4)2SO4 эритмаси билан конверсия қилиб, калий-аммоний сульфат ёки калий сульфат ва АКССЎ ларини олишнинг узлуксиз технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 1 ноябрдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, томчилатиб суғориш ва гидропоника учун тўлиқ сувда эрийдиган хлорсиз калий-аммоний сульфат ва калий сульфат ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish