Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Аброр Акбаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спорт менежери бошқарув компетенсияларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик шартлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/P263.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Бобур Асқаржонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт менежери бошқарув компетенсияларини ижтимоий-психологик жиҳатдан такомиллаштириш шартлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт менежерлари психологик компетентлигининг таркибий компонентларини эксперт баҳолаш натижасида соҳага доир масалалар ечимини топишни моделлаштириш ва тизимли таҳлил юритиш, ташкилотчилик, келажакни кўра олиш, вақтни тўғри тақсимлаш, режалаштириш қобилиятларининг устувор намоён бўлиши туфайли бошқарув компетенсияларининг мазмуни юқори юкламали профессионал сифатларни факторли таҳлиллаш, дифференциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
узлюксиз равишдаги раҳбар-кадрлар малакасини ошириш жараёнида бошқарувда қўлланилаётган «трансформацион лидерлик услуби»нинг «шахс ёки хулқ-атвор даражасида ғоявий таъсир»ини намоён қилувчи сабаб-оқибат компонентини ривожлантирилиши ҳамда «нотранзаксион лидерлик услуби»дан фойдаланаётган раҳбарлардаги «аралашмаслик» компонентини коррексияланиши спорт менежерлари бошқарув компетенсиясини такомиллашувининг муҳими жтимоий-психологик шарти сифатида асосланган;
спорт менежерлари бошқарув компетенсияси уларнинг ўз «Мен»ига интеграл ҳисси, ўзини ҳурмат қилиш, ўзини-ўзи ёқтириш, қўлостидагилардан кутилаётган муносабат, ўз шахсиятига қизиқиш, ўзига ўзи ишонч, ўзгалардан кутилаётган муносабат, ўзини ўзи қабул қилиш, ўзига ўзи раҳбарлик қилиш, ўзини ўзи айблаш, ўз-ўзига қизиқишини ифодалаш, ўзини ўзи тушуниш каби шахсий сифатлар компонентларига асосланувчи «Софт скиллс» кўникмаларини бошқарув фаолиятига трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
спорт менежери бошқарув компетенсиясини такомиллаштиришда юқори бўғин раҳбарлари ёки қўл остидаги ходимлар билан муносабатга киришиш вазиятларида муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилувчи сифатларнинг усиуворлиги туфайли экстремал компетенсиялар менежердаги «локус назорат» хусусиятини спорт бошқаруви фаолиятига қўллашнинг муҳим ижтимоий-психологик шарти сифатида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт менежери бошқарув компетенсияларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик шартлари аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари: 
спорт менежерлари психологик компетентлигининг таркибий компонентларини эксперт баҳолаш натижасида соҳага доир масалалар ечимини топишни моделлаштириш ва тизимли таҳлил юритиш, ташкилотчилик, келажакни кўра олиш, вақтни тўғри тақсимлаш, режалаштириш қобилиятларининг устувор намоён бўлиши туфайли бошқарув компетенсияларининг мазмуни юқори юкламали профессионал сифатларни факторли таҳлиллаш, дифференциялаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-36-сон буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-36а-сон маълумотномаси). Натижада, кадрларга бўлган эҳтиёж, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бошқарув кадрлари тайёрлашни режалаштириш ва прогнозлашнинг ҳуқуқий ва психологик жиҳатларини таҳлил этишга имкон яратилган;
узлюксиз равишдаги раҳбар-кадрлар малакасини ошириш жараёнида бошқарувда қўлланилаётган «трансформацион лидерлик услуби»нинг «шахс ёки хулқ-атвор даражасида ғоявий таъсир»ини намоён қилувчи сабаб-оқибат компонентини ривожлантирилиши ҳамда «нотранзаксион лидерлик услуби»дан фойдаланаётган раҳбарлардаги «аралашмаслик» компонентини коррексияланиши спорт менежерлари бошқарув компетенсиясини такомиллашувининг муҳими жтимоий-психологик шарти сифатида асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-36-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-36а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий меҳнат бозори контекстида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид кадрлар сиёсати юритилиши ва уни бошқаришнинг назарий ва кластер таҳлилини ўтказиш кўлами кенгайтирилган;
спорт менежерлари бошқарув компетенсияси уларнинг ўз «Мен»ига интеграл ҳисси, ўзини ҳурмат қилиш, ўзини-ўзи ёқтириш, қўлостидагилардан кутилаётган муносабат, ўз шахсиятига қизиқиш, ўзига ўзи ишонч, ўзгалардан кутилаётган муносабат, ўзини ўзи қабул қилиш, ўзига ўзи раҳбарлик қилиш, ўзини ўзи айблаш, ўз-ўзига қизиқишини ифодалаш, ўзини ўзи тушуниш каби шахсий сифатлар компонентларига асосланувчи «Софт скиллс» кўникмаларини бошқарув фаолиятига трансформациялаш орқали такомиллашга доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-36-сон буйруғига асосан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-36а-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик шартларини сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ИСО: 9001) жорий қилиш нуқтаи назаридан илмий таҳлилини амалга оширишга муваффақ бўлинган;
спорт менежери бошқарув компетенсиясини такомиллаштиришда юқори бўғин раҳбарлари ёки қўл остидаги ходимлар билан муносабатга киришиш вазиятларида муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилувчи сифатларнинг усиуворлиги туфайли экстремал компетенсиялар менежердаги «локус назорат» хусусиятини спорт бошқаруви фаолиятига қўллашнинг муҳим ижтимоий-психологик шарти сифатида далилланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-36-сон билан «Касб психологияси», «Бошқарув психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-36а-сон маълумотномаси). Натижада, спорт менежерларининг профессионал сифатларини баҳолаш, спорт менежери бошқарув компетенсияларини ижтимоий-психологик жиҳатдан такомиллаштириш шартлари бўйича таклиф ва тавсиялар такомиллаштиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish