Sayt test rejimida ishlamoqda

Хақиқатбеков Зафарбек Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Яккакураш спорт турларида спортчи карерасини режалаштиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P383.
Илмий раҳбар: Умарова Навбаҳор Шокировна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яккакураш спорт турларининг психологик хусусиятларини ўрганиш ва спортчи карерасини режалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яккакураш спорт турларидан спортчи карерасини режалаштириш «синтетик тавсифда»ги бирламчи синтездан «мантиқий тавсифида»ги таҳлилга, сўнгра ҳаракатни акс эттирувчи «тузилмавий – акмеологик» тавсифли юқори даражадаги синтезга ўтиши тизимли таҳлиллаш ҳамда дифференциялаштириш асосида далилланган;
яккакураш спорт турларидаги спортчининг умумий (кўпчилик спортчиларга хос спорт карерасининг умумий қонуниятлари), махсус (бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, миллий кураш каби жанговор спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари) ва ягона (таниқлик спортчининг мартаба хусусиятлари) даражадаги тизимли психологик тавсифи унинг социумдаги мақомини, жинсий ва маданиятлараро фарқларига кўра спорт карерасини режалаштиришнинг механизми сифатида асосланган;
спорт карерасига интилиш мотивлари(саломатлик ҳолати, ижтимоий алоқалар кенглиги, спортдаги дўстларнинг мавжудлиги)га кўра спорт карерасидан қониқиш тенденсиясининг «хавфсизлик», «ижтимоий тан олиниш», «мустақиллик», «ўзини рўёбга чиқариш» ва «ижтимоий тан олинишни сақлаб туриш» каби мотивация хусусиятлари билан уйғун намоён бўлиши туфайли «ҳаётий тажриба», «моддий таъминланганлик» каби спорт ютуқлари даражасини белгиловчи психологик омилларнинг динамик хусусиятга эга эканлиги исботланган;
яккакураш спорт турларидаги спортчига психологик ёрдамнинг умумий ва хусусий технологиялари тизими уларни спорт-соғломлаштириш (спортдаги биринчи қадам)дан олий спорт маҳорати (юксак спорт формаси)гача бўлган ҳар бир босқичда қўллашнинг ўзига хос хусусиятларини қамраб оладиган ҳамда спортчини спортдан нафақага чиқиш ва бошқа мартабага ўтиш муваффақиятини таъминлайдиган «спортчи карерасини режалаштириш модели»ни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яккакураш спорт турларида спортчи карерасини режалаштиришнинг психологик хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
яккакураш спорт турларидан спортчи карерасини режалаштириш «синтетик тавсифда»ги бирламчи синтездан «мантиқий тавсифида»ги таҳлилга, сўнгра ҳаракатни акс эттирувчи «тузилмавий – акмеологик» тавсифли юқори даражадаги синтезга ўтишини тизимли таҳлиллаш ҳамда дифференциялаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-сон буйруғи билан «Психогигиена» ва «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-м-сон маълумотномаси). Натижада, спорт карерасини ўрганишда бирламчи синтездан таҳлилга, сўнгра юқори даражадаги синтезга ўтишдаги ҳаракатни акс эттирувчи спорт карерасининг психологик моделларини ишлаб чиқишга имкон яратилган;
яккакураш спорт турларидаги спортчининг умумий (кўпчилик спортчиларга хос спорт карерасининг умумий қонуниятлари), махсус (бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, миллий кураш каби жанговор спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари) ва ягона (таниқлик спортчининг мартаба хусусиятлари) даражадаги тизимли психологик тавсифи унинг социумдаги мақомини, жинсий ва маданиятлараро фарқларига кўра спорт карерасини режалаштиришнинг механизми сифатида асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-м-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган моделлар асосида яккакураш спорт турларидан спорт карераси ва спортчининг психологик портретини психологик тавсифлаш кўлами кенгайтирилган;
спорт карерасига интилиш мотивлари(саломатлик ҳолати, ижтимоий алоқалар кенглиги, спортдаги дўстларнинг мавжудлиги)га кўра спорт карерасидан қониқиш тенденсиясининг «хавфсизлик», «ижтимоий тан олиниш», «мустақиллик», «ўзини рўёбга чиқариш» ва «ижтимоий тан олинишни сақлаб туриш» каби мотивация хусусиятлари билан уйғун намоён бўлиши туфайли «ҳаётий тажриба», «моддий таъминланганлик» каби спорт ютуқлари даражасини белгиловчи психологик омилларнинг динамик хусусиятга эга эканлигини далилловчи хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ва «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-м-сон маълумотномаси). Натижада, спорт карерасининг таркибий компонентларини аниқлаш, спорт ютуқлари даражасини белгиловчи психологик омиллар динамикаси табиатини тушунтириш ҳамда спортчининг танланган спорт турига нисбатан идентификацияланиш жараёнини текширишга муваффақ бўлинган;
яккакураш спорт турларидаги спортчига психологик ёрдамнинг умумий ва хусусий технологиялари тизими уларни спорт-соғломлаштириш (спортдаги биринчи қадам)дан олий спорт маҳорати (юксак спорт формаси)гача бўлган ҳар бир босқичда қўллашнинг ўзига хос хусусиятларини қамраб оладиган ҳамда спортчини спортдан нафақага чиқиш ва бошқа мартабага ўтиш муваффақиятини таъминлайдиган «спорт карерасини психологик қўллаб-қувватлаш модели»ни қўллаш орқали такомиллаштиришга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-сон буйруғи билан «Спорт психологияси» ва «Психологик коррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 10 июндаги ПМ-13-м-сон маълумотномаси). Натижада, спорт карерасини психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт захирасини тайёрлаш босқичларида спортчига психологик хизмат кўрсатиш тизимининг мазмуни такомиллаштиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish