Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳусанов Аббос Маҳмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмир ўқувчиларда киберҳужумлардан сақланишнинг психологик детерминантлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P377.
Илмий раҳбар: Рухиева Холида Арифжановна, психология фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Шукуров Бахтиёр Сувонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ўқувчиларда киберҳужумлардан сақланишнинг психологик детерминантларини аниқлаш ҳамда ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир ўқувчиларда киберҳужумлардан сақланишнинг психологик детерминантлари ўз-ўзини идора қилиш, ўз-ўзини қабул қилиш, ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзига ишонч ва ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши каби психологик хусусиятларнинг асосий жиҳатларни белгилаши туфайли рефлексив хусусиятларга боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмир ўқувчиларда киберҳужумга мойилликнинг намоён бўлишида ички зиддиятлар, ўз-ўзини айблаш, рад этиш, ўзини қабул қила олмаслик, ўзига ишончсизлик, шошиб қарор қабул қилиш ҳамда когнитив диссонанс сингари сифатларни кучайиши туфайли деструктив хусусиятлар устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
ўсмир ўқувчилар киберҳужумлардан сақланишида шахс индивидуал психологик хусусиятларини ахборот коммникацион  технологиялар орқали ахборотни узатиш жараёнида интеграл намоён бўлиши туфайли ҳимоя механизмларидан сиқиб чиқариш, регрессия, рад этиш, проексия, гиперкомпенсация ҳамда рационализация кабилар ички тўсқинлик қилиши исботланган;
ўсмир ўқувчиларнинг киберҳужумлардан сақланишига психологик детерминантларининг таъсирига кўра ўз-ўзини идора қилиш, ўз-ўзини қабул қилиш, ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзига ишонч, мустақиллик, вазминлик, хушёрлик билан қарорларни қабул қилиш, вақтни идрок қилиш, интернал локус назорат ва қатъийлик сифатларининг устувор ривожланиши туфайли виртуал оламга мойилликнинг дифференциал фарқлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир ўқувчиларда киберҳужумлардан сақланишнинг психологик детерминантлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмир ўқувчиларда киберҳужумлардан сақланишнинг психологик детерминантлари ўз-ўзини идора қилиш, ўз-ўзини қабул қилиш, ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзига ишонч ва ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши каби психологик хусусиятларнинг асосий жиҳатларни белгилаши туфайли рефлексив хусусиятларга боғлиқ эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-апрелдаги ПМ 14-сонли буйруғи билан  «Онтогенез  психологияси. Педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-апрелдаги ПМ-14-м-сон маълумотномаси). Натижада киберҳужумлардан сақланишни ўрганишнинг психологик моҳиятини аниқлаштириш имконияти яратилган;
ўсмир ўқувчиларда киберҳужумга мойилликнинг намоён бўлишида ички зиддиятлар, ўз-ўзини айблаш, рад этиш, ўзини қабул қила олмаслик, ўзига ишончсизлик, шошиб қарор қабул қилиш ҳамда когнитив диссонанс сингари сифатларни кучайиши туфайли деструктив хусусиятлар устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-апрелдаги ПМ 14-сонли буйруғи билан  «Онтогенез  психологияси. Педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-апрелдаги ПМ-14-м-сон маълумотномаси). Натижада замонавий тадқиқотларда киберҳужумларни ўрганишнинг психологик таҳлилини тадқиқ этиш усуллари тизимлаштирилган;
ўсмир ўқувчилар киберҳужумлардан сақланишида шахс индивидуал психологик хусусиятларини ахборот коммникацион  технологиялар орқали ахборотни узатиш жараёнида интеграл намоён бўлиши туфайли ҳимоя механизмларидан сиқиб чиқариш, регрессия, рад этиш, проексия, гиперкомпенсация ҳамда рационализация кабилар ички тўсқинлик қилиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-апрелдаги ПМ-14 сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-апрелдаги ПМ-14-м-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир ўқувчиларни киберҳужумлардан сақлашда конструктив ахборотлар-муҳим психологик манба эканлиги асосланган;
ўсмир ўқувчиларнинг киберҳужумлардан сақланишига психологик детерминантларининг таъсирига кўра ўз-ўзини идора қилиш, ўз-ўзини қабул қилиш, ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзига ишонч, мустақиллик, вазминлик, хушёрлик билан қарорларни қабул қилиш, вақтни идрок қилиш, интернал локус назорат ва қатъийлик сифатларининг устувор ривожланиши туфайли виртуал оламга мойилликнинг дифференциал фарқлари асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-апрелдаги ПМ-14 сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-апрелдаги ПМ-14-м-сон маълумотномаси). Натижада виртуал оламга тобелик-деструктив ахборотларга берилишнинг омили сифатида эканлиги далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish