Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Зебо Зокировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
    Глобаллашув даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1955.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Улуғбек Абдувахобович, филология фанлари  доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02. 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурматович, филология фанлари доктори, профессор; Сариев Санъатжон Матчонбоевич, филология фанлари  доктори, профессор. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув даври ўзбек шеъриятининг муҳим хусусиятлари, ўзига хос тамойиллари, интернет адабиёти, анъана ва янгиликка ижодий муносабат масаласи, ижодкор услуби ва индивидуаллиги, шакл ва мазмунда кузатилаётган ўзгаришларни очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув ҳодисасининг маданий-маърифий, илмий-назарий асослари, дунё, хусусан, инглиз (Ауробиндо Сри, Араc Жонатҳан, Cосте Дидиер, Димоcк Wаи Чее,  Дубреуил Лоран), рус (А. Ассман, У.Бек, Е.В. Петрова, П.В. Семянинов, В.С. Степин, С.М. Фролова, Ю.В. Хен, Ализаде э.), ҳинд (Шубҳа Тивари), усмонли турк (Кирсч Адам, Паркс Тим) адабиётида глобаллашув даврида инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид ижтимоий, дунё харитаси, давлатлараро алоқаларга доир сиёсий, миллий қадриятлар ифодасига оид маданий, шахс камолоти, жамиятдаги юриш-туришларига доир ахлоқий қарашларнинг ўзбек адабиётига кириб келиши, ижодкорлар дунёқарашига таъсири ҳамда глобаллашув ва адабий жараён муносабатлари далилланган; 
глобаллашув даври адабиётида ўзбек халқининг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари, характер хусусиятлари каби миллийлик, инсон қадри, уни улуғлаш билан боғлиқ умуминсонийлик ғояларининг тараннум этилиши, интернет адабиётининг пайдо бўлиши ва бадиий асарларда намоён бўлиши, ижтимоий тармоқларда (телеграм, инстаграм ва ҳ.к.) кечаётган адабий жараён манзаралари асосланган;
глобаллашув даври ўзбек шеъриятида шакл ва мазмуннинг ўзаро мутаносиблиги, эркинликка интилиш, ёруғ келажакка умид ва ишонч, яратувчанлик, янгиликка талпиниш каби тамойиллар, поэтик образ мазмунидаги давр билан алоқадор ўзгаришлар, ижодкорларнинг образ инкишофидаги бадиий маҳорати, тарих, ҳақиқат, тажриба ва ҳис-туйғуларни поэтик жиҳатдан ифода этиш қобилияти исботланган;  
замонавий ўзбек шеъриятида ижодкорнинг ижтимоий, маданий, табиат ҳодисаларида доир воқеликларни бадиий акс эттириш усули, шеърий образнинг фикр ва туйғу ифодалаши каби бадиий-эстетик вазифаси, шакл ва мазмундаги тафовутлар, жумладан, шакллар орқали рамзий, яъни яширин – ишоравий фикр айтиш, эркин шеър, интертекстуаллик, мумтоз адабиётга яқинлик, бир шеърда бир нечта туйғуларнинг қоришиқ ҳолда келиши (паралелакс), мета-ҳикоя, метафорадан ноанъанавий, аниқроғи, индивидуал тарзда фойдаланиш каби янгича ифодалар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Глобаллашув даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари” тадқиқот иши бўйича олинган  илмий натижалардан: 
глобаллашув ҳодисасининг маданий-маърифий, илмий-назарий асослари, дунё, хусусан, инглиз (Ауробиндо Сри, Араc Жонатҳан, Cосте Дидиер, Димоcк Wаи Чее,  Дубреуил Лоран), рус (А. Ассман, У.Бек, Е.В. Петрова, П.В. Семянинов, В.С. Степин, С.М. Фролова, Ю.В. Хен, Ализаде э.), ҳинд (Шубҳа Тивари), усмонли турк (Кирсч Адам, Паркс Тим) адабиётида глобаллашув даврида инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид ижтимоий, дунё харитаси, давлатлараро алоқаларга доир сиёсий, миллий қадриятлар ифодасига оид маданий, шахс камолоти, жамиятдаги юриш-туришларига доир ахлоқий қарашларнинг ўзбек адабиётига кириб келиши, ижодкорлар дунёқарашига таъсири ҳамда глобаллашув ва адабий жараён муносабатлари далиллангани, глобаллашув даври адабиётида ўзбек халқининг ўзига хос урф-одатлари, қадриятлари, характер хусусиятлари каби миллийлик, инсон қадри, уни улуғлаш билан боғлиқ умуминсонийлик ғояларининг тараннум этилиши, интернет адабиётининг пайдо бўлиши ва бадиий асарларда намоён бўлиши, ижтимоий тармоқларда (телеграм, инстаграм ва ҳ.к.) кечаётган адабий жараён манзаралари асослангани ҳақидаги хулосалардан 2012-2016-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005-рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқоти лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 4 январдаги 3/1-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятларини ўрганишда шоирларнинг ижод жараёни, ўзбек шеъриятида фолклорнинг синтези, халқ оғзаки ижодига янгича ёндашуви орқали ижодкорнинг бадиий маҳоратини намоён қилувчи жиҳатларни ўрганиш лозим, деган хулосага келинган;  
глобаллашув даври ўзбек шеъриятида шакл ва мазмуннинг ўзаро мутаносиблиги; эркинликка интилиш, ёруғ келажакка умид ва ишонч, яратувчанлик, янгиликка талпиниш каби тамойиллар, поетик образ мазмунидаги давр билан алоқадор ўзгаришлар; ижодкорларнинг образ инкишофидаги бадиий маҳорати,  тарих, ҳақиқат, тажриба ва ҳис-туйғуларни поэтик жиҳатдан ифода этиш қобилияти исботлангани, замонавий ўзбек шеъриятида ижодкорнинг ижтимоий, маданий, табиат ҳодисаларида доир воқеликларни бадиий акс эттириш усули, шеърий образнинг фикр ва туйғу ифодалаши каби бадиий-эстетик вазифаси; шакл ва мазмундаги тафовутлар, жумладан, шакллар орқали рамзий, яъни яширин – ишоравий фикр айтиш, эркин шеър, интертекстуаллик, мумтоз адабиётга яқинлик, бир шеърда бир нечта туйғуларнинг қоришиқ ҳолда келиши (паралелакс), мета-ҳикоя, метафорадан ноанъанавий, аниқроғи, индивидуал тарзда фойдаланиш каби янгича ифодалар очиб берилгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм” телеканалининг “Ассалом, Хоразм”, “Миллий тотувлик”, “Адабий муҳит”, “Тилимизни ўрганамиз”, “Маърифатнома”, “Нажот билимда” кўрсатув, эшиттиришларида фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 7 январдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг давр шеъриятининг мавзу қамрови, мазмун ифодаси, бадиий жараёндаги шоирлар маҳорати юзасидан билимлари бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish