Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Зилола Азимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ғарб антропологиясида когнитив - психологик ғояларнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси (ХИХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ асрнинг биринчи ярми)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология  (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Tar114.
Илмий раҳбар: Хан Валерий Сергеевич, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Қурбонова Манзила Боқиевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғарб ижтимоий-маданий антропологиясида когнитив ва психологик ғояларнинг пайдо бўлиши ҳамда тараққиётининг тарихий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср иккинчи ярми ва  ХХ асрнинг биринчи ярмида Ғарб антропологиясида когнитив-психологик ғояларнинг шаклланишида ижтимоий ва жамоавий онг ҳамда антропосентризм каби когнитив муносабатларнинг муҳим ўрин тутганлиги асосланган; 
когнитив психология одамни когнитив тизим деб ҳисоблаганлиги, ақлий жараёнларнинг ҳиссиёт, эътибор, идрок этиш, хотира, тасаввур ва хулқ-атворнинг барча кўринишларини қамраб олганлиги асосида билимларни ассимиляциялашда ижтимоий антропологиянинг бир қисми сифатида муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
Буюк Британия, АҚШ, Германия ва Франция антропологиясида когнитив-психологик ғоялар пайдо бўлишида «инсон онгининг бирлиги» ва «ёввойилар» онгининг қолоқлиги каби жиҳатларда ҳудудий ва лингвистик принципларга нисбатан тарихий жиҳатдан ёндошувнинг муҳим ўрин тутганлиги аниқланган;
немис ва француз когнитив-психологик ғоялар ҳақидаги маданий антропология Россиядаги маданиятшунослик ва этнографиянинг аналоги эканлигига қарамай узоқ вақт давомида ўзига хос тарзда ривожланганлиги, шу асосда жаҳон этнологиясида психологик тенденсиянинг шаклланишига асос бўлганлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарб антропологиясида когнитив - психологик ғояларнинг пайдо бўлиши ва эволюциясини ёритиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Буюк Британия, АҚШ, Германия ва Франция антропологиясида когнитив-психологик ғоялар пайдо бўлишида «инсон онгининг бирлиги» ва «ёввойилар» онгининг қолоқлиги каби жиҳатларини таснифлашда ҳудудий ва лингвистик принципларга нисбатан тарихий жиҳатдан ёндошувнинг муҳим ўрин тутганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Этно» кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-майдаги 02-30-747-сон маълумотномаси.). Натижалар, Ўзбекистонда Ғарб когнитив-психологик ғоялар ривожланиш ҳолатини кенг оммага етказишда хизмат қилган;
когнитив психология одамни когнитив тизим деб ҳисоблаб, ақлий жараёнларнинг ҳиссиёт, эътибор, идрок этиш, хотира, тасаввур ва хулқ-атворнинг барча кўринишларини қамраб олганлиги, шу асосда билимларни ассимиляциялаш ва таснифлашда ижтимоий антропологиянинг бир қисми сифатида муҳим ўрин тутганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг маънавий-маърифий фаолиятларида  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 25-июлдаги 205-сон маълумотномаси). Бу эса, Ғарб антропологияси когнитив психологияси шаклланишини ёритишга хизмат қилган; 
немис ва француз когнитив-психологик ғоялар ҳақидаги маданий антропология Россиядаги маданиятшунослик ва этнографиянинг аналоги эканлиги, бироқ узоқ вақт давомида ўзига хос тарзда ривожланганлиги, шу асосда жаҳон этнологиясида психологик тенденсиянинг шаклланишига асос бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари» қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари» Қўмитасининг 2022-йил 25-июлдаги 14-07-1275-сон маълумотномаси). Натижалар, Ғарб маданий антропологиясининг жаҳон этнологиясида тутган ўрни билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish