Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Муқаддас Бекпўлатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги феълларда семантик градуонимия ва унинг лексикографик аҳамияти”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3053. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сафарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Дўстматов Ҳикматилла Ҳайитбоевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги феълларда семантик градуонимия  ҳодисаси ва уни лексикографик талқин қилиш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда даражаланиш ҳодисаси тизим сифатида лексик-семантик муносабатлар таркибида парадигма кўринишида алоҳида ўрганилганлиги синонимия, гипонимия, холонимия каби муносабатдош бирликлар қиёси асосида очиб берилган;
сифатлар етакчи маъно белги-хусусиятни ифодалагани учун уларда даражаланиш юқори бўлиши ва феъллар эса белги ёки ҳолатни ҳаракатда ифодалаганлиги учун улардаги градуонимик қаторлар турлича эканлиги аниқланган;
луғатларда градуонимия тушунчасига яқин даража, градация, градуал оппозиция, даража категорияси, даражали оппозиция, даража шакли каби шаклларда берилган бўлса ҳам улар гарадуонимия тушунчасини ифодалай олмаслиги янги нашрларда эса айнан градуонимия тушунчасининг изоҳи берилиши зарурлиги асосланган; 
ўзбек тилининг ўқув даражаланиш луғатида даражаланувчи сўзларнинг мавзувий кўламига кўра бир хил, даражаланиш белгисига кўра турлича берилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги феълларда семантик градуонимия ва унинг лексикографик аҳамияти тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
луғатларда градуонимия тушунчасига яқин даража, градация, градуал оппозиция, даража категорияси, даражали оппозиция, даража шакли каби шаклларда берилган бўлса ҳам улар гарадуонимия тушунчасини ифодалай олмаслиги янги нашрларда эса айнан градуонимия тушунчасининг изоҳи берилиши зарурлиги асосланганлигига оид натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 09-февралдаги 04/1-268-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таълимий корпусини яратишда даражаланиш белгилари ва даражаланиш қаторларининг берилишини таҳлил ва тавсифлаш, материалларни бойитиш имконини берган; 
тилшуносликда даражаланиш ҳодисаси тизим сифатида лексик-семантик муносабатлар таркибида парадигма кўринишида алоҳида ўрганилганлиги синонимия, гипонимия, холонимия каби муносабатдош бирликлар қиёси асосида очиб берилганлигига доир натижа ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 09-февралдаги 04/1-269-сон маълумотномаси). Натижада туркий тилларда лингводидактик қарашларни далиллаш учун келтирилган мисолларнинг илмий асосларга эгалиги таъминланган;
сифатлар етакчи маъно белги-хусусиятни ифодалагани  учун уларда даражаланиш юқори бўлишли ва феъллар эса белги ёки ҳолатни ҳаракатда ифодалаганлиги учун улардаги градуонимик қаторлар турлича эканлиги аниқланганлигига оид натижа ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 09-февралдаги 04/1-270-сон маълумотномаси). Натижада туркий ёзма манбалар тадқиқини  сўз туркумлари доирасида ҳам тавсифлаш имконияти таъминланган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish