Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳазратқулова Озода Абдуғаниевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва инглиз тилларидаги паремияларда “Афв этиш” консепти, 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2632.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис  университети.
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тиллардаги “афв этиш” консептли паремияларни чоғиштириш орқали уларнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатларини аниқлаш, лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паремиянинг ўзбек ва инглиз тилларида мақол, матал, афоризм, фразема, сарлавҳа, чақириқлар каби турларининг, оламнинг лисоний манзарасини ривожлантириш ва баён қилишдаги стериотипларни, метафорик сўзларни аниқлаш жараёнида ўзбек ва инглиз тилларида лингвокултурологик бирликларнинг ифодаланиш шакллари аниқланган;     
ўзбек ва инглиз тиллари ташувчиларининг паремиологик олам манзарасида  “афв этиш” консептининг когнитив структураси, инсоннинг узр, кечирим хусусиятларини намоён этилиши, “Афв этиш” консепти таркибига кирувчи ҳар бир микроконсепт ўзбек тилида ўзининг кенг қамровлиги билан фарқ қилиши (лексик, фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар, афоризмлар ва сўз бирикмалар) орқали очиб берилган;
паремиялар ўзбек ва инглизларнинг лисоний дунёқарашларида фолклор ғояларини, жамиятнинг ривожланиши, тартиби ва яшашига доир қоидалар бўлган маданият меъёрларини лисоний консептлар орқали акс эттириши, лингвомаданий компетенсияга эга бўлиши, ўзбек тилида афв этиш консептосферасининг уч йирик семантик майдони: афв этиш, афв этилиш, афв сўрашни қиёслашлар орқали тўғри интерпретация қилиш имконини бериши далилланган; 
чоғиштирилаётган тилларда “афв этиш” консептини ҳосил қилувчи лисоний бирликларнинг турлари, статистик таҳлиллари амалга оширилган ҳамда консепт тушунчаси асосида “афв этиш” консептининг умумий консептосфераси шакллантирилган тилларда “афв этиш” консептининг семантик майдонининг ядро ва перифериялари очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари қуйидаги соҳаларда жорий этилди:
паремиянинг ўзбек ва инглиз тилларида мақол, матал, афоризм, фразема, сарлавҳа, чақириқлар каби турларининг, оламнинг лисоний манзарасини ривожлантириш ва баён қилишдаги стериотипларни, метафорик сўзларни таҳлил қилиш жараёнида ўзбек ва инглиз тилларида лингвокултурологик бирликларнинг ифодаланиш шакллари аниқланганлигига доир  натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республика Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил  14 декабрдаги 527/1-сон маълумотномаси). Натижада турли тизимли тилларда лингвомаданий бирликларнинг ҳосил бўлиш усулларидаги фарқ ҳосила номинациясининг содир бўлиш йўллари эвазига  қарор топишига доир маълумотлар лойиҳа мазмунининг лингвомаданий жиҳатдан тўлдирилишига хизмат қилган; 
ўзбек ва инглиз тиллари ташувчиларининг паремиологик олам манзарасида  “афв этиш” консептининг когнитив структураси, инсоннинг узр, кечирим хусусиятларини намоён этилиши, “Афв этиш” консепти таркибига кирувчи ҳар бир микроконсепт ўзбек тилида ўзининг кенг қамровлиги билан фарқ қилиниши (лексик, фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар, афоризмлар ва сўз бирикмалар) орқали ёритилганлиги ҳақидаги илмий ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида бажарилган “Ўзбек рақс санъати терминологияси” мавзусидаги ПЗ-20170930188-рақамли тадқиқот лойиҳа мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Давлат Хореография академияси 24.11.2022 йилдаги 01-04-08/492-сонли маълумотномаси). Натижада консепт тулари доир маълумотлар ва уларнинг таҳлилларини филологик жиҳатдан тавсифланишига хизмат қилган; 
паремиялар ўзбек ва инглизларнинг лисоний дунёқарашларида фолклор ғояларини, жамиятнинг ривожланиши, тартиби ва яшашига доир қоидалар бўлган маданият меъёрларини лисоний консептлар орқали акс эттириши, лингвомаданий компетенсияга эга бўлиши, ўзбек тилида афв этиш консептосферасининг уч йирик семантик майдони: афв этиш, афв этилиш, афв сўрашни қиёслашлар ва таҳлиллар орқали тўғри интерпретация қилиш имконини бериши далилланганлиги бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Сурхондарё вилояти телеродиокомпаниясининг “Маънавият қалб кўзгуси”, “Тил миллат кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларида, “Янги аср” радио канали дастурларида илмий мавзуга бағишланган радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (“Сурхондарё вилоят  телерадиокомпанияси”нинг 2022 йил 9 ноябрдаги 01-01-122-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг оммабоплиги таъминланганига оид назарий ва амалий билимларининг мукаммаллашувига эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish