Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуратова Дилдор Уроловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва инглиз тилларида теоним компонентли фразеологик бирликларнинг лингво-қиёсий тадқиқи”, 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1681.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори, доцент; Дониева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида теоним компонентли  фразеологик бирликларнинг функсионал услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар иккала тилда теоним компонентли фразеологик бирликларнинг лексик, семантик, функсионал, грамматик ясалиш усулларининг умумбашарий (аксарият тиллар ва миллатлар тафаккурида мавжуд) ва хусусий (муайян тил ва миллатга тегишли) типологик қирралари очиб берилиб, ўзбек тилидаги теоном компонентли фразеологик ибораларнинг консептуал таркиби туғилиш, ҳаёт, ўлим каби тушунчалардан ташкил топганлиги, инглиз тилидаги теоном бирликларнинг фразеологик ва синтактик тузилиши эса гносеологик ҳамда онтологик концептлар билан чамбарчас боғлиқлиги далилланган;
ўзбек теоним компонентли фразеологик бирликлари таркибида Оллоҳ компонентли фразеологик бирликлардан бадиий, публисистик, диний-маърифий услубларда ҳамда инглиз теоним компонентли фразеологизмлар негизида Библия ибораларидан бадиий ва сўзлашув услубларида фойдаланиш устувор эканлиги аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги фразеологик бирликларда консептуал стереотиплар ривожи, уларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши, тарихий-тадрижий жараёнлари ижтимоий муҳит, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, сиёсий-маʼнавий қарашлар, тилнинг прагматик қонун-қоидалари каби омиллар билан узвий боғлиқлиги исботланиб, ушбу тилларнинг миллий лисоний манзарасида теонимларнинг таркибий унсурлари ва улар билан ясалган фразеологизмлар лингвомаданий ва прагматик аспектда далилланган;
қиёсланаётган тилларда теоним компонентли фразеологик бирликларининг эстетик баҳолаш мезони – шахс тасаввуридаги хулқ-атворга таянган ҳолда муаллиф идиолекти ва менталитетида қўлланиш контексти таъсирида ижобий ва салбий хусусиятларига кўра таснифланиши исботланиб, шунга кўра, ҳар иккала тилда фаришта, жаннат (ангел, ҳеавен) каби маънавий, эстетик, эмоционал характердаги лексемалар билан ифодаланган теонимлар ижобий, жаҳаннам/дўзах, нариги дунё, иблис/шайтон (ҳелл, нетҳер wорлд, девил/демон) каби сўзлардан ташкил топган фразеологик бирликлар салбий сифатларга эгалиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз  тилларида теоним компонентли фразеологик бирликларнинг лингво-қиёсий тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ҳар иккала тилда теоним компонентли фразеологик бирликларнинг лексик, семантик, функсионал, грамматик ясалиш усулларининг умумбашарий (аксарият тиллар ва миллатлар тафаккурида мавжуд) ва хусусий (муайян тил ва миллатга тегишли) типологик қирралари ёритилган, ўзбек тилидаги теоном компонентли фразеологик ибораларнинг консептуал таркиби туғилиш, ҳаёт, ўлим каби тушунчалардан ташкил топганлиги, инглиз тилидаги теоном бирликларнинг фразеологик ва синтактик тузилиши эса гносеологик ҳамда онтологик концептлар билан чамбарчас боғлиқлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан олиб борилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 8-сентябрдаги 04/1-2472-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги теоним компонентли фразеологик бирликларнинг чоғиштирма таҳлили амалга оширилиб, фразеологизмларнинг бойиш омиллари, лексик-семантик, грамматик хусусиятлари ҳамда ибораларнинг структур қурилишида рўй берган ўзгаришлардан мазкур лойиҳа доирасида дастурлар тузишда ҳамда қўлланмалар тайёрлашда, мавжуд манбаларнинг янада такомиллашувига илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
ўзбек теоним компонентли фразеологик бирликлари таркибида Оллоҳ компонентли фразеологик бирликлардан бадиий, публисистик, диний-маърифий услубларда ҳамда инглиз теоним компонентли фразеологизмлар негизида Библия ибораларидан бадиий ва сўзлашув услубларида фойдаланиш устувор эканлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар Фанлар Илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 9-апрелдаги 17.01/143-сон маълумотномаси). Натижада теоним компонентли фразеологизмларнинг ҳосил бўлишига алоқадор назарий ва амалий фикр-мулоҳазалардан сўз ясалиш тизимининг шакланиши ва ривожланишини ўрганиш жараёнида қўллаш орқали мавзуга тааллуқли илмий манбаларни бойитишга хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларда теоним компонентли фразеологик бирликларининг эстетик баҳолаш мезони – шахс тасаввуридаги хулқ-атворга таянган ҳолда муаллиф идиолекти ва менталитетида қўлланиш контексти таъсирида ижобий ва салбий хусусиятларига кўра таснифланиши исботланган, шунга кўра, ҳар иккала тилда фаришта, жаннат (ангел, ҳеавен) каби маънавий, эстетик, эмоционал характердаги лексемалар билан ифодаланган теонимлар ижобий, жаҳаннам/дўзах, нариги дунё, иблис/шайтон (ҳелл, нетҳер wорлд, девил/демон) каби сўзлардан ташкил топган фразеологик бирликлар салбий сифатларга эгалиги мисоллар ёрдамида асосланганлигига  оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Нажот билимда” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13- сентябрдаги 01-01/99-сон маълумотномаси). Натижада оммавий аудиториянинг теолингвистика, теоним компонентли фразеологизмлар ва уларнинг бадиий, публицистик, сўзлашув, диний-маърифий услубларда қўлланилишига оид назарий ва амалий билимларининг мукаммаллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish