Sayt test rejimida ishlamoqda

Шералиев Ахрор Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Агросервис соҳасини диверсификациялаш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 
08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” туташ ихтисослиликлари, иқтисодиёт фанлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt101
Илмий раҳбар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Чориев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Арабов Нурали Уролович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида агросервис соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатувчи субʼектлар фаолиятини диверсификациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра агросервис соҳасини диверсификациялаш ва инновацион ривожлантиришда “фаолиятни инновацион дифференциасиялаш”, “харажатлар бўйича абсолют устунликка эришиш” ва “фокус” стратегияларидан интеграция асосида фойдаланишнинг аҳамияти ва обектив зарурияти илмий асосланган;
аграр соҳада хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилий-иқтисодий тузилмаларни нисбий афзаллик жиҳатларини қиёсий баҳолаш бўйича услубий ёндашув асосида агросервис кооперативининг агросервис кластерига нисбатан афзаллик индексининг [ИА = 2,5-3,0] миқдорий чегараси асосланган;
қишлоқ хўжалиги кооперативи ва агросервис кооперативи тузилмаларини интеграциялаш асосида  “Қўшма (гибрид) қишлоқ хўжалиги кооперативи”нинг ташкилий-таркибий тузилмасини йўлга қўйиш таклифи ишлаб чиқилган; 
Самарқанд вилоятида агросервис соҳасини модернизациялаш ва диверсификациялаш асосида фермер хўжаликларига кўрсатиладиган сервис хизматлар ҳажмининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросервис корхоналари рақобатбардошлиги ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра агросервис соҳасини диверсификациялаш ва инновацион ривожлантиришда “фаолиятни инновацион дифференциасиялаш”, “харажатлар бўйича абсолют устунликка эришиш” ва “фокус” стратегияларидан интеграция асосида фойдаланишнинг аҳамияти ва обектив зарурияти илмий асосланган назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 284-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023 йил 30 майдаги 10-сонли мажлис қарори). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда агросервис соҳасини диверсификациялаш ва инновацион ривожлантиришда фаолиятни инновацион дифференциасиялаш, харажатлар бўйича абсолют устунликка эришиш ва фокус стратегияларидан интеграсия асосида фойдаланиш тўғрисидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган. 
аграр соҳада хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилий-иқтисодий тузилмаларни нисбий афзаллик жиҳатларини қиёсий баҳолаш бўйича услубий ёндашув асосида агросервис кооперативининг агросервис кластерига нисбатан афзаллик индексининг [ИА = 2,5-3,0] миқдорий чегараси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалигидаги самарали ташкилий-иқтисодий тузилмалар фаолиятини баҳолаш услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/22-05/674-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада агросервис кооперативининг агросервис кластерига нисбатан 2,5-3,0 марта юқори афзаллик индекси илмий асосланиб, соҳада самарали ривожланиш тараққиётига йўл очиб бериш имкони яратилган.
қишлоқ хўжалиги кооперативи ва агросервис кооперативи тузилмаларини интеграсиялаш асосида  “Қўшма (гибрид) қишлоқ хўжалиги кооперативи”нинг ташкилий-таркибий тузилмасини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалигидаги самарали ташкилий-иқтисодий тузилмалар фаолиятини баҳолаш услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/22-05/674-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада “Қишлоқ хўжалиги кооперативи” ва “Агросервис кооперативи” таъсисчилигида “Қўшма (гибрид) қишлоқ хўжалиги кооперативи”нинг ташкилий-таркибий тузилмаси лойиҳаси ва таъсисчилари ўртасидаги муносабатлар тизими ишлаб чиқилиб, соҳани жадал тараққий эттиришнинг янги имкониятлари очиб берилган.
Самарқанд вилоятида агросервис соҳасини модернизасиялаш ва диверсификациялаш асосида фермер хўжаликларига кўрсатиладиган сервис хизматлар ҳажмининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳудудлардаги фермер хўжаликларига сервис хизматлар кўрсатишни ривожлантириш истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/22-05/674-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада, жумладан Самарқанд вилоятида фермер хўжаликларига кўрсатиладиган сервис хизматлар ҳажмининг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилиши натижасида агрохизматлардан олинадиган даромад 2026 йилга бориб 249,2 млрд. сўмни ташкил этиши ва 2021 йилга нисбатан 30 фоиз барқарор ўсишини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish