Sayt test rejimida ishlamoqda

Самиев Камолиддин Аъзамовичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пассив қуёш иситиш тизимларининг иссиқлик самарадорлиги”, 05.05.06– « Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/T344. 
Илмий маслаҳатчи: Авезова Нилуфар Раббанакуловна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти, DSc.02/27.02.2020.FM/T.110.01.
Расмий оппонентлар: Кенжаев Идирисбек Гуламович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Рустам Хакимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Уришев Бобораҳим Уришевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади пассив қуёш иситиш тизимига эга турар-жой биноларининг асосий конструктив ва иссиқлик-техникавий параметрларининг рационал қийматларини Ўзбекистон иқлими шароитида аниқлаш учун мазкур тизимларда содир бўладиган иссиқлик жараёнларининг математик моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Тўғридан-тўғри нурланиш” турдаги пассив қуёш иситиш тизимларига эга бўлган турар-жой биноларининг иссиқлик хусусиятларини ҳудуднинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш имконини берувчи бино иссиқлик режимининг математик модели таклиф этилган;
умумий фасад юзасининг 24% Тромб девори бўлган “Массив девор” типидаги пассив қуёш иситиш тизимига эга турар жой биносининг иссиқлик режимини ҳамда фойдаланиш муддатининг нархини инобатга олиб, турли пассив элементларни қўллаш самарадорлигини ҳудуднинг иқлимий кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;  
турар-жой биносига бирлаштирилган “Иссиқхона” типидаги пассив қуёш иситиш тизимларида содир бўладиган ностационар иссиқлик жараёнларини ҳудуднинг актинометрик ва иқлимий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, ҳисоблаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
Тромб девори билан пассив қуёш иситиш тизимларига эга турар-жой биноларининг солиштирма иссиқлик хоссаларини бино фасадининг йўналиши, шаффоф тўсиқнинг солиштирма исиқлик қаршилиги, Тромб девори юзасининг фасад юзасига нисбати ва масса сарфи орқали аниқлаш имконини берувчи аппроксимацияловчи ифода олинган;
кўп параметрли оптималлаштириш ва факторли таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда, бино фасадининг йўналиши, шаффоф тўсиқнинг солиштирма иссиқлик қаршилиги, Тромб девори юзасининг фасад юзасига нисбати ва масса сарфининг оптимал комбинацияси аниқланган;
“Тўғридан-тўғри нурланиш” ва “Массив девор” турдаги пассив қуёш иситиш тизимлари учун тизимнинг иссиқлик йўқотилишини мавжуд аналогларга нисбатан 23,8% дан 61,4% гача камайтириш имконини берувчи энергия тежовчи ойна блоки ишлаб чиқилган;
Градус-сутка усулидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистоннинг беш ҳудуди учун пассив қуёш иситиш тизимига эга турар-жой биноларининг ташқи деворлари изоляция қатлами қалинлигининг оптимал қиймати аниқланган. Бунда, пассив қуёш иситиш тизимларига эга бинолар учун энергия тежамкор ва иқтисодий жиҳатдан мақбул девор иссиқлик изоляцияси қатламининг қалинлиги пассив элемент сифатида қаралиб, иситиш ва совутиш даврининг градус-суткаси қийматларига кўра 1,9 см дан 5 см гача бўлиши аниқланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республика бино ва иншоотларида фойдаланиш учун пассив қуёш иситиш тизимлари параметрларини ўрганишда олинган натижаларга асосан:
ФАП 01883 “Энергия тежовчи ойна блоки” асосида ишлаб чиқилган қурилма “Ташелектромаш” МЧЖдаги “Мир-солар” МЧЖ маъмурий биносида амалиётга жорий этилган (“Ўзелтехсаноат” АЖнинг 2022-йил 21-ноябрдаги 04-3/2404-сон маълумотномаси). Энергия тежовчи ойна блокига эга пассив қуёш иситиш тизимидан фойдаланиш натижасида, йилнинг иситиш даврида, бирламчи ёқилғи-энергетика ресурсларини 30 % дан ортиқ тежаш имконини берган;
 Пассив қуёш иситиш тизимлари учун энергия тежовчи ойна блокида ўтказилган тажриба натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И. Романовский номидаги Математика институтида бажарилган ЁФА-Фтех-2018-13 «Сингуляр интеграл тенгламаларни тақрибий-аналитик ечиш учун оптимал алгоритмлар» лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА В.И. Романовский номидаги Математика институтининг 2023 йил 17 майдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш лойиҳа доирасида амалга оширилган тадқиқотларни юқори аниқликда амалга ошириш имконини берган; 
«Иссиқхона» типидаги пассив қуёш иситиш тизимининг иссиқлик характеристикалари ва самарадорлигини ўрганиш натижалари бир қатор хорижий тадқиқотларда қўлланилган [Сустаинабилитй, 12, 2794, 2020, ИФ: 5.0; Аcта Матҳематиcа Синиcа, Энглиш Сериес, 37(7), 1066-1088, 2021, ИФ:1,2; Апплиед Солар Энергй, 51(2), 107-111, 2015, ИФ:2.5 ва бошқалар], натижада, турли хил конструксияларни таҳлил қилиш, “иссиқхона” типидаги пассив қуёш иситиш тизимларининг техник ва иқтисодий хусусиятларини оптималлаштириш имконини берган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish